Ўшда икки километрлик тирбандлик пайдо бўлди

Бугун, 30-январь куни Ўшга кираверишда икки километрлик тирбандлик юзага келди. Бу ҳақда шаҳар аҳолиси хабар беришди. Маълум бўлишича, Ўшнинг И. Мўнуев ва А. Шакиров кўчалари кесишган чорраҳасидан «Мирзолим» сомсахонасигача тирбандлик пайдо бўлган. ЙҲҲБнинг ходимлари кўринмайди. Баъзи транспорт воситалари тирбандлиги сабабли қарама-қарши чизиқларда ҳаракатланмоқда.      

Батафсил...

Миллий банк 45,7 миллион доллар сотди

Қирғизистон Республикаси Миллий банки 28-январь куни 45,7 миллион доллар сотди, дея банк расмий веб-сайти хабар бермоқда. Бу йил бошидан бери биринчи интервенция. 2020-йилнинг декабрь ойида Миллий банк учта интервенция ўтказиб, жами 36,7 миллион долларни сотган эди.

Батафсил...

Спиртли ичимликлар қимматлайди

Қирғизистонда алкогол маҳсулотларига акциз солиғи ставкаси ошади. Бу ҳақда давлат солиқ хизмати хабар бермоқда.   Маълумотларга кўра, акциз солиғи ставкаларини тартибга солиш учун ушбу ҳодиса ҳар йили ЕОИИ доирасида такрорланади. Ароқ ва ароқ-ликёр маҳсулотларига акциз солиғи 100 дан 120 сомгача кўтарилди. 2022-йилда у 140 сомгача, 2023-йилдан 160 сомгача кўтарилади. Этил спирти учун акциз солиғи ставкаси 120 сомни ташкил этди, илгари…

Батафсил...

Жалолободда шаҳар болалар боғчалари очилади

Жалолободда 1-февралдан 1-дан 11-синфгача бўлган ўқувчилар ўқишни давом эттиради. Бундан ташқари, шаҳар болалар боғчалари душанба кунидан бошлаб ишлайди. Қарор шаҳар штаб йиғилишида қабул қилинди. Маълумки, таълим муассасаларида санитария талабларига риоя қилиш керак. Шаҳарда 23 болалар боғчаси ишлайди. У ерда 4000 дан зиёд бола тарбияланади.

Батафсил...

Қадамжойда кўприкдан сойга қулаган эркак касалхонага ётқизилди

Бугун, 29-январь куни Қадамжойда сой қулаган эркак касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.   Ҳодиса тахминан 00:18 да, Ўш-Боткен-Исфана трассасининг 105-километрида содир бўлган. Ушбу ҳудуддаги кўприкдан 50-55 ёшли эркак спиртли ичимликлар ичиб сойга қулаб тушган. Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қутқарувчилари чақирилиб, жабрланувчини сойдан олиб чиқиб, тез ёрдам хизматига топширишди.

Батафсил...

Ўшда гиёҳванд моддалар савдосида гумон қилинган ҳарбий хизматчи ҳибсга олинди

Ўшда ҳарбий хизматчи гиёҳванд моддалар савдосида гумон қилиниб ҳибсга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда.   «27-январь куни Ўш шаҳрида ўсимлик гуруҳи гиёҳванд моддаларини сотаётган пайтида  1991 йилда туғилган А. ўғли Н. исмли фуқаро қўлга олинган. Суд-кимёвий экспертизасининг натижасига кўра, ушбу модда граммни ташкил қилган «гашиш» эканлиги аниқланган«, – дейилади маълумотда. Бундан ташқари, ҳибсга олинган шахс Ўш ва Чуй…

Батафсил...

Январда кўмир нархи қимматлади

Миллий статистика қўмитаси мамлакатнинг 18 минтақасида кўмир нархларини таҳлил қилди. Маълумотга кўра, ҳозирги вақтда бир тонна кўмир нархи ўтган йилнинг декабрь ойига нисбатан ўртача 74,25 сомга ёки 1,6 фоизга ошди. Бунга бир ой ичида кескин кўтарилган жойлар киради. Масалан, бир тонна қора олтин Исфанада 8000, Боткенда 7318, Новқат туманида 7846 сомдан сотилмоқда. Энг арзон кўмир Балиқчи (3694 сом), Норин (3500…

Батафсил...

