Депутат ўзини худо деб эълон қилган одамни даволаш кераклигини айтди

Бугун, 21-январь куни Олий Кенгаш мажлиси бўлиб ўтмоқда. Мажлисда депутат Самат Исманов Қирғизистонда ўзини худо деб эълон қилган одамни даволаш кераклигини айтди.   “Президент сайлови бўлиб ўтди. Номзодларни кўрдик. Агар насронийлик ва ислом динига назар ташласангиз, битта худо бор, бошқа худо ҳақида ёзув йўқ дейишади. Ҳеч бир пайғамбар 2-3 та худо бўлади деб айтмаган. Аммо бизнинг бир фуқаро барча одамларга…

Батафсил...

«Садир қирғизларга фалокат келтиради. Мен қутулдим энди ўзинглар курашинглар.» Арстан Алай энди қирғизларни «буюк миллат» деб атамаслигини айтди

Президентликка номзод Арстанбек Абдилдаев (Арстан Алай) ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида сайловлар тўғрисида фикр билдирди. «Саломатсизларми қирғиз халқи? Буюк юртим деб айтиш ҳам бўлмай қолди, мен бундан кейин қирғиз халқи дебгина айтаман. Кеча сайлов бўлиб ўтди. Мен аҳамият ҳам бермас эдим, бугун менга охирги ўринни эгаллаганимни айтишди. Сўўрўнбай Жээнбековга давр талабини билмайсан, мен сени сақлаб қолгим келмоқда шунинг учун ҳокимиятни менга…

Батафсил...

Бишкекда тинчлик марши бўлиб ўтмоқда

Пойтахтда тинчлик марши бўлиб ўтмоқда.   Намойишчилар темир йўл вокзали ёнида тўпланиб, Эркиндик бульвари ва марказий Ала-Тоо майдонига келишди. «Овоз беринг, ҳали кеч эмас!» шиорларини кўтариб чиқдилар. Юриш видеоси Спутник Қирғизистон Телеграм-каналида жойлаштирилди. Спутник мухбирининг сўзларига кўра, бугунги митингда 50 га яқин одам йиғилган. Улар конституцияни ўзгартиришга қарши чиқиб, буни ҳукумат бир кишининг қўлига ўтиб қолиши билан изоҳлашган. Шуни таъкидлаш…

Батафсил...

Қирғизистон Медиаҳамжамияти партияларни сўз эркинлиги тўғрисида Битим имзолашга чақирмоқда

Қирғизистон журналистлар ва блогерлар Ташаббус гуруҳи сўз эркинлиги тўғрисида Шартнома имзолаш борасида сиёсий партияларга чақириқ билан чиқди. Бу ҳақда «Журналистлар» Жамоат бирлашмаси маълум қилди. «Журналистлар» Жамоат бирлашмаси, Қирғизистон мустақил журналистлар уюшмаси, айрим таҳририятлар, медиаэксперт ва журналистлар партияларга мурожаат қилиб мамлакатда сўз эркинлиги, демократия ва инсон хуқуқларини таъминлаш учун маъсулиятни ўз зиммаларига олишга ва шартномага қўшилишга чақирдилар. Шартнома матнида ёзилишича, бунга…

Батафсил...

Халқаро ташкилотлар Бобомурод Абдуллаевни озод қилишга чақирди

Журналистлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи “Чегарасиз мухбирлар” халқаро ташкилоти (RSF) қирғиз расмийларини ўзбекистонлик журналист ва RSF тадқиқотчиси Бобомурод Абдуллаевни зудлик билан озод қилишга чақирди. Халқаро ташкилот баёнотига кўра, “Чегарасиз мухбирлар” Бобомурод Абдуллаевни Германияга олиб кетиш ҳаракатида бўлган пайтда ўзбек журналисти Қирғизистон хавфсизлик кучлари томонидан расмий Тошкент сўровига биноан қўлга олинган. Б. Абдуллаев RSF ошиғич кўмак дастури стипендианти бўлиб ҳисобланади ва унинг…

Батафсил...

Журналист Айданбек Акматов «Фейсбук»даги пости учун ИИВга сўроққа чақирилди

Журналист Айданбек Акматов «Фейсбук» саҳифасида Қирғизистондаги нуфузли олигархлар ҳақида эълон қилган пости учун 11 август куни ИИВда сўроқда бўлди. Бу ҳақда «Азаттиқ» радиосига унинг ўзи маълум қилди. 22 июн куниАкматов «Олигархат же үч баштуу ажыдаар» («Олигархат ёки уч бошли аждар») деб номланган пост эълон қилди. Унда муалиф «2010-2015 йилларда олигархлар ўзларининг партиясини тузгани, сиёсатга таъсирини кучайтирганликлари ва миллий бойликларни ўғирлаш…

Батафсил...

Бобомурод Абдуллаевнинг онаси ўғлини озод қилишни сўраб Мирзиëевга мурожаат қилди

Қирғизистон хавфсизлик идораси ҳибсхонасида қолаëтган ўзбекистонлик таниқли журналист Бобомурод Абдуллаевнинг кекса онаси 11 август куни Ўзбекистон президентига видеомурожаат қилиб¸ “туҳмат билан қамалган” ўғлини озод қилишни сўради. Ўзбекистонлик таниқли журналист Бобомурод Абдуллаевнинг онаси¸ 73 яшар Гавҳаржон Мадаминова 11 август куни президент Шавкат Мирзиëевга видеомурожаат қилди. Гавҳаржон Мадаминова ўғлининг Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман прокуратураси қўйган айблов билан ҳибсга олиниши ортида¸ уни…

Батафсил...

Бобомурод Абдуллаев 8-сентябргача Бишкекда ҳибсда сақланади

9-август куни Бишкекда қўлга олинган тошкентлик журналист ва блогер Бобомурод Абдуллаев Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов ҳибсхонасида сақланмоқда. Қамоққа олинган шахснинг адвокати Тимур Султоновнинг “Фарғона” га маълум қилишича, қарор бугун, 10-август куни Қирғизистон пойтахти Первомайский туман судида эълон қилинган. Абдуллаев 8 сентябргача тергов ҳибсхонасида қолади. Абдуллаевнинг барча адвокатлари ошкор қилмаслик тўғрисидаги қоғозларга имзо қўйишган