Ўзбекистонликлар Ўшдаги таксичилар устидан Қирғизистон расмийларига шикоят қилмоқда

Ўзбекистоннинг айрим фуқаролари Ўш шаҳрида такси ҳайдовчиларининг қилмишларидан Қирғизистон расмийларига шикоят қилди. 2 август куни Телеграм каналларида тарқалган мурожаатда Россиядан Ўшга келаётган Ўзбекистон фуқароларини таксичилар “машинага мажбуран ўтқазиб, 5-6 километр масофани босиб ўтиш учун 500 сом (тахминан 6 доллар) тўлашга мажбурланаётгани айтилади. Аввалроқ ўзбекистонликлар ҳам айрим ҳолларда такси ҳайдовчиларига ҳар бирига 5 минг сомдан тўлашлари кераклигини таъкидлаб, Озодликка мурожаат қилган…

Батафсил...

Қирғизистонда чегарачилар юз бошдан ортиқ қорамолни ноқонуний олиб ўтишини тўхтатиб қолди

Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизматининг Ахборот ва коммуникациялар департаменти хабар берди. 24 июль куни Жалолобод вилоятининг Ақси тумани Монол ҳудудида чегара хизмати ходимлари Қирғизистондан Ўзбекистонга 36 бош майда қорамолни ноқонуний равишда олиб ўтмоқчи бўлган уч фуқарони қўлга олди. Кейинроқ Талас вилоятининг Талас туманидаги Тегерек-Саз ҳудудида чегарачилар Қозоғистондан Қирғизистонга 80 бош қорамолнинг ноқонуний олиб ўтилишига чек…

Батафсил...

Москвада Қирғизистон фуқароларидан иборат жиноий гуруҳ қўлга олинди

Қирғизистон Республикаси ИИВ маълумотларига кўра, Москва ва Москва вилояти ҳудудида маълум бир уюшган жиноий гуруҳ ватандошларидан товламачилик билан пул ундираётгани ва уларга қарши ҳаракат қилаётгани ҳақида маълумот бўлган. Кейинроқ Қирғизистон Республикаси ИИВнинг Россиядаги ваколатхонаси томонидан ушбу уюшган жиноий гуруҳга Норин вилоятида туғилган, муқаддам қотиллик, талончилик, безорилик ва фирибгарлик жиноятларида судланган A.A. раҳбарлик қилаётгани аниқланган. Қирғизистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тезкор…

Батафсил...

Қирғизистонда Тожикистон ТИВ ходими гиёҳванд моддалар савдосида гумонланиб қўлга олинди

Қирғизистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш хизмати (НМНАҚКХ) ходимлари гиёҳвандлик гуруҳи аъзоларини қўлга олди, улар орасида Тожикистон Ички ишлар вазирлиги ходими ҳам бор. Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, “Афғонистондан келиб чиққан йирик миқдордаги наркотикларни Тожикистондан Қирғизистонга, кейин эса Қозоғистонга олиб ўтиш ва сотиш билан шуғулланган трансмиллий гуруҳ”ни аниқлаш бўйича махсус операция тахминан бир…

Батафсил...

Қирғизистон ССВ вазири Алимқодир Бейшеналиев коррупцияда гумонланиб ҳибсга олинди

Қирғизистон Республикаси Бош прокуратураси ССВ раҳбарияти ва айрим мансабдор шахслар томонидан бюджет маблағларининг уюштирилган ноқонуний ўзлаштирилгани ва соҳани ривожлантириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисидаги президент фармони «қўпол равишда бузилгани» аниқланганини маълум қилди. Бош назорат органига кўра, 2020 йил декабридан 2021 йил сентябригача Қирғизистон халқаро ташкилотлар, Россия, Хитой ва Озарбайжондан ёрдам сифатида коронавирусга қарши 451 минг 560 доза вакцина олган, кейинроқ…

Батафсил...

Ўзбекистон билан Қирғизистон чегараси яқинида яширин ерости йўлаги топилди

Ўш вилоятининг Қорасув туманидаги Тельман қишлоғида Қирғизистон билан Ўзбекистонни боғловчи ерости туннели топилди, дея хабар қилди Озодликнинг қирғиз хизмати. Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати хабарномасига кўра, лаҳм 15 метр чуқурликда бўлиб, унга эни 1,5х1,8 метр ўлчамли туйнук орқали кирилади. Туннел чегара чизиғидан 40 метр нарида бўлиб, киришдан чиқишгача узунлиги 270 метрни ташкил этган. МХДҚ туннел топилган ер майдони…

Батафсил...

