Исмини шошилинч ўзгартирмоқчи бўлганлар неча сом тўлайди?

Аҳолини ва фуқаролик ҳолатларини рўйхатдан ўтказиш бўлими ҳужжатдан фамилиясини, исмини ва отасининг исмини зудлик билан ўзгартириш учун пуллик хизмат нархини аниқлади. Бу ҳақда Давлат рўйхатга олиш хизмати хабар бермоқда. Худди шу пул ичида фуқаролик ҳолати далолатномалари китобидаги ҳужжатга ўзгартириш киритиш хизмати киради. Хизмат нархи 585 сомни ташкил этади ва ариза қабул қилинганидан кейин 1-3 кун давом этади. Агар сиз бепул…

Батафсил...

Ўшда суд залидан дераза орқали қочган прокурор ишдан бўшатилди

Ўш вилояти прокуратураси катта прокурори Союзбек Сариқов ишдан бўшатилди. Бу ҳақда 17 декабрь куни Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди. Шунингдек, таъкидланишича, Ўш вилояти прокуратураси раҳбариятининг хатти-ҳаракатлари бўйича расмий текшириш давом этмоқда. 12 декабрь куни Интернетда «Союзбек Сариқов Ўш шаҳар суди мажлисида маст ҳолда қатнашди, сўнгра судьянинг кабинетининг деразасидан панжарани бузиб қочиб кетди» деган изоҳ билан бирга видео тарқалди. Шундан…

Батафсил...

Қирғизистондан Ўзбекистонга озиқ-овқат сотувчиларининг маълумотлар базаси яратилади

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Ўзбекистонга экспорт қилаётган тадбиркорларнинг маълумотлар базаси яратилади. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати ва мелиорация вазири Тилек Тўқтўғазиев маълум қилди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Ўзбекистонга экспорт қилаётган тадбиркорларнинг маълумотлар базаси қуйидаги йўналишларда яратилади: – озиқ-овқат маҳсулотлари; – гўшт маҳсулотлари; – картошка; – дон маҳсулотлари. Вазирнинг сўзларига кўра, экспортчиларнинг маълумотлар базасини яратиш бўйича таклифлар қабул қилинади. Уни minselhozgovkg@gmail.com электрон…

Батафсил...

Олий суднинг судьяси ноқонуний бойитишда гумон қилиниб ҳибсга олинди

Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Коррупцияга қарши курашиш хизмати томонидан Қирғизистон Республикаси Олий судининг Фуқаролик ва иқтисодий ишлар бўйича судлар коллегиясининг судьяси O.K.T. томонидан ноқонуний бойитиш фактлари аниқланди. Махсус хизмат маълумотларига кўра, тўпланган материаллар асосида Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 323-моддаси (ноқонуний бойитиш) бўйича жиноят содир этганлик учун судгача иш қўзғатилган. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълумотларига кўра, судья «шахсий ғаразли…

Батафсил...

Паспортда яна фуқароларнинг миллати кўрсатилади

Қирғизистон фуқароларининг шахсий гувоҳномасида – – ID картасига «миллати» белгиси кўрсатилган устун киргизилди. Тегишли фармонни Бош вазир вазифасини бажарувчи, биринчи вице-вазир Артем Новиков имзолади. Ушбу қарор Олий суд конституциявий палатаси қарорини амалга ошириш мақсадида қабул қилинган. Конституциявий палата паспортда «миллати» устунини кўрсатмаслик тўғрисидаги 2017-йилда ҳукуматнинг қарори Конституциянинг 38-моддасига қарама-қарши деб тан олинди. Шунингдек, аввалги қарор ҳар кимнинг ўз миллатини эркин…

Батафсил...

Ўшда суддан қочган «маст» прокурорга нисбатан хизмат текшируви бошланди

Ўш вилоят прокуратураси катта прокурори Союзбек Сариқовга қарши хизмат текшируви бошланди. Бу ҳақда Ўш вилояти прокуратурасининг тергов ва тезкор-қидирув фаолиятини назорат қилиш бўлими бошлиғи Илйич Исманбетов маълум қилди. 12 декабрь куни Интернетда Сариқов Ўш шаҳар судида маст ҳолда бўлиб ўтган суд мажлисида қатнашган, сўнгра судьянинг кабинетининг деразасидан панжарани бузиб қочган видео тарқалди. Илйич Исманбетов прокурорнинг қочиси хавфсизлик масалалари билан боғлиқ…

Батафсил...

