Ўшда коррупциядан ундирилган пулга мактаб қурилди

Ўшда коррупцияга қарши курашдан тушган маблағ эвазига мактаб қурилди. Очилиш маросимида 22-декабрь куни Президент вазифасини бажарувчи Талант Мамитов иштирок этди. 1200 ўқувчига мўлжалланган Наримон ўрта мактабида аллақачон 4000 га яқин ўқувчи таҳсил олади. Шунинг учун 2019-йилда коррупцияга қарши курашдан йиғилган маблағ эвазига қўшимча бино қурилиши бошланди. Уч қаватли бинода 24 та ўқув хонаси, ошхонаси, тиббиёт идораси, ўқувчилар хонаси, кутубхона ва…

Батафсил...

Сўнгги 2 ой ичида Қирғизистонда мактаб ўқувчиларининг COVID-19 юқтириш статистикаси кескин ўсди

Қирғизистонда уч ой давомида мактаб ёшидаги — 7 ёшдан 17 ёшгача бўлган болалар орасида 683 тожливирус касаллиги қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди. Қайд этилишича, ноябрь ойида болалар ўртасида COVID-19 касаллигининг 320 та, октябрда 315 та, сентябрда 48 та ҳолат қайд этилган. Касалликларнинг аксарияти Бишкекда, ундан кейин Чуй ва Иссиқкўл вилоятлари рўйхатга олинган. Инфекцияни юқтирган мактаб ўқувчиларининг…

Батафсил...

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: 1-чоракда ўқувчилар онлайн ўқишади, 2-чорак бўйича масала кўриб чиқилади

Биринчи чоракда ўқувчилар онлайн тарзда ўқишни давом эттиришади, деди Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усенбаев. Унга кўра, мактаблар ва болалар боғчаларини ишини қайта фаоллаштириш тўғрисида қарор эпидемия ҳолатини кузатиб бориб, Таълим ва фан вазирлиги билан биргаликда қабул қилинади. “Иккинчи чоракдаги ўқув жараёни масаласи қўшимча равишда кўриб чиқилади. Эҳтимол, маҳаллий ҳокимият ва маъмурият эпидемиологияга қарши махсус комиссияларнинг қарорлари тўғрисида шаҳар ва…

Батафсил...

Қирғизистонда йил охирига қадар 60 та мактабни қуриш ва таъмирлаш ишлари якунланади

2020 йилнинг охиригача Қирғизистонда 60 та мактабни қуриш ва капитал таъмирлаш ишлари якунланади. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Қубатбек Бўрўнов 1 октябрь куни бўлиб ўтган брифингда маълум қилди. Унга кўра 53 та мактаб республика бюджети маблағлари ҳисобидан қурилмоқда, уларнинг 14 таси коррупцияга қарши кураш натижасида қопланган маблағларни ўтказиш учун очилган Ягона депозит ҳисобварағи ҳисобидан қуриб битказилади. Шунингдек, Саудия тараққиёт жамғармаси…

Батафсил...

7-11-синфлар ҳозирча онлайн тарзда ўқишади

Мактабда ўқиш жараёнини жонлантириш – ҳукуматнинг асосий вазифаларидан бири, деди Бош вазир Қубатбек Бўрўнов 1-октябрь куни бўлиб ўтган брифингда. Унга кўра, кеча республика штабида ушбу масалани кўриб чиқилиб, штаб аъзолари қарори билан ўқув жараёнини жонлантиришга рухсат берди. “Болалар ўқишлари керак. Болаларнинг тарбиявий томони, мактабдаги таълим даражаси пасайиши мумкин. Шунинг учун қарор Таълим ва фан вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг талабига биноан…

Батафсил...

Қирғизистонда ўқувчиларга қайси ойда мактабга боришлари айтилди

2020-йилнинг 6-октябрдан 1-6 синф ўқувчилари анъанавий таълимни умумий таълим муассасаларида бошлайди. Ушбу қарор Республика тезкор штаби йиғилишида қабул қилинди. Маълумотларга кўра, 2020-2021-ўқув йилида 1-6 синф ўқувчилари учун ўқув жараёнини жонлантиришда санитария-гигиена стандартларига риоя қилиш бўйича ҳаракатлар алгоритми ишлаб чиқилган. Унга кўра, ўқувчилар ва ўқитувчиларнинг соғлиғини тиббиёт ходимлари назорат қилиб, ўқитувчиларнинг тана ҳарорати ўлчаниши ва юзқоп тақилиши керак. Ўқув жараёнида ўқувчилар…

Батафсил...