Қирғизистон коррупция бўйича халқаро рейтингида 124-ўринни эгаллади

Transparency International  халқаро ҳаракатининг 2020-йилги сўнгги рейтингига кўра, Қирғизистон 180 мамлакат ичида 124-ўринни эгаллади.   Хусусан, Қирғизистон коррупция даражаси кўп бўлган 180 мамлакат орасида 54-давлат сифатида қайд қилинган. Бу кўрсаткич ўтган йилларга нисбатан 2 поғонага яхшиланган.   Рейтингнинг юқори қисмида Дания (88), Янги Зеландия (88) ва Финляндия (85) жойлашган. Индекс қанчалик баланд бўлса, коррупция даражаси паст бўлади. Бинобарин, ушбу мамлакатларда…

Батафсил...

Садир Жапаровнинг инаугурациясидан фотосуратлар

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров қасамёд қабул қилди ва расман иш бошлади. Инаугурация маросимига мингдан зиёд меҳмонлар таклиф қилинди. Қуйида маросимдан олинган бир нечта фотосуратларни кўришни таклиф қиламиз:

Батафсил...

Ўш вилоятида 3 балли зилзила қайд этилди

Бугун, 28-январь куни соат 14:22 да Ўш вилоятида 3 балли зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.   Зилзила кучи Қора-Қулжа туманининг Қора-Қўчқор овулида 3, Ўзган туманининг Чимбой овулида 3, Мирзаке ва Салам-Алик овулларида 2,5 баллни ташкил этди. Жабрланганлар ва жиддий зиёнлар қайд қилинмади.    

Батафсил...

Ўшда 44 та давлат болалар боғчалари болаларга таълим бермоқда

Айни пайтда Қирғизистонда жами 1021 та болалар боғчалари нормал ишламоқда. Бу ҳақда Таълим ва фан вазирлиги хабар бермоқда. Унга кўра, болалар боғчаларининг 633 таси давлат, 388 таси хусусий. Ҳудудлар бўйича, Бишкекда 11 та давлат ва 250 та хусусий болалар боғчалари фаолият юритмоқда. Ўшда 44 та давлат ва 20 та хусусий болалар боғчалари болаларга таълим бермоқда. Бошқа ҳудудлар: Талас вилояти –…

Батафсил...

Қирғизистонда 30 ёшдан ошган эркаклар орасида вазн оширадиганлар кўп

Қирғизистонда ортиқча вазнли аёлларга қараганда эркаклар кўпроқ. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар бермоқда. 30 ёшдан ошган одамлар орасида семириш муаммоси бор эканлиги айтилмоқда.   «Эркакларнинг 40,4 фоизи ортиқча вазнга эга. Аёллар орасида бу кўрсаткич 32,5 фоизни ташкил қилади. Айниқса, бу 30 ёшдан ошган эркаклар учун муаммо», дейилади баёнотда. Ҳозирги кунда диетологлар тез-тез вазн йўқотиш усулларини таклиф қилишади. Масалан, россиялик…

Батафсил...

«Садирни биз ҳокимиятга олиб келганмиз!» Бир гуруҳ оқсоқоллар Филармонияга киришга ҳаракат қилишди

Бугун, 28-январь куни сайланган Президент Садир Жапаров қасамёд маросими бўлиб ўтди. Маросим пайтида, ҳудудлардан келган баъзи одамлар ушбу жойга киришни талаб қилишган. Хавфсизлик кучлари ва ташқаридан келган халқ ўртасида норозиликлар бошланиб, оқсоқоллар “ Садир Жапаровни биз хизматга олиб келганмиз. Филармонияга биз ҳам киришимиз керак, йўлни очинг! ”. дея талаб қилишган.   Маълумки, норозилик гуруҳида махсус таклифнома бўлмаган. Шунинг учун хавфсизлик…

Батафсил...

Туркияда уч нафар Қирғизистон фуқароси терроризмда гумон қилиниб ҳибсга олинди

 Туркия Мудофаа вазирлиги «Исломий давлат» террорчилик ташкилотига аъзоликда гумон қилиниб уч нафар Қирғизистон фуқаросини ҳибсга олди. Бу ҳақда вазирликнинг веб-сайтида хабар берилган. Умуман олганда, Туркия хавфсизлик кучлари Рейҳанли шаҳри яқинида ноқонуний равишда Туркияга кирмоқчи бўлган 12 кишини ҳибсга олган. «2020-йилнинг 31-декабрида Суриядан ноқонуний равишда Туркияга кирмоқчи бўлган 12 киши қўлга олиниб, Рейҳанли шаҳрининг полициясига топширилган. Уларнинг орасида Қирғизистон фуқароларидан ташқари…

Батафсил...

