Чет эл фуқаролигини олган ватандошларга бир қанча имконият берадиган қонун имзоланди

Президент Сўўрўнбай Жээнбеков «Қирғизистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хорижий фуқаролиги бўлган ватандошларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги ўзгартишлар тўғрисида» ги қонунни имзолади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда. Қонун Олий Кенгаш томонидан 2020-йил 11-июнда қабул қилинган. Ушбу қонуннинг мақсади аввал Қирғизистон Республикаси фуқаролари бўлган чет эл фуқароларига Қирғизистонда ҳуқуқий мақом, яшаш ҳуқуқи, меҳнат ҳуқуқи, давлат чегарасини кесиб ўтиш, таълим ва даволаниш…

Батафсил...

Жалолободдаги уйдан ёнғин чиқиб, ёнидаги уйлар қўшилиб ёнди

Жалолободда уйдан ёнғин чиқди. Бу ҳақда бугун, 10-август куни Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан маълум қилишди. Хабарга кўра, бахтсиз ҳодиса шаҳарнинг Торговий кўчасида юз берган. Натижада №19-уйнинг 105 квадрат метр томи, 3 ойнаси, 3 эшиги, 16 квадрат метр томи ва 9 квадрат метрлик ёзги ошхонаси ёниб кетган. Шунингдек, унинг ёнидаги  №21 уй томининг 80 квадрат метр қисми ёниб кетди, ёнғин Озерний кўчасидаги…

Батафсил...

Билл Гейтс: Тожливирус бой давлатларда 2021 йил охирида қашшоқ мамлакатларда 2022 йил охирида тугайди

Баъзи мамлакатлар етарли даражада текширувдан ўтмаган ва давлат органлари томонидан маъқулланмаган коронавирусга қарши вакциналар билан одамларни эмлашади, деди Microsoft ҳаммуассиси Билл Гейтс The Wired нашрига берган интервьюсида. «Хитой ва Россия катта тезликда кетмоқда. Дунёнинг қаеридадир кўплаб беморлар тўлиқ ўрганилмаган вакциналар билан эмланишига ишончим комил. Синовларнинг учинчи босқичига қарамасдан, салбий таъсирларни ўрганиш учун бизга уч-тўрт ой керак», — деди Гейтс. Миллиардернинг сўзларига кўра,…

Батафсил...

Бўғимлар оғриб, уйқу бузилади. Август ойида кучли магнит бўрони бўлиши мумкин

Ер шари бўйлаб август ойида кучли магнит бўронлари кутиляпти. Бу ҳақда   “Известия” нашри ёзмоқда. Ўртача интенсивликка эга магнит бўрони 10 августга тўғри келади, бу инсонларда қон босими пасайишига олиб келади. Синоптикларга кўра 13-14 августдаги магнит бўронлари кучсизроқ бўлади. Шунга қарамасдан, метеосезувчан инсонларни бош оғриғи, ҳатто мигрень безовта қилиши мумкин. Магнит бўронларининг энг кучлилари августнинг охирги декадасига тўғри келади: 21-22 август…

Батафсил...

Хориждан келган қирғизистонликлардан анализ олинмайди ва обсервацияга ётқизилмайди

9 август куни Тожливирусга қарши кураш бўйича Республика тезкор штаби бошқа мамлакатлардан Қирғизистонга аэропортлар орқали қайтаётган фуқаролар учун ўзгартирилган алгоритм ҳақида маълумот берди. Штабга кўра, алгоритм вируснинг мамлакатда тарқалиши ва чет элликлар томонидан аниқланган ҳолатлар сони камлиги сабабли ўзгарган. Фуқаролар келгандан кейин улардан ПЦР анализ олинмайди ва обсервацияга ётқизилмайди. Улар анкета тўлдиради, телефонларига махсус мобил иловани юклаб олиш сўралиб, уйига…

Батафсил...

Хитойда SFTS вируси уйғониб, ўлганлар қайд қилинмоқда

Хитойда каналар орқали тарқалувчи SFTS вируси қўзғалди, бу ҳақда «Global Times» хабар берди. Сўнгги маълумотларга кўра, 60 киши касалликни юқтирган, шулардан етти нафари вафот этган. Вирус аввалига Цзянсу провинциясида қайд этилганди, кейинчалик Аньхой провинциясида яшовчиларда ҳам шу касаллик аниқлана бошлаган. Касалликка чалинган нанкинлик аёлда йўтал, тана юқори ҳарорати каби симптомлар кузатилиб, врачлар унинг қонида лейкоцитлар ва тромбицитлар миқдорининг камайишини қайд этишган.…

Батафсил...

COVID-19: Сўнгги 24 соат ичида 8 киши вафот этди

Бугун, 9-август куни Қирғизистонда саккиз киши тожливирус ва зотилжамдан вафот этди. Республика тезкор штабининг маълумотларига кўра, мамлакатда 1468 киши COVID-19 инфекциясидан  вафот этган. Сўнгги 24 соат ичида вафот этган беморлар: – Бишкек шаҳрида 4 та; – Ўш вилоятида 1; – Боткен вилоятида 2 та; – Иссиқкўл вилоятида 1.

