Ўш вилоятидаги 544 мактабда 238 минг 726 ўқувчи таҳсил олади

Ўш вилоятининг 544 мактабида 238 минг 726 ўқувчи таҳсил олади. Бу ҳақда Ўш таълим институтининг директори Гулмира Турдубаева ўқитувчиларнинг август йиғилишида маълум қилди. Унга кўра вилоятда 17 минг 954 ўқитувчи ишлайди. Ўш вилояти туманларидаги мактаблар сони: Қора-Сув тумани – 142 Ноокат тумани – 114 Ўзган тумани – 96 Аравон тумани – 57 Қора-Қулжа тумани – 56 Олай тумани – 53…

Батафсил...

Ўш вилоятидаги 421 та болалар боғчасида 38 минг 519 бола тарбияланмоқда

Ўш вилоятидаги 421 та болалар боғчасида 38 минг 519 бола тарбияланмоқда. Уларга 2171 нафар ўқитувчи таълим беради. Бу ҳақда Ўш таълим институти директори Гулмира Турдубаева ўқитувчиларнинг август йиғилишида айтди. Вилоятнинг туманларидаги болалар боғчаларининг сони: Қора-Сув тумани – 109 Новқат тумани – 95 Ўзган тумани – 63 Аравон тумани – 57 Қора-Қулжа тумани – 41 Олай тумани – 30 Чўнг-Олай тумани…

Батафсил...

Бу йил ўқувчилар мактабга қандай кийиниб келиши керак?

Бу йил мактабларда форма талаб қилинмайди. Бу ҳақда Таълим ва фан вазири Қанибек Исақов  маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳар йили баъзи мактаб директорлари тикувчилик цехлари билан боғланиб, уларнинг манфаатларини кўзлаб иш тутадиган ҳолатлар бўлар эди. Ота-оналардан кўплаб мурожаатлар бўлган. «Ҳозир одамлар қийналаётган бўлса, биз кимдир биров манфаатини кўзламасин дея кийимни бекор қилдик», деди у.  Одамларнинг ҳаёти ва ҳолатини инобатга…

Батафсил...

Қирғизистондаги 1200 мактаб компьютер техникаси билан таъминланади

Жаҳон банкининг «Келажак учун таълим» лойиҳаси доирасида бутун мамлакат бўйлаб 1200 мактабни компьютерлар билан жиҳозлаш режалаштирилган. 2020- йилнинг 1-декабргача 10 мактабда «Келажак мактаби» модели ишга туширилади. Бу ҳақда бугун Қирғизистон Бош вазири Қубатбек Бўрўнов маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, мактабларни юқори тезликдаги Интернет билан таъминлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Қирғизистон бўйича 2292 мактабнинг 99 фоизи Интернетга уланган. Ҳукуматнинг 14-августдаги йиғилишида…

Батафсил...

Мактабда 1-синфларни ўқитиш тартиби эълон қилинди

Мактаблар учун талаблар ва биринчи синф ўқувчиларининг ота-оналари учун тавсиялар ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг касалликларни олдини олиш ва давлат санитария-эпидемиология назорати департаментининг умумий гигиенаси шифокори Мария Кушубакова маълум қилди. Шуни таъкидлаш керакки, бу йил мактаб ўқувчиларини масофадан ўқитиш тўғрисида қарор қабул қилинди ва ҳар куни фақат биринчи синф ўқувчилари мактабга боришади. Ушбу департамент Таълим ва фан вазирлиги…

Батафсил...

1 сентябр куни 11 янги мактаб фойдаланишга топширилади

Қирғизистонда 29 та авария ҳолатидаги мактаблар мавжуд, деди Бош вазир Қубатбек Бўрўнов 19-август куни бўлиб ўтган брифингда. Унининг сўзларига кўра, улардан 11 мактабнинг биноси қурилиши 1 сентябрга қадар якунланиб, фойдаланишга топширилади. “Бошқа мактабларнинг қурилиши йил охирига қадар якунланади. Масжидларда ва бошқа биноларда ўқиётган ўқувчилар янги мактабга бора бошлайдилар ”, деди Бўрўнов.

Батафсил...

Агар вазият барқарорлашса, иккинчи чоракда барча ўқувчилар мактабга боришлари мумкин

Болаларнинг саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2020-2021 ўқув йилининг биринчи чораги онлайн режимида ташкил этилади, деди Бош вазир Қубатбек Бўрўнов 19 август куни бўлиб ўтган брифингда. Унинг сўзларига кўра, 14-август куни ҳукумат йиғилишида янги ўқув йилининг бошланиши масаласи муҳокама қилинган ва қарор қабул қилинди. “Мактабга фақат биринчи синф ўқувчилари боради. Қолганлари масофавий форматда ўқишади. Агар кузда эпидемиологик вазият барқарорлашса, ўқувчилар…

Батафсил...

