Иссиқкўлда яна бир имомга “Daewoo Nexia” автомобили совға қилинди

Иссиқкўл тумани Жарқинбаев овулида яшовчи Чингиз Турготов ўз ихтиёри билан маҳаллий масжид имоми Қилич Ўрўзбақтиевга “Daewoo Nexia” совға қилди. Бундан ташқари, яна бир ўша овуллик 7000 сомлик автомобилларни таъмирлаш калитлари тўпламини совға қилди. “Қилич Ўрўзбақтиев 13 йилга яқин имомлик қилди. Бундай совғанинг фахрий имомга берилиши яхши янгилик. Аввалроқ Оқ-Сув ва Жети-Ўғуз туманларидаги маҳаллий ёшлар имом-хатибларга автомобиллар совға қилишган эди. Менимча,…

Батафсил...

Ўш шаҳар кенгашининг йиғинида кутубхоналарни ёпиш масаласи кўтарилди

Ўш шаҳар кенгашининг депутати 30-ноябрдаги йиғинида Абдисаит Каримбеков шаҳардаги кутубхоналарни тугатишни таклиф қилди. «Давлатнинг пулини еб, халқдан йиғиб оламиз, яна мана шундай нотўғри тармоқларга кетиб қолган, шаклланиб қолган системалар бор. Шуни қатъийлик билан тарқатиб юбориш керак», — деди Каримбеков. Мэр Таалайбек Сарибашов шаҳардаги кутубхоналарнинг ёпилишига қарши эканини айтди. У китобхонларга шароит яратиш керак деб ҳисоблайди. Каримбековнинг кутубхоналарни тарқатиш таклифи ижтимоий…

Батафсил...

Қирғизистонга Умра зиёратини ўтказишга рухсат берилмай қолди

Саудия Арабистони «Хавфсиз Умра» лойиҳасини ишлаб чиқди ва рухсат берилган ва рухсат берилмаган мамлакатлар рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда Қирғизистон муфтийси Ар-Риёд-Мубашер ахборот агентлигига асосланиб хабар берди. Саудия Арабистони 1-ноябрдан бошлаб 108 мамлакатга Умра  ибодатини бажаришга рухсат берган. Бунга Тожикистон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Хитой, Туркия, Озарбайжон ва Белорусия киради. Ҳозирча Қирғизистон вақтинчалик рухсат берилмаган 20 давлат қаторида бўлиб қолмоқда. 23-сентябрь куни…

Батафсил...

Саудия Арабистони «Хавфсиз Умра» механизмини ишлаб чиқди

Саудия Арабистони Қироллигининг Ҳаж ва Умра вазирлиги Умрани ташкил этишда одамлар хавфсизлигига, соғлиғини таъминлашга кафолат бериш орқали «Хавфсиз Умра» ва хизматларни назорат қилиш механизмини эълон қилди. Бу ҳақда Ар-Риёд-Мубашер ахборот агентлиги хабар бермоқда. Унга кўра вазирлик тегишли томонлар билан зиёратчиларнинг ташрифи давомида хавфсиз ва қулай шароитларни яратиш устида иш олиб бормоқда ва соғлиқни сақлаш протоколларидан фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда тасдиқланган…

Батафсил...

15 йил ичида Қирғизистонда диний муассасалар сони 1,7 фоизга ўсди

Сўнгги 15 йил ичида Қирғизистонда диний муассасалар сони 1,7 фоизга ошди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар бермоқда. 2020-йилнинг 1-январь ҳолатига кўра мамлакатда 3329 диний бирлашмалар, ташкилотлар ва мактаблар мавжуд. Уларнинг 87 фоизи исломий, 12 фоизи насронийлар ташкилотларидир. Қолган бир фоиз яҳудийлик, буддизм ва бахавий эътиқодига тегишли муассасаларга тегишли. Қирғизистондаги диний муассасаларнинг аксарияти масжидлардир. Айни пайтда мамлакатда 2688 та масжид…

Батафсил...