Наманганда ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилиб келган йигит Қирғизистонга қочиб кетаётганида ушланди (видео)

Наманганлик 22 ёшли фуқаро Telegram тармоғи орқали ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилишда гумонланади ва ҳуқуқ-тартибот идоралари унинг телефонини текшириш учун олиб қўяди. Бундан хавфсираган айбланувчи Фарғона орқали Қирғизистонга қочиб кетишга уринганида ушланди. ДХХнинг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида интернет тармоғи орқали ақидапарастлик ғоялари сингдирилган материалларни тарқатиш билан шуғулланган шахс фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда ДХХ матбуот…

Батафсил...

Қирғизистон ва Қозоғистон хавфсизлик кучлари йирик наркотик каналини йўқ қилди (видео)

Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги Қозоғистон махсус хизматлари билан биргаликда синтетик гиёҳванд моддаларни ташиш ва сотиш бўйича барқарор каналлар тармоғини йўқ қилди. Агентлик маълумотларига кўра, икки давлат ҳудудидаги махсус операция олти ой давомида — 2021 йилнинг кузидан бошлаб амалга оширилган. Текширув натижаларига кўра, Марказий Осиё мамлакатларида интернет орқали сотилган синтетик дори воситалари ишлаб чиқарувчи иккита дорихона лабораторияси аниқланиб, тугатилган. 31 кг…

Батафсил...

Қирғизистоннинг 100 дона паспортини Туркияга олиб кетмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди

100 дан ортиқ Қирғизистон паспортини Туркияга олиб кетмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Рақамли ривожланиш вазири Талант Иманов маълум қилди. Унга кўра, аҳолини рўйхатга олиш ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими томонидан инвентаризация ишлари олиб борилмоқда, Ўзган вилоятида ўтказилган текширув давомида утилизация қилинадиган 1200 дона паспорт тақчиллиги аниқланган. Имановнинг таъкидлашича, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ушбу иш бўйича 7 кишини, жумладан,…

Батафсил...

Ўшда “Улуттар Биримдиги” партия ташвиқотчиси қўлга олинди

Ўшда бугун, 10 июл куни «Улуттар Биримдиги» сиёсий партиясининг агитатори милиция ходимлари томонидан қўлга олинган. Текшириш жараёнида, аёлнинг шахсий буюмлари орасида 50 минг сўм миқдордаги пул топилган. Бу пуллар гўёки сайловчилар овозларини сотиб олиш учун мўлжаллангани айтилади. «Улуттар Биримдиги» партияси вакили воқеа ҳақиқатан ҳам содир бўлганлигини тасдиқлади ва пуллар овоз сотиб олиш учун эмас, балки аёлнинг шахсий пуллари эканини қўшимча…

Батафсил...

Ўшда уй сотаман дея одамлардан пул олиб юрган эркак ушланди

Ўшда уй сотаман, дея алдаб одамлардан пул ундириб олган эркак ҳибсга олинди. Бу ҳақда Ўш милицияси матбуот хизмати хабар бермоқда.   Маълумотларга кўра, милицияга шаҳар фуқароси мурожаат қилиб, Ш.Э. исмли шахс ишончига кириб, уй сотаман дея уйининг ҳужжатларини қўйиб, жами 5 миллион сом олиб, ҳозирги кунгача пулни ё уйни бермай алдаб юрганини билдирган. Ушбу факт бўйича тўпланган ҳужжатлар 2021-йилнинг 12-февралида…

Батафсил...

Ўш шаҳрида икки ўқувчи пичоқланди

22-февраль куни Ўш шаҳридаги Панфилов мактаб-гимназияси ёнида икки ўқувчи пичоқланган. Бу ҳақда Турмуш нашри ёзиб, мактаб-гимназия томонидан тасдиқланган.   Маълум бўлишича, 22-февраль куни Калинин мактабининг собиқ ўқувчилари келиб, №25  Панфилов мактаб-гимназияси ва А.Пушкин мактабларининг 11-синф ўқувчисини пичоқлаб кетишган. Улар Ўш шаҳар касалхонасига етказилган.   Аввалроқ, Ўш шаҳридаги Нариманов мактаб гимназиясининг икки ўқувчиси уч нафар бола томонидан пичоқланган, бири эса касалхонада…

Батафсил...

Қирғизистон билан Корея судланган фуқароларини алмаштириш тўғрисида битим тузмоқда

Қирғизистон билан Корея судланган фуқароларни алмаштириш тўғрисида битим тузмоқда. Шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси Олий Кенгаш томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.   Бош прокурор ўринбосари Турусбек Ишеналиевнинг сўзларига кўра, ҳозирги кунда Кореяда 6000 дан ортиқ қирғизистонлик ишлаяпти ва ўқийди. Шу кунгача ушбу мамлакатда икки ватандошимиз судланиб, бир киши у ерда жазо муддатини ўтаб чиққан. Шунингдек мамлакатимизда олти кореяликнинг ҳуқуқбузарлик…

Батафсил...