Ўқувчилар 2-9 ноябрь кунлари дам олишади

Мактаб ўқувчилари 2-9 ноябрь кунлари дам олишади. Бу ҳақда Таълим ва фан вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. Унга кўра, I чорак 1-ноябрда тугайди. Кузги таътил 8 кун давом этади. «Асосий ўқув дастурига кўра, мактаб таътиллари маълум бир вақтга тўғри келади. 1-чоракдан кейин таътил 2 ноябрдан 9 ноябргача давом этади. Саналар ўқувчиларнинг маълум бир чоракда ўтказган соатлари асосида ҳисобланади. ” Маълумотларга…

Батафсил...

Миллий университет диплом ишлари бекор қилингани борасидаги хабарларни инкор қилди

Қирғизистон Миллий университети эндиликда талабалар диплом иши ёзишга мажбур эмас, деган хабарларни инкор қилди. Олий таълим муассасаси матбуот хизматининг хабар қилишича, бунинг имконияти йўқ ва комиссия дипломларни онлайн-ҳимоя қилишда иштирок этади. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда талабаларга диплом ишларини ёзмасликка рухсат берилгани тўғрисида хабар тарқатилган эди. «Бу йил бизга мажбурий диплом иши ёзиш бекор қилинди. Кимдир ҳоҳласа ёзиши мумкин, қолганлар курс иши…

Батафсил...

Октябрдан бошлаб барча ўқувчилар мактабга боришлари мумкин

Агар Қирғизистонда эпидемиологик вазият барқарорлашса, октябрь ойидан бошлаб мактабларда анъанавий таълимни қайта тиклаш режалаштирилган. Бу ҳақда Таълим ва фан вазири Қанибек Исақов бугун Президент Сўўрўнбай Жээнбеков билан онлайн учрашувида айтиб ўтди. Шу кунларда мактабга фақат биринчи синф ўқувчилари бориб ўқишмоқда. Президент Сўўрўнбай Жээнбеков таълим тизимини рақамлаштиришдаги ижобий ўзгаришларни мамнуният билан қайд этди. Шунингдек, у ўқитувчиларнинг иш ҳақини ўтказиш жараёнини автоматлаштириш…

Батафсил...

207 та дарслик 4 та тилда электрон форматга ўтказилди

Таълим ва фан вазирлиги ҳузуридаги «Янги китоб» маркази мактаб ўқувчилари учун тўртта тилда (қирғиз, рус, ўзбек, тожик) 207 та китобни электрон шаклга ўтказди. Вазирлик матбуот хизматининг хабар беришича, китоблар http://kitep.edu.gov.kg электрон кутубхонасида мавжуд. Бундан ташқари, қисқа вақт ичида IT-штаб билан ҳамкорликда https://oku.edu.gov.kg ўқув порталига қирғиз ва рус тилларида 500 дан ортиқ телевизион дарслар юкланди.

Батафсил...

Қирғизистондаги 70 мактаб аввалги тартибда ишлаяпти

Қирғизистоннинг турли ҳудудларидаги 70 мактаб нормал тартибда ишлаяпти. Бу ҳақда Таълим ва фан вазирининг ўринбосари Надира Жусупбекова хабар берди. Унга кўра, Интернет мавжуд бўлмаган ва тожливирус хавфи бўлмаган ҳудудларда ўқувчилар мактабга аввалгидек қатнаб ўқишмоқда. У ҳудудларда аҳоли камлиги ва ўқувчиларнинг соғлиғи учун ҳеч қандай хавф йўқлиги сабабли рухсат берилган. Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда  эпидемиологик вазият унчалик яхши бўлмаган йирик шаҳарларда мактабга…

Батафсил...

Агар ҳақиқий дарс бошланса, қайси синфнинг ўқувчилари биринчи навбатда мактабга боради?