2020-йилда энг кўп қўйилган исмлар

Жорий йилнинг 9 ойида Қирғизистонда 114 минг 823 чақалоқ дунёга келди. Давлат рўйхатга олиш хизмати ота-оналар одатда қайси исмларни танлаганлиги тўғрисида маълумот берди. Бу йил мамлакатда энг машҳур исмлар Умар, Алинур, Раёна ва Омина бўлди. Масалан, Ортиқали, Жасулан, Жайсан, Элал, Тенгис, Алистер Белек, Добриня, Акбалбан, Ленин, Максемус каби махсус номлар билан рўйхатдан ўтганлар бўлди Қизлар орасида камдан-кам учрайдиган исмлар –…

Батафсил...

Сўўрўнбай Жээнбеков жума намозини Жалдаги масжидда ўқиди

Қирғизистоннинг собиқ президенти Сўўрўнбай Жээнбеков 16-октабрь, жума куни Жал микрораёнидаги масжидда жума намозини ўқиди. Бу ҳақда «Короче» телеграм-канали хабар берди. Янгилик президент маъмурияти томонидан расман тасдиқланмаган. Аммо, видеода Сўўрўнбай Жээнбековнинг бугун Олий Кенгашда мажлисида галстук таққанлиги кўрса бўлади. У билан тансоқчилар ва депутат Қанатбек Исаев ҳамроҳлик қилган. Сўўрўнбай Жээнбеков ва Бош вазир Садир Жапаров 16-октабрь куни «Ала-Арча» давлат қароргоҳида бўлиб…

Батафсил...

Жалолободдаги масжидларда жума намози ўқилмайди

Жалолободдаги масжидларда жума намози вақтинча тақиқланди. Бу ҳақда шаҳар мэрининг матбуот хизмати маълум қилмоқда.  Вазиятни шаҳарда тожливирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатларининг кўплиги оғирлаштирмоқда. Мэрияга кўра, шаҳар штаби оммавий йиғилишларнинг олдини олмоқда. Шунингдек, Жалолобод шаҳридаги биринчи синф ўқувчилари мактабга ноъмалум муддатга боришмайди. 1-синф ўқувчилари бошқа синф ўқувчилари каби масофадан туриб ўқийдилар. Шунинг учун ота-оналарни вазиятни тушунишга ва фарзандларининг уйда ўқишини давом…

Батафсил...

Ўшлик хонанда ва диктор Шуҳрат Қаюмов вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмов вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистондаги ОАВлари хабар бермоқда.  Хонанда 1969 йилда  Ўш шаҳрида таваллуд топган.  1991 йилда Ўзбекистон давлат санъат институтини тамомлаган.  1992 йилдан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси диктори бўлиб ишлаб келаётган эди.  Унинг вафотига нима сабаб бўлгани ҳозирча аниқ эмас. Манбаларнинг қайд этишича, хонанданинг вафотига юрак-қон томир хасталиклари сабаб бўлган бўлиши мумкин. 

Батафсил...

Қирғизистондаги болалар боғчаларининг очилиши режалаштирилмоқда

Республика штаби болалар боғчаларини санитария талабларига риоя қилган ҳолда очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон Бош вазири Қубатбек Бўрўнов брифинг чоғида айтиб ўтди. У ҳозирда хусусий болалар боғчалари Санитария-эпидемиология назорати марказларининг розилиги билан ишлаётганини эслатди. «Давлат ва шаҳар болалар боғчалари ҳар бир туман ва шаҳарда махсус комиссия томонидан текширилади ва яқин кунларда уларнинг очилиши тўғрисида қарор қабул қилинади», – деди Бўрўнов.…

Батафсил...

Бугун мамлакатдаги музейлар ва кутубхоналар очилди

Бугун, 14-сентябрь куни мамлакатдаги музейлар ва кутубхоналар ўз ишларини давом эттиради. Бу ҳақда Ахборот, маданият ва туризм вазирлиги хабар бермоқда. Бунинг учун махсус санитария қоидаларига риоя қилиш мақсадида алгоритм ишлаб чиқилган ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган. Маълумотларга кўра, музейлар ва кутубхоналар фаолиятини қайта тиклашда тожливирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ҳам кўриб чиқилган. Шунингдек, Вазирлик талабларига биноан муассасаларнинг ҳудудига киришдан…

Батафсил...