Қирғизистонда педофилларни оқлаб юборган судьяга қарши виртуал митинг ўтказилмоқда

Қирғизистонда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари 13 ёшли қизчани зўрлаганликда айбланаётган икки кишига нисбатан оқлов ҳукмини чиқарган, учинчи айбланувчига эса енгилроқ жазо тайин этган судья Сабир Содонбековга қарши виртуал митинг уюштирдилар. Бу ҳақда Озодликнинг қирғиз хизмати хабар қилди. Виртуал митингчилар Тон туман судьясига нисбатан хизмат текшируви ўтказилишини талаб қилишмоқда. Бунга оид талабларни қирғизистонликлар Facebook, Twitter ва Instagram тармоқларидаги ўз саҳифаларида ёзиб чиқяптилар. Тон туман…

Батафсил...

Бозорқўрғонда тунда кўчада юрган 16 ўспирин қўлга олинди

Бозор-Қўрғон туман ИИБ томонидан «Тунги ўспирин» номли тезкор профилактика тадбири ўтказилди. Бу ҳақда Жалолобод ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълумотларга кўра, текширув доирасида тунда ҳудудда қаровсиз қолган вояга етмаганлар текширилган. Тадбирнинг асосий мақсади вояга этмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва тўдалараро жанжалларнинг олдини олиш. Натижада 11 та материаллар Бозорқўрғон тумани ҳокимлиги ҳузурида ташкил этилган Ёшлар комиссиясига юборилди. Кечаси қаровсиз қолган 16 нафар…

Батафсил...

«Ҳаётимизни сақлаб қолинг». Ўшнинг турғунлари Садир Жапаровдан ёрдам сўрайди

Ўш вилоятининг турғунлари Tik Tok ижтимоий тармоғида президентликка номзод Садир Жапаровга видео мурожаат йўллади. Ўзини Элмира ва Сардор деб таништирган ёшлар уларнинг бирга бўлишига яқинлари қарши бўлаётганини айтишган. Элмиранинг айтишича, қариндошлари уларнинг гаплашишига қаши бўлгани сабаб, қочишга мажбур бўлишган. «Ўз хоҳишим билан қочганман. Тоғаларим, уйдагиларим қарши бўляпти. Уйдагилар ўлдириб қўйишади. Сиздан илтимос, бизнинг ҳаётимизни сақлаб қолинг», — дейди қиз. Сардорнинг…

Батафсил...

БМТ қўмитаси Қирғизистондаги вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида аёлларнинг камситилишини тан олди

Қирғизистондаги қийноқларга қарши коалиция 3 йилни турли вақтинчалик сақлаш ҳибсхоналарида ўтказган Роза Горбаева ҳақида ҳикоя қилди. Яқинда БМТнинг Аёлларга нисбатан камситилишни йўқ қилиш бўйича қўмитаси ушбу ҳолат тўғрисида хулоса чиқарди. Ташкилотнинг таъкидлашича, аёл ВШда камситилган: у эркаклар ҳузурида душ қабул қилишга ва кийинишга мажбур бўлган ҳамда у жойлашган камера 2 метрдан 3 метргача бўлган. «Тергов ва суд жараёни олиб борилаётган…

Батафсил...

Мигрантларни бош оғриғи бўлган «рухсатнома»

Мавжуд вазият туфайли чет элликларни қабул қилишда Россия қўйган баъзи талаблар мавжуд. Улардан бири даволанишга ёки махсус таклифнома билан борганлигини тасдиқловчи «Основание»  деб номланган ҳужжат бўлиши керак.  Исмини ошкор қилишни истамаган Қирғизистон фуқароси 18-ноябрь куни Москвага учиб борган. У 35 минг сомга самолёт чиптасини ва 15 минг сомга сертификат сотиб олди. Қизиғи шундаки, у Россияга келганида, аэропортда ҳеч ким қоғозни…

Батафсил...

