Бу йил олий ўқув юртларига қабул онлайн ўтказилади

Коронавирус пандемияси боис бу йил Қирғизистон олий ўқув юртларига қабул Умумреспублика тест (ОРТ) натижаларига кўра ягона тизим билан онлайн-форматда бўлиб ўтади. Бу ҳақда таълим ва фан вазирининг ўринбосари Нурлан Ўмуров маълум қилди. «Таълим вазирлиги тизим ишлаб чиқди. Абитуриентлар авваллари олий таълим даргоҳига келарди, бу йил бу ишлар масофадан бошқарилади. Бунинг учун абитуриентлар ўз талонларини ОРТ платформаси орқали рўйхатдан ўтказишлари керак»,…

Батафсил...

Бишкеклик шифокор Дубай амиридан «олтин виза» олди

Бирлашган Араб Амирликлари(БАА)да ишлаётган қирғизистонлик Чинара Жантошева коронавирусга қарши курашга қўшган ҳиссаси учун Дубай амири Мақтум ибн Рашид Ал Мақтум томонидан “олтин виза” билан тақдирланди. Визанинг бу категорияси БААда 10 йил муддат давомида ишлаш имкониятини беради. Чинара Жантошеванинг мутахассислиги анестезиолог-реаниматолог бўлиб, ўлим ва ҳаёт ўртасида курашаётган беморлар билан бевосита ишлайди. Унинг тан олиб айтишича, 11 йилдан бери ишлаб келаётган давлатга…

Батафсил...

Бош вазирнинг олий таълим олгани шубҳа остида, ҳукумат эса жавоб қайтарди

Ижтимоий тармоқларда бош вазир Муҳаммадкалий Абилғазиевнинг олий таълим олгани тўғрисида олган дипломининг қонунийлигини гумон остига олишди. Фаол Айбек Хакимов Facebook’ даги ўз саҳифасида хабар беришича, у ва унинг курсдошлари Абилғазиев улар билан Қирғизистон Халқаро университетида бирга ўқиганини эслай олишмайди, ваҳоланки, бу бош вазирнинг таржимаи ҳолида кўрсатиб ўтилган. «Таржимаи ҳолида кўрсатилишича, Абилғазиев 1997 йили Қирғизистон Халқаро университетининг иқтисодиёт ва бизнес факультетини тамомлагани…

Батафсил...

«30 минг операция». Қирғизистонлик хирург Мамбет Мамакеев Гиннесслар рекорди китобига кирди

92 ёшлик хирург Мамбет Мамакеев энг узоқ вақтдан буён хирург бўлиб фаолият олиб бораётган шифокор сифатида  Гиннесслар рекорди китобига қайд қилинди. Бу ҳақда ушбу ташкилотнинг расмий сайтида хабар қилинмоқда. Хабарга кўра, рекорд 2020-йилнинг 29-февралида қайд қилинган. Шу кунгача Мамакеев хирург сифатида 67 йил 181 кун ишлагани айтилмоқда. Бундан ташқари тиббиёт соҳасидаги мувафақиятлари учун Қирғизистоннинг фаҳрий фуқароси номи берилгани ҳақида ҳам сайт…

Батафсил...

Ота-оналар фарзандларини ҳозирдан мактабларга электрон рўйҳатдан ўтказса бўлади

Карантин даврида ота-оналар фарзандларини 1-синфга электрон тартибда рўйҳатдан ўтказса бўлади. Бу ҳақда Фан ва таълим вазирлигининг матбуот хизмати маълум қилди. Маълумотда ёзилишича, шу кунларда карантин бўлишига қарамай, мактаб ёшига етган болаларни 1-синфга электрон рўйҳатдан ўтказиш ишлари давом этмоқда. Аммо 22-апрелга бўлган қайдлар кўздан кечирилмайди. (Шу сабабли ўтган давр мобайнида рўйҳатдан ўтказганлар қайта қайдномани тўлдириши керак бўлади). «Шунингдек 1-синфга электрон шаклда…

Батафсил...

Болалар боғчаси июндан бошлаб ишга тушиши мумкин

Қирғизистонда болалар боғчалари июнь ойидан бошлаб ишга тушиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда 15-май куни бош вазир ўринбосари Эркин Асрандиев “Ата Мекен” фракциясининг мажлисида маълум қилган.  «Агар тожливирус кейинчалик кескин турда кўпайиб кетмаса корхоналар режа бўйича ўз фаолиятини бошлайверади. Бола боғчалари ва таълим муасасалари  июннинг бошларида ишга киришади деб умид қилмоқдамиз». Депутат Сайдулла Нишанов эса болалар боғчаси ўз ишини бошламаса карантиндан сўнг…

Батафсил...