Қирғизистонда Жума намозига рухсат берилди

Масжидларда жума намозини ўқишга рухсат берилди. Шу муносабат билан Қирғизистон мусулмонлари диний идораси масжидларда янги қоидалар ҳақида маълумот эълон қилди: Талаблар: – Беш вақт намоз ва жума намозига келган фуқаролардан юзқоп кийиш талаб қилинади. – Масжид атрофида дезинфексия ишларини олиб бориш ва фуқароларнинг тана ҳароратини текшириш талаб қилинади. – Масжидда одамлар орасида 1,5 метрлик масофани сақлаш керак. – Намозхонларга қўл…

Батафсил...

Муфтият жума намозини ўқишга рухсат сўрамоқда

Дин ишлари бўйича давлат комиссияси тожливирусга қарши Республика тезкор штабига мурожаат қилиб, фуқаролар Жума намозини ўқишга рухсат сўраб мурожаат қилишаётганини айтди. Бу ҳақда 22-август куни штаб йиғилишида маълум қилинди. Унга кўра, Мусулмонлар диний бошқармаси диний муассасаларидаги санитария талабларининг бажарилишини назорат қилиш жавобгарлигини ўзи олмоқда. Бош штабга кўра, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Алмазбек Баатирбеков Соғлиқни сақлаш вазирлигига Дин ишлари бўйича давлат…

Батафсил...

Тўйлар туфайли ресторанлар устидан назорат кучайтирилди

Қирғизистонда қаҳвахона, ресторан ва бошқа кўнгил очар муассасалар устидан назорат кучайтирилди. Бу каби қарорнинг қабул қилинишига тақиқларга қарамай тантаналарнинг давом этаётгани сабаб бўлди. Бу ҳақда 18 август куни Республика коронавирусга қарши кураш штаби маълум қилди, унинг мажлисида бош вазир Кубатбек Бўрўнов иштирок этди. Унинг айтишича, сўнги вақтларда қаҳвахона ва ресторанларда турли тантаналар ўтказиш кўпайди. «Кўпчилик айнан тўй, маросимларда иштирок этганларидан…

Батафсил...

Марҳум Маҳмуджон Раҳматов бу йил «Қирғизистон халқ артисти» унвонига номзод бўлган эди

2-август куни Қирғизистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театрининг актёри Маҳмуджон Раҳматов вафот этди. Унинг ҳамкасби Набижон Мамаджановнинг сўзларига кўра, марҳум бу йил «Қирғизистон халқ артисти» унвонига номзод бўлган. – Маҳмуджон Раҳматов ажойиб санъаткор эди. Ўлимидан 3 кун олдин учрашганмиз. Унинг ўғли 1 август куни шифохонага олиб бориб кўрсатган экан. Улар эртага яна…

Батафсил...

Бобур театрининг актёри Маҳмуджон Раҳматов вафот этди

Қирғизистонда хизмат кўрсатган артист Маҳмуджон Раҳматов 2-август куни юрак хуружидан вафот этди. Бу ҳақда Ўш шаҳридаги Бобур номидаги Ўзбек академик мусиқий театрининг директори Аъзам Раҳим Абдуразаков маълум қилди. 69 ёшли Маҳмуджон Раҳматов Қирғизистонда ўзбек театрининг ривожланишига ҳисса қўшган маданият арбобларидан бири эди. Ўзбекистоннинг Андижон вилоятида туғилиб, актёрлик маҳоратини ўргангандан сўнг, 1969 йилда Ўш шаҳридаги театрда ўз меҳнат фаолиятини бошлаган .…

Батафсил...

Қирғизистонда Қурбон Ҳайит намози масжидларда ўқилмайди

Ҳурматли мўмин мусулмон биродарлар ва опа-сингиллар! Қирғизистон Республикасида тожливирус инфекциясини (COVID-19) тарқалиш хавфи тугамаганлигини ҳисобга олган ҳолда, касалликнинг янада тарқалишининг олдини олиш мақсадида халқимиз саломатлиги ва хавфсизлиги учун 2020 йил 31 июль куни майдонларда ва масжидларда ҳайит намозлари ўтказилмаслигини маълум қиламиз. Шунинг учун биз тўғри тушуниб,  Қурбон ҳайити байрамини барчамиз оилаларимиз ва хонадонларимиз билан бирга нишонлаймиз. Шу куни бир-биримизнинг уйимизга…

Батафсил...
1 2 3 4