Батафсил...

Кимлар Россияга кета олади?

Россиянинг Қирғизистондаги элчихонасидан маълум қилишларича, Россия ҳудудига кириш ҳуқуқига эга бўлган Қирғизистон фуқаролари чартер рейсларидаги йўловчилар рўйхатига киришлари мумкин.   Ушбу тоифага Россия Федерациясида даволанишга муҳтож бўлганлар, Россияда қариндошлари (турмуш ўртоқлари, болалари, ота-оналари) бўлган фуқаролар, яшаш ҳуқуқига эга бўлган шахслар ва яқин қариндошларига ғамхўрлик қиладиган фуқаролар киради. «Улар ўзлари тўғрисидаги маълумотларни электрон шаклда Бишкекдаги Элчихонанинг консуллик бўлимига юборишлари мумкин: ruscons@saimanet.kg…

Батафсил...

Ўш вилоятини вақтинча Байиш Юсупов бошқаради

Узарбек Жилқибаев ҳукуматнинг Ўш вилоятидаги Ваколатли вакили лавозимидан озод этилганлиги сабабли, Байиш Юсупов вақтинча вилоятни бошқаради. Бу ҳақда бугун, 8-август куни ҳукумат матбуот хизмати хабар қилди. Тегишли қарорни Бош вазир Қубатбек Боронов имзолади. Маълумки, У.Жилқибаевнинг ўз ихтиёри билан ёзилган аризаси 4-октабрда бўлиб ўтадиган парламент сайловлари билан боғлиқ.

Батафсил...

Дубай-Бишкек-Дубай рейсида кимлар Қирғизистонга кела олади?

Қирғизистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги рейслар қайта тикланди, илк парвозлар 14, 21 ва 28-август кунлари учадиган бўлди. Бу ҳақда Қирғизистоннинг Дубайдаги Бош консуллиги хабар берди. Маълумотларга кўра, «Дубай – Бишкек – Дубай» рейси жума кунлари амалга оширилади ва биринчи рейс 14 августда амалга оширилади. Йўловчилар аэропортда COVID-19 учун бепул экспресс-тестдан ўтадилар. Ушбу самолетда кимлар Қирғизистонга кела олади: Қирғизистон фуқаролари;…

Батафсил...

Қирғизистонда 70 ёшгача бўлган эркакларнинг 48 фоизи чекишади

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Қирғизистондаги вакили пулмонолог Алийна Алтимишеванинг сўзларига кўра, ўлимга сабабчи бўлган, юқумли бўлмаган тўртта касалликнинг асосий сабабчиси сигарет чекиш ҳисобланади. Қирғизистонда куч-қуввати бор 70 ёшгача бўлган эркакларнинг 48 фоизи сигарет чекишади. Бу ҳақда Алийна Алтимишева Спутник Қирғизистон радиосига берган интервюсида айтиб ўтди. Унга сўзларига кўра, мамлакатда чекувчилар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. «Дунёда энг кўп ўлимга олиб келадиган…

Батафсил...

Қирғизистондан Хитойга чиққан савдо ҳажми 63,9 фоизга камайди

Хитой ва Қирғизистон ўртасидаги ташқи савдо айланмаси ҳажми 2020-йилнинг 5 ойида 271,6 миллион долларга етди. Бу 2019-йилнинг 5 ойига нисбатан 36,1 фоизни ташкил этади. Миллий статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, бу йил Қирғизистондан Хитойга юборилган экспорт ҳажми 16,1 миллион долларни ёки 69,9 фоизни, импорт эса 255,5 миллион долларни ёки 35 фоизни ташкил этди.

Батафсил...

Қирғизистондаги қамоқхоналарда 7 ойда 27 маҳбус вафот этди

Қирғизистон қамоқхоналарида 2020-йилнинг 1-январдан 20-июлигача 27 киши вафот этди. Бу маълумотни Қийноқларга қарши курашиш коалицияси ЖИДҚга таяниб маълум қилмоқда. 2 киши сил касаллигидан, 1 киши ВИЧ-инфекциясидан ва 2 киши саратон касаллигидан вафот этган. 21 ўлим соматик касалликлар билан боғлиқ. Бир киши ўз жонига қасд қилган. Ҳисоботга кўра, 2019-йилда соматик касалликлардан 4 киши вафот этгани айтилади. Бу йил бу рақам 5…

Батафсил...