Садир Жапаров Россия ва Ўзбекистонга қийин пайтларда ёрдам бергани учун миннатдорчилик билдирди

Қирғизистон учун қийин пайтларда биродарлик қўлини чўзган мамлакатларга, хусусан Россияга, ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Бу ҳақда Президент Садир Жапаров инаугурация пайтида маълум қилди.   Таъкидлаш жоизки, Садир Жапаровнинг инаугурацияси бугун Тўқтогул Сатилғанов номидаги Қирғизистон миллий филармониясида бўлиб ўтди.   «Биз Қирғизистондаги сиёсий вазиятни диққат билан кузатаётган давлатлардан ва айниқса, қийин пайтларда ёрдам қўлини чўзган Россиядан миннатдормиз. Қўшниларимиз Ўзбекистон ва Қозоғистон пандемиядан…

Батафсил...

«Аэрофлот» Москвадан Бишкек ва Ўшга парвозларни бир ойга тақиқлайди

«Аэрофлот»  коронавирус инфекциясининг тарқалишини чеклаш учун мунтазам халқаро рейсларга ўзгартириш киритмоқда. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.   Хусусан, 28-мартдан 30-апрелгача Москвадан бир қатор шаҳарларга парвозлар тақиқланди. Бунга Москва-Бишкек ва Москва-Ўш рейслари  ҳам киради.   Тақиқланган парвозлар: Актау, Актөбө, Аликанте, Алматы, Амстердам, Атирау, Афина, Баку, Бангкок, Барселона, Бейрут, Берлин, Бишкек, Брюссель, Болонья, Будапешт, Бухарест, Бухоро, Валенсия, Варшава, Вашингтон, Венеция,…

Батафсил...

«Ўш» бозори атрофидаги фоҳишахоналар  йўқ қилинади

Бишкек мэрияси Ўш бозори атрофидаги фоҳишахоналарни ёпмоқчи. Бу ҳақда шаҳар мэрия матбуот хизмати хабар бермоқда.   Хусусан, улар Чуй проспекти, Бейшеналиева, Рисқулов ва Павлов кўчалари ҳудудини назорат остига олишди. Ленин тумани маъмурияти бозорни тартибга келтириш мақсадида яна бир қанча масалаларни кўтарган. Улар орасида жамоат транспорти оқимини тартибга солиш мақсадида очиқ бозорларни йўқ қилиш вазифаси ҳам бор. Туман ҳокимлиги ходимларига савдо…

Батафсил...

«Дўрдўй» ва «Олай» клубларининг ОФК кубогидаги рақиблари аниқланди

Бугун, 27-январь куни Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) кубогининг гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтиб, Қирғизистоннинг жамоаларини рақиблари аниқланди. Спорт мусобақаси халқаро ташкилотнинг Куала-Лумпурдаги штаб-квартирасида бўлиб ўтиб, The AFC Hub Youtube канали орқали жонли эфирда намойиш этилди. Мусобақада Қирғизистондан иккита жамоа – республика чемпиони, Бишкекнинг «Дўрдўй» и ва мамлакат кубоги ғолиби Ўшнинг «Олай» жамоаси иштирок этади.   Қура натижасига кўра…

Батафсил...

 «Бизга бой депутатлар керак эмас!»: Оқ уй олдидаги намойишчиларнинг талаби

Бугун, 27-январь куни фуқаролар Оқ уй олдида йиғилиб, парламентнинг тарқатилишини талаб қилишди. Митингга тахминан 40 киши йиғилган.   “Яқинда янги ҳукумат келади. Олдинги ҳукуматнинг хатолари такрорламасин. Бизга бой депутатлар керак эмас. Биз билан ишлаш учун ёшлар керак », – деди митингга чиққан Мирлан Ўрозбаев. Сўнгра намойишчилар дуо қилдилар.  

Батафсил...

Ўтган йили мамлакатда 510 897 марта йўл ҳаракати қоидалари бузилган

2020-йилда мамлакатда 510 897 та йўл ҳаракати қоидалари ва жамоат тартиби бузилган. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди. Улар орасида: – 194 минг 5 маротаба йўл белгилари ва чизиқлари, босиб ўтиш, тўхташ жойлари қоидаларининг бузилиши; – маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш – 8679 марта; – транспорт воситасини ўз вақтида текширмаслик – 2176 та ҳолат; – транспорт воситаларини…

Батафсил...
1 2 3 4 5 27