Икки ҳафтада комендантлик соати қоидасини 2000дан ортиқ киши бузди

25-мартдан бошлаб 8-апрелгача бўлган муддатда комендант соати талабларини мамлакат бўйича 2101 фуқаро бузган. Уларнинг бари милиция бўлимларига етказилиб тушунтириш ишлари ўтказилгандан кейин уйларига қўйиб юборилган. 8-апрелга ўтар кечаси эса мамлакатда комендант соатининг қоидасига 92 киши бўйсунмаган. Бишкек шаҳрида — 58, Жалолобод шаҳрида — 12, Сузоқда — 15, Ўшда — 5, Қорасувда — 2 фуқаро тартибни бузган. Новқат туманида эса комендантлик соати тартибини…

Батафсил...

Ўшда коронавирусга чалинганини яширган беморга қарши жиноий иш очилди

Ўш вилоятида коронавирусни юқтириб, мазкур фактни яширган турғунга нисбатан судгача текширув бошланди. Бу ҳақда Ўш шаҳри ва Ўш вилоятининг Новқат, Қорасув туманларининг коменданти Малик Нурдинов 7-апрелдаги брифингда билдирди. «Бир фуқаро ўзининг касал бўлганини билиб туриб, яшириб, қариндош-уруғлари ва тенгдошлари билан алоқа қилиб юраверган. Кейин касали жиддийлашганда текширсак, коронавирусга чалинибди. Унинг дўстларидан ва ишлаган еридаги одамлардан ҳам вирус аниқланиб қолди», —…

Батафсил...

Ўшда блок-постда навбатда турган кишини калтаклашда ҳайдовчи гумонланмоқда

Ўш вилоятининг Қорасув туманидаги Попон қишлоқ ҳукуматида қўйилган блок-постларнинг бирида навбатда турган маҳаллий турғун калтакланди. Маълумотга кўра, воқеа 5-апрелда тахминан кундузги соат иккиларда юз берган. 25 ёшдаги жабрланувчи Оқ-Бура-2 қишлоғи билан Учар қишлоғининг ўртасига қўйилган тўсиқни қўриқлаган. Мазкур постдан “Хонда Цивик” машинасининг ҳайдовчиси Учар қишлоғига ўтишга ҳаракат қилганда, навбатчиликда турганлар унинг рухсат қоғози йўқлигидан ҳудудга киргизмай қўйган. Кейинчалик навбатчиликда турган бола калтакланган.…

Батафсил...

Бишкекда Factchek.kgнинг бош муҳаррири калтакланди

Factchek.kg сайтининг таҳририяти бугун номаълум уч киши нашрнинг бош муҳаррири Болот Темировга ҳужум қилиб, калтаклаб кетишганини билдирди. Ҳужум тушга яқин таҳририятнинг офисининг ёнида бўлган. Улар Темировнинг қўл телофонини тортиб олишган.   Темировга милиция ва тез ёрдам чақиртирилган. Милиция ҳужум қилганлар қидирла бошлаганини билдирди.  «Фактчек»нинг таҳририяти ҳужумни журналистнинг касбий фаолиятига боғламоқда. Темировни ҳамкасбларининг айтишича, журналистни кеча куни ташқи кўриниши спорт билан шуғулланганларга…

Батафсил...
1 8 9 10