Жалолободда кучи 3,5 баллга етган ер силкинди

Жалолобод вилоятининг ҳудудида ер силкинди. Бу ҳақда Фавқулотда вазиятлар вазирлигининг матбуот хизмати маълум қилди. Сейсмология институтининг хабарига кўра, ер силкиниши бугун, 17-май куни, соат 12:57да Жалолобод вилоятининг ҳудудида қайд қилиниб, ўчоғида кучи 3,5 баллга етган. Ер силкиниши Тўқтўғул туманининг Кетмон-Тепа, Уч-Терак овулларида 3 балл, Тўқтўғул шаҳрида 2,5 баллгача сезилган. Ер силкинишидан жабрланганлар ёки талофатлар қайд қилинмади.

Батафсил...

Қирғизистонда ўқув йили 30 майда тугайди, сўнгги қўнғироқ онлайн ўтказилади

Қирғизистонда ўқув йили 30 майда тугайди. Бу ҳақда 15 май куни Таълим ва фан вазирининг ўринбосари Надира Жусупбекова маълум қилди. «Биринчидан, баҳорги таътиллар аввалигдан анча чўзилиб кетди, иккинчидан, 1 майдан 5 майгача дам олиш бўлди. Ўқув дастурини тўла ўзлаштириш, ўқувчилар якуний ишларни бажаришлари ва ўқитувчиларга савол беришлариучун, ўқитувчилар эса уларнинг саволларига жавоб қайтаришларига имкон бериш учун ўқув йилини узайтиришга қарор…

Батафсил...

Ўшда ер силкиниши қайд этилди

Хитой билан Қирғизистон чегара ҳудудида   кучи 6 баллга етган зилзила содир бўлди. Сейсмология институтининг маълум қилишича, зилзила бугун, 6-майда соат 16:50 атрофида қайд этилган. Зилзила Ўш вилоятининг Олой тумани Нура, Иркаштом овулларида 6 балл, Кўксув овулида 5 балл, Қоракиндик, Кичик-Қоракўл, Чий-Тола, Қизил-Олой, Арча-Булоқ овулларида 4 балл, Гулча, Сўфиқўрғон, Тошқўра, Қорашўра овулларида ва Ўш шаҳрида  3 баллгача сезилган. Шунингдек зилзила…

Батафсил...

Ўш вилоятида кучи 2,5 баллга етган зилзила содир бўлди

Кеча, 4-май куни соат 12:15 лар атрофида Ўш вилоятининг ҳудудидаги ўчоғида кучи 2,5 баллга етган зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФҲВдан хабар қилишди. Маълумотда ёзилишича, зилзиланинг кучи Ўзган туманининг Қирғизистон, Ничка-Сой, Чангат, Калта овулларида 2 баллгача етган. Зилзиладан жабрланганлар ва зарар кўрганлар йўқ.

Батафсил...

Ўзбекистонликлар Илон Маск учирган сунъий йўлдошлар парвозини кузатди (видео)

Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида, жумладан, Тошкент ва Фарғонада 27 апрелга ўтар кечаси аҳоли Илон Маскнинг глобал интернет лойиҳаси асосида коинотга учирилган Starlink сунъий йўлдошларининг парвозини кузатди. Бу ҳақда “Дарё уз” 27 апрель куни хабар берди. Бу борадаги видео эса телеграммдаги “Катта Видео магистрал канали”да жойлаштирилди. SpaceX’нинг 60 та сунъий йўлдош ортилган Falcon 9 ракетаси учирилиши коронавирус сабаб қолдирилгани хабар қилинган, бироқ…

Батафсил...

Вазирлик: Ҳусусий мактаблар ўқув ҳаққига аралаша олмаймиз

Таълим вазирлиги ота-оналарни ҳусусий мактабларнинг етакчилари билан ўзаро суҳбатлашиб, икки томон учун ҳам қулай бўлган шартга келишиб олишга чақирди. Бу ҳақда вазирликнинг матбуот хизмати билдирди. Ўлкадаги вазият сабаб мулкнинг турига қарамай, барча таълим масканлари ўқитиш жараёнини масофадан олиб бормоқда. Вазирлик матбуот хизмати билдиришича, масофавий билим беришга ўтгандан бошлаб, фарзандлари ҳусусий мактабларда билим олаётган ота-оналардан ўқув ҳаққини камайтириш, ҳусусий таълим ташкилотлари…

Батафсил...

“Интимоқ” телеканали ўзбек мактаб ўқувчилари учун теледарслар кўрсатади

Қирғизистон жанубида дарслар ўзбек тилида олиб борилувчи мактаб ўқувчилари, яқин кунларда “Интимоқ” телеканали орқали масофадан ўқиш имкониятига эга бўлади. Бу ҳақда Ўш  таълим институтининг ўзбек тили бўлими раҳбари Зулфия Нўмонова  маълум қилди. Маълумотга кўра, коронавирус сабаб, мактаблар ёпилиши ортидан, давлат каналларида рус ва қирғиз тилида масофадан ўқитиш усули бошланган эди. Эндиликда ўзбек ўқувчилари учун ҳам она тили ва адабиёти теледарслари…

Батафсил...
1 2 3 4