Бу йил Жалолобод вилоятида 23 та болалар боғчаси қурилади

 Бу йил Жалолобод вилоятида 23 та янги болалар боғчалари қурилишини якунлаш бўйича ҳаракатлар олиб борилмоқда. Бу ҳақда вилоят маъмурияти хабар берди. Маълумотларга кўра, ҳозирги вақтда туман ва шаҳарларда қурилаётган болалар боғчалари республика ва маҳаллий бюджетлардан, вилоят ва туман маблағлари ҳисобидан молиялаштирилмоқда. Унда жами 1445 ўрин пайдо бўлади. Бир болалар боғчаси тўлақонли битказилиб фойдаланишга берилса, 7 муассасада маблағ этишмаслиги сабабли қурилиш…

Батафсил...

Олий ўқув юрти ва коллежларда ўқув йили онлайн бошланади

Олий ва ўрта профессионал таълим ташкилотларида янги ўқув йили онлайн-форматида бошланади. Бу қарор мулк шаклидан қатъий назар барча таълим муассасларига тааллуқлидир. Бу ҳақда таълим вазирлиги маълум қилди. Таълимда ZOOM, Google classroom, Moodle, WhatsApp, Skype сингари платформалардан, электрон кутубхонадан фойдаланилади. Таълим вазирлигининг ишонтиришича, консультатив маслаҳат таълим соҳасида инсон ресурсларини тайёрлаш, цифрли инфраструктуралар, методик база ва ўқув жараёнини баҳолаш методларини онлайн-форматида тавсия…

Батафсил...

Мактабларни карантинда ёпиш “авлодлар фожиаси” бўлади

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг бош эпидемиологи Мария Ван Керкхове COVID-19 касаллигининг иккинчи ва бошқа тўлқинларида карантин жорий қилиб бўлмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда у “The Telegraph” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди. Пандемия бошида ЖССТ барча давлатларга карантин чеклови ўрнатишни тавсия қилганди, бу коронавирус тарқалишининг олдини олиши керак эди. ЖССТ аввал карантин ўрнатиш кераклигига чақирганига қарамай, энди бундай чора кўриш тўғри эмаслигини…

Батафсил...

1-синф ўқувчилари ҳар куни мактабга бориб ўқийдиган бўлди

Янги ўқув йилида биринчи синф ўқувчиларини аввалгидек ҳар куни мактабда ўқитиш қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Президент Сўўрўнбай Жээнбеков ва Бош вазир Қубатбек Бўрўнов ўртасидаги ҳозирги ижтимоий-иқтисодий вазиятни муҳокама қилиш пайтида маълум бўлди.  «Бош вазир эпидемиологик вазиятни таҳлил қилиш натижасида биринчи синф ўқувчиларини мактабга юбориш тўғрисидаги қарор қабул қилинганини Президентга маълум қилди», деди Президент матбуот хизмати. Аввалроқ, 1, 5, 9…

Батафсил...

Қирғизистондаги тиббиёт факультетларида бюджет ўринлари кўпайтирилди

Соғлиқни сақлаш тизимида тиббиёт мутахассисларига катта эҳтиёжлар сабабли Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруғи билан Тиббиёт академиясида ва Ўш давлат университетида грант ўринлари ажратилди. Бу ҳақда вазирликнинг инсон ресурслари ва ташкилий ишлар бошқармаси бошлиғи Айгул Бўўбекова хабар қилди. Жойлар даволаш иши, тиббий профилактик иш, педиатрия ва ҳамширалик иши йўналишлари бўйича ажратилди. Шунингдек, ординатурага бюджет ўринлари ажратилди: 30 жой эпидемиологлар, 22 – инфекционистлар,…

Батафсил...

Бу йил ўқувчилардан форма кийиш талаб қилинмайди

Бу ўқув йилида ўқувчиларнинг форма кийишлари талаб қилинмайди. Бу ҳақда бугун ҳукумат уйида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Таълим ва фан вазирининг ўринбосари Нурлан Ўмуров маълум қилди. «Мамлакатдаги эпидемиологик вазият туфайли барча ўқув муассасаларига ўқувчиларни формасини талаб қилмаслик кераклиги тўғрисида қарор қабул қилинди. Тегишли буйруқ имзоланди ва ҳудудларга юборилди », — деди Ўмуров. Бу йил мактабларда ўқув жараёни онлайн режимида ўтказилади.…

Батафсил...