Йўлга чиқишдан аввал чегарадан ўтиш қоидаларини билиб олинг

Давлат чегара хизмати тожливирус эпидемияси туфайли чегарадан ўтишнинг махсус алгоритмини ишлаб чиққан. Aгентлик маълумотларига кўра, Қирғизистон ҳудудига киришни истаган фуқаролар қуйидаги қоидаларни билишлари шарт:  Чет элликлар, Қирғизистон фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ПЦР тадқиқот натижаларини Қирғизистондаги барча чегара пунктларини кесиб ўтишдан олдин тегишли ходимларга тақдим этишлари шарт;  Чегарадан тожливирус инфекциясининг клиник белгилари бўлмаган ва фақат охирги 72 соат ичида тожливирусни…

Батафсил...

Қирғизистон Олий суди Азиз Батукаевнинг «жиноят идораси» га нисбатан аввалги инстанцияларнинг ҳукмларини бекор қилади

30 ноябрь куни Қирғизистон Республикаси Олий суди жиноий авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний равишда озод қилинганлиги тўғрисидаги иш бўйича аввалги инстанцияларнинг ҳукмларини бекор қилди ва уни кўриб чиқиш учун Бишкек шаҳрининг Первомай тумани судига юборди. 30 ноябрь куни Азаттйкка бу ҳақда собиқ президент Алмазбек Атамбоевнинг адвокати Замир Жоошев маълум қилди. Унга кўра, ушбу иш бўйича туман судининг биринчи мажлисида мижозини уй…

Батафсил...

Давлат рўйхатидан ўтказиш ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бераман деган фирибгарлар борлиги ҳақида огоҳлантирди

Давлат рўйхатга олиш хизмати ҳайдовчилик гувоҳномаларини берадиган ягона орган – бу «Унаа»  компанияси эканлигини ва фирибгарлар тузоғига тушиб қолишидан огоҳлантирди. Ижтимоий тармоқларда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг маълумотлар базасига шахсий маълумотларни киритиш орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш мумкин деган баёнот ҳақиқатга зид эканлигини маълум қилди. «Давлат рўйхатга олиш хизмати бундай одамлар фуқароларнинг ишончини қозониш орқали алдашлари ва ноқонуний хатти-ҳаракатларини содир этишлари…

Батафсил...

Ўшликлар расмийлардан У.Омурзақовни озод қилишни сўрамоқда

Ўтган хафта ҳибсга олинган Улуқбек Омурзақов озод қилиниши керак. Бу ҳақда 18-ноябр куни Акипрессда бўлиб ўтган матбуот анжуманида ўнга яқин ўшликлар маълум қилди. Шаҳар яшовчиси Рашидхон Хўджаев, Омурзақовлар оиласини яқиндан танишини, Улуқбек Омурзақов ноқонуний ишларга аралашмаслигини урғулайди. “Садир Жапаров Ўшга келиб, аҳоли билан учрашганда, мен Улуқбек Омурзақовга қарши шикоятлар борлигини эшитиб ҳайрон бўлдим. Биз уларнинг оиласини яхши биламиз. Айрим одамларнинг…

Батафсил...

ИИВ: 9 ойда 70 нафар вояга етмаган бола ўз жонига қасд қилди

2020-йилнинг 9 ойида 72 нафар вояга етмаган бола ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда. Уларнинг 51 нафари ўғил, 21 нафари қиз. Вазирлик маълумотларига кўра, ўз жонига қасд қилиши катталарнинг бепарволиги болалар онгига жиддий таъсир кўрсатадиган оилавий низолар туфайли содир бўлиши айтилмоқда. ИИВ ўтган тўққиз ой мобайнида вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича 6000 дан…

Батафсил...

Қирғизистонликлар чет элга қандай боришлари мумкин? Янги қоидалар

Давлат чегара хизмати вакили Гулмира Бўрубаева энди Қирғизистон фуқаролари қандай қилиб чет элга чиқишлари мумкинлиги ҳақида гапириб берди. Ҳар қандай мамлакатда ҳар бир киши сўнгги 72 соат ичида тожливирус учун ПЦР тестидан ўтиши ва фақат яхши натижага эришса чиқиши мумкин. Қирғизистон четга чиқиш учун ҳеч қандай чекловлар қўймаса-да, бошқа мамлакатлар эпидемиологик вазият туфайли чет элликлар учун кириш шартларини ўзгартириб қўйдилар.…

Батафсил...
1 2 3 4 5 10