Ҳукуматнинг Ўш вилоятидаги Ваколатли вакили Узарбек Жилқибаев истеъфога чиқди

Ҳукуматнинг Ўш вилоятидаги Ваколатли вакили Узарбек Жилқибаев истеъфога чиқди. Бу ҳақда Нурқиз Қадирбек қизи маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Узарбек Жилқибаев кеча, 7-август куни истеъфога чиққан. “У кеча тушдан кейин ариза ёзибди. Шунингдек, ҳукумат ҳам аризани қабул қилган. Унинг истеъфоси ҳақида ижтимоий тармоқларда эълон қилинди. У эртага аппарат вакиллари билан хайрлашиб кетса керак», деди у. У. Жилкибаев ушбу лавозимга 2018…

Батафсил...

Мухлисларсиз ўтган футбол мусобақаси: Шўрў Премьер-лигаси мусобақаларида жамоалар дурранг ўйнашди

Мусобақалар Кант шаҳридаги футбол майдонларида бўлиб ўтди. Тожливирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш учун мухлислар мусобақаларга киритилмади. Қирғизистоннинг  Шўрў Премер-лигасининг танаффусидан кейинги биринчи тур доирасидаги учрашуви 7-август куни Қант шаҳрида бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қирғизистон футбол иттифоқи (ҚФС) матбуот хизмати хабар бермоқда. «Олой» (Ўш) – «Абдиш-Ата» (Қант) 1: 1, Қора-Болта – Илбирс (Бишкек) 0: 0 ҳисобида дуранг қайд этилди. Мусобақалар Қантдаги…

Батафсил...

Қирғизистондаги тиббиёт факультетларида бюджет ўринлари кўпайтирилди

Соғлиқни сақлаш тизимида тиббиёт мутахассисларига катта эҳтиёжлар сабабли Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруғи билан Тиббиёт академиясида ва Ўш давлат университетида грант ўринлари ажратилди. Бу ҳақда вазирликнинг инсон ресурслари ва ташкилий ишлар бошқармаси бошлиғи Айгул Бўўбекова хабар қилди. Жойлар даволаш иши, тиббий профилактик иш, педиатрия ва ҳамширалик иши йўналишлари бўйича ажратилди. Шунингдек, ординатурага бюджет ўринлари ажратилди: 30 жой эпидемиологлар, 22 – инфекционистлар,…

Батафсил...

ФИФА Қирғизистон футбол уюшмасига 1,5 миллион доллар беради

Халқаро футбол федерацияси (FIFA) тожливирус пандемияси иқтисодий оқибатларини бартараф этиш ва миллий федерацияни қўллаб-қувватлаш мақсадида Қирғизистон футбол уюшмасига 1,5 миллион долларгача ажратади. 1,5 млн АҚШ доллари миқдоридаги молиявий кўмак ташкилотга аъзо ҳар бир футбол федерациясига берилади. Қирғизистон футбол Федерациясининг хабар қилишича, олинган маблағларнинг бир қисми футбол бўйича мамлакат чемпионатларини қайта тиклашга йўналтирилади. Футбол ташкилоти матбуот котиби Адилет Керимбековнинг айтишича, пуллар…

Батафсил...

Ўш-Москва йўналишидаги самолет 26-август куни парвоз қилади

Ўш-Москва авиарейси 26-август куни парвоз қилади. Чартер рейси 07: 45да жўнайди, деб хабар беради Россиянинг Ўшдаги бош консуллиги. Ушбу авиақатнов билан Россиянинг барча фуқаролари  учиш ҳуқуқига эга. Бунинг учун: https://www.gosuslugi.ru/395443/1 сайтига ташриф буюриб, рўйхатдан ўтиш керак

Батафсил...

Туркия ва БАА Қирғизистонга мунтазам рейсларни тиклайди

Музокаралар якунида Туркия ва Бирлашган Араб Амирликлари Қирғизистонга мунтазам рейсларни тиклайдилар. Қирғизистон транспорт ва йўллар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, бугун, 7-август куни халқаро рейслар қайта тикланади. Қайта тикланадиган йўллар: • Avia Traffic Company компаниясининг Бишкек-Истанбул-Бишкек йўналиши бўйича ҳафтасига икки марта, Бишкек-Анталия-Бишкек рейси ҳафтада бир марта; • Turkish Airlines  Истанбул-Бишкек-Истанбул рейси ҳафтасига икки марта; • Pegasus Airlines авиакомпаниясининг Истанбул-Бишкек-Истанбул рейси…

Батафсил...

ФИФА президенти чегара очилгандан кейин Қирғизистонга ташриф буюради

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) президенти Жанни Инфантино халқаро авиарейслар тиклангач, Қирғизистонга келишга ваъда берди. Қирғизистон футбол иттифоқининг матбуот хизматининг хабар беришича, 4-август куни Уюшма президенти Қанатбек Маматов Жанни Инфантино билан онлайн видеоконференцияда иштирок этди. Онлайн тадбирда Осиё футбол конфедерацияси президенти шайх Салмон, Афғонистон, Эрон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон футбол федерациялари президентлари ҳам иштирок этишди. Жанни Инфантино COVID-19 вабоси даврида ассоциацияларни…

Батафсил...
1 3 4 5 6 7 22