Ўшда ўзбек мактабларнинг бошланғич синф ўқувчилари учун видеодарслар тасвирга олинмоқда

Қирғизистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги томонидан,  Ўш шаҳридаги ўзбек тилидаги мактабларнинг бошланғич синф ўқувчилари учун 2020 йил биринчи чорагида “Интимақ” ТВ орқали телевизион дарсларни тасвирга олиш ишлари бошланди. Бу ҳақда Ўш шаҳар таълим бериш бошқармаси маълум қилмоқда. Шунингдек Ўзбек тили ва адабиётидан видео дарслар ҳам тайёрланмоқда. Ушбу лойиҳа доирасида 300 га яқин теледарслар тасвирга олинади. Шаҳар мактабларидан 20 нафар…

Батафсил...

Янги ўқув йилида 155 мингга яқин бола 1-синфга боради

Жорий йилда 155 мингга яқин бола биринчи синфга боради, деди Таълим ва фан вазири Қанибек Исақов. «Биз биринчи синф ўқувчилари учун алоҳида шароит яратмоқчимиз, чунки улар масофавий ўқишга тайёр эмаслар. Алгоритм ишлаб чиқилмоқда ва бир нечта вариантлар кўриб чиқилмоқда. Янги ўқув йилини эпидемиологик вазият яхши бўлган туманларда бошлашни режалаштирмоқдамиз. Шаҳарларда биз биринчи синф ўқувчиларини кичик гуруҳларга ажратамиз. Ўқувчилар 1 кун…

Батафсил...

Жээнбеков:1-синфларни мактабда ўқитишларини вазирга ҳам, бош вазирга ҳам айтдим

Президент янги ўқув йили ҳақида ўз фикрини билдирар экан, биринчи синфда масофадан ўқитиш ўқитувчилар учун ҳам, ота-оналар учун ҳам ноқулай бўлишини таъкидлади. – Мен вазирга ҳам, Бош вазирга ҳам болаларни мактабда ўқитиш масаласини кўриб чиқишини айтдим. Энди бу масала тегишли идоралар томонидан кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон Президенти Сўўрўнбай Жэнбеков Биринчи Радиога берган интервюсида маълум қилди. Давлат раҳбари янги ўқув…

Батафсил...

Бошланғич ва битирувчи синфлар 1 сентябрдан мактабга боришлари мумкин

Ўқув йили бошланишининг вариантларини ишлаб чиқиш учун экспертлар гуруҳи тузилди. Бу ҳақда Таълим ва фан вазирлиги мактабгача, мактаб ва мактабдан ташқари таълим бошқармаси бошлиғи Марат Усеналиев маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, вариантлардан бири – масофавий, ҳозирда видеодарслар суратга олинмоқда. У эпидемиологик вазиятга қараб бошқа вариантлар ҳам кўриб чиқилаётганини таъкидламоқда. «Биз таҳминий учта вариантни таклиф қилмоқдамиз. Биринчиси, – башланғич 1-4 синфлари,…

Батафсил...

«Масофавий таълим қониқарли ўқитмаган ўқитувчиларни четга суриб чиқаради»

Масофавий таълим зўр-базўр ўқитган барча ўқитувчиларни четга суриб чиқаради. Бу фикрни таълим соҳаси мутахассиси Асилбек Жўўдўнбеков Марал радиосига берган интервьюсида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ўқитувчининг тайёргарлиги, ижодкорлиги ва интернет ресурсларидан фойдалана олиши жуда муҳимдир. Аввало, ўқитувчиларга интернетдаги масаласини ҳал қилишлари зарур. Пандемия мактаб билан ота-оналар ўртасидаги алоқани мустаҳкамлади. – Авваллари ўқитувчилар ягона маълумот манбаи бўлган эди, ҳозир бундай эмас.…

Батафсил...

Янги ўқув йили масофавий ўқитишдан бошланади

2020-2021 ўқув йилига тайёргарлик ҳукумат томонидан тасдиқланган Инқирозга қарши режага мувофиқ олиб борилмоқда. Таълим ва фан вазирлиги эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда, янги ўқув йилининг биринчи чорагида ўқув жараёнини масофадан туриб ташкил этишга тайёргарлик кўрилаётганини маълум қилди. Агар санитар-эпидемиология хизмати коронавируснинг баъзи ҳудудларда тарқалиши хавфли эмас деб қарор қилса, унда ушбу минтақадаги мактабларда ўқув жараёни ҳам алоҳида кўриб чиқилади. –…

Батафсил...
1 2 3 4