Ҳақиқий тартибдаги ўқитишга ўтиш учун бир нечта вариант мавжуд, деди Таълим ва фан вазирининг ўринбосари Надира Жусупбекова «Ала-Тоо 24» телеканалининг эфирида. Унга кўра, 1-синф ўқувчиларига масофавий форматда дарс беришнинг иложи йўқ эди. Чунки уларда ҳали ўқиш қобилиятини шаклланмаган. Шунинг учун уларни реал тарзда ўқитишга қарор қабул қилинган. «Агар вазият барқарор бўлса, меннинг фикримча ва биздаги вариантлар бўйича биринчи бўлиб мактабга…

Батафсил...

Новқат туманида 6500 ўқувчи биринчи синфга қабул қилинди

Бугун, 1 сентябр куни Новқат туманида 6500 нафар 1-синф ўқувчилари қабул қилинди. Бу ҳақда туман таълим бўлими бош мутахассиси Ўсмўнали Кўчкўнбоев маълум қилди. Маълумотларга кўра, 5200 бола қирғиз синфларида, 1050 бола рус синфларида, 250 ўқувчи ўзбек синфларига борди. Баъзи ўқувчилари кўп синфлар 2 гуруҳга бўлиниб ўқишади. Овул ҳукуматлари тепловизор  сотиб олиб, мактабни дезинфекция қилдилар. 36 та мактабга туннеллар ўрнатилди.

Батафсил...

Жалолобод вилояти бўйича 22 минг 279 бола биринчи синфга борди

Бугун, 1-сентябр куни Жалолобод вилоятининг барча туман ва шаҳарларидаги 474 мактаб биринчи синф ўқувчилари учун ўз эшикларини очди. Вилоят бўйича 22 минг 279 бола мактаб остонасига қадам қўйган. Янги ўқув йили алгоритм бўйича назоратга олинади. 1-синф ўқувчиларнинг сони қисқартирилиб, улар жадвал асосида ўқитилади. 2-11 синф ўқувчилари масофадан ўқишни давом эттиришади.

Батафсил...

Ўш шаҳрида 5 мингдан зиёд ўқувчи биринчи синфга борди

Бугун, 1-сентябрь куни Ўш шаҳрида жами 5350 ўқувчи биринчи синфга борди. Бу ҳақда шаҳар мэрияси матбуот котиби Азамат Абсатаров маълум қилди. Унга кўра, мактабда ўқиётган ўқувчилар карантин ва санитария қоидаларига риоя қилишлари шарт. “Ўш шаҳрида жами 5350 ўқувчи биринчи синфга қадам қўйди. Барча мактабларда карантин ва санитария талабларига риоя қилинмоқда. Ўш шаҳрида 74 мингдан ортиқ ўқувчи бор. Уларнинг 69 минг…

Батафсил...

Жалолобод: 1 сентябр куни 20 мактаб биринчи синф ўқувчилари учун ўз эшикларини очади

1 сентябр куни Жалолободда 20 та шаҳар мактаблари биринчи синф ўқувчилари учун ўз эшикларини очадилар. Бу ҳақда Жалолобод шаҳар мэриясининг матбуот хизмати хабар бермоқда. Шуни таъкидлаш керакки, 2-синфдан 11-синфгача бўлган ўқувчилар масофавий ўқишни бошлайдилар. Шунингдек, 1 сентябрдан бошлаб биринчи синф ўқувчиларини ташиш учун автобусларни фаолиятига рухсат берилади. Айни пайтда жамоат транспортларида дезинфекция ишлари олиб борилмоқда ва тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Батафсил...

Қирғизистондаги ўрта касб-ҳунар таълими бор қайси мутахассислари ишсиз қолмайди?

Қирғизистондаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари орасида энг кўп техник билимга эга бўлганлар ишлайди. Бу ҳақда Таълим ва фан вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. 2016 йилдан буён ёшларни касбга йўналтириш тизимини ривожлантириш концепцияси изчил ишламоқда. Ҳисоботга кўра, ҳар йили ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларига 25-30 минг ўқувчи қабул қилинади. Ўрта касб-ҳунар таълими тизимида бандлик даражасини ошириш мақсадида битирувчиларни мониторинг…

Батафсил...
1 2 3 4