Райимбек Матраимов яна ҳибсга олинди

Райимбек Матраимов ҳибсга олинди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.   Маълум қилинишича, Давлат божхона хизмати раҳбарининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга оид жиноят иши бўйича ҳибсга олинган.   Шунингдек, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Райимбек Матраимовга нисбатан судгача бўлган тергов жараёни давом этаётганини, ушбу жиноий ишнинг бориши тўғрисида жамоатчиликка маълум қилинишини маълум…

Батафсил...

Ўтган йили Ўш вилоятида болалар томонидан 118 та жиноят содир этилган

Ўтган йили Ўш вилояти ва Ўш шаҳрида ёш болалар томонидан 118 та жиноят содир этилган. Бу ҳақда Ўш вилояти ва шаҳар милициясининг матбуот хизмати хабар бермоқда.   Маълумотга кўра, 2020-йилда Ўш вилоятида ёш болалар томонидан содир этилган 71 жиноят ҳолати қайд этилган. Ўш шаҳрида вояга етмаганлар томонидан 47 та жиноят содир этилган. Ўтган йили Ўш вилоятида болаларга нисбатан 94 та…

Батафсил...

Ўзганда мактаб ўқувчиси 3 ёшли болани далага олиб бориб ўлдирган

17-январда  Ўзган туманининг Қорадарё қишлоғида автоҳалокат содир бўлганлиги сабабли ҳалок бўлди дейилган 3 ёшли бола қотиллик сабабли ўлган. Бу ҳақда бугун, 17-февраль куни шахсий манбаларига таяниб Turmush нашри ёзмоқда.   Дастлабки маълумотларга кўра, 3 ёшли болакай ҳақорат қилгани учун қишлоқдоши томонидан ваҳшийларча ўлдирилган.   Ўш вилояти ички ишлар бошқармасининг матбуот хизмати ушбу маълумотни тасдиқлаб, 17-январь куни соат тахминан 14:30 да…

Батафсил...

Пора олаётган терговчи ҳибсга олинди

Ленин тумани ИИБ терговчиси пора олганликда гумон қилиниб ҳибсга олинди, Бу ҳақда бугун, 17-февраль куни Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш хизмати матбуот хизмати маълум қилди.   Аввалроқ, ариза берувчи А.К. терговчи ундан пул талаб қилганини айтган. Бишкек ШИИБ бошқармаси Ички тергов хизмати билан биргаликда ўтказилган текширув натижаларига кўра, гумонланувчи К.Н.   милиция бўлими биноси ичида пул олаётганда ҳибсга олинди.   Терговчи Биринчи…

Батафсил...

Пешин вақтида ўлдирилган ўқувчи: Ўшда икки болани пичоқлаб қочиб кетганлар қидирилмоқда

Бугун, 11-февраль куни соат 13:30 атрофида Ўш шаҳридаги Нариманов мактаб-гимназиясининг икки ўқувчисини «Ареопаг» дўконининг орқа қисмида пичоқ билан жароҳатлаб кетишди. Бу ҳақда Турмуш нашри хабар берди.   Воқеа гувоҳларининг сўзларига кўра, уларни учта бола пичоқлаган. 2004-йилда туғилган К.Б. га икки марта пичоқ сайишса, Н.С. га эса бир марта пичоқ билан жароҳат етказилган. Пичоқлангандан сўнг, болаларнинг ранги оқариб кетган.   Гувоҳлар…

Батафсил...

Ўшда пичоқлашув бўлиб ўқувчи вафот этди

Бугун, 11 февраль куни Ўш шаҳрида пичоқ зарбасидан жароҳатланган икки ўқувчидан бири вафот этди. Ушбу маълумотни Ўш ҳудудлараро қўшма клиник касалхонаси тасдиқлади.   Маълум бўлишича, бугун тушдан кейин Ўш шаҳридаги Наримон мактаб-гимназиясида пичоқлашув бўлиб, икки ўқувчи касалхонага ётқизилган. 2004 йилда туғилган К.Б ва Н.С. қорин қисмидан жароҳат олганлар. К.Б. олган жароҳати туфайли касалхонада вафот этди. Иккинчи ўқувчи операция қилинди. Воқеа…

Батафсил...

Муфтий Мақсатбек Тўқтўмушев ҳибсга олинди

Қирғизистон мусулмонлари диний идораси раҳбари Мақсатбек Тўқтўмушев ҳибсга олинди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабар бермоқда.   Аввал хабар қилинганидек, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси пора олганлиги учун муфтият (Ж.Б) бош бухгалтерига қарши судгача иш юритмоқда.   Текширув натижасида муфтий Мақсатбек Тўқтўмушевнинг зиёратчилар томонидан ажратилган маблағлардан фойдаланилиши муносабати билан молиявий қонунбузарликларга йўл қўйгани ва ушбу жиноятга алоқадорлиги тўғрисида далиллар топилди.…

Батафсил...
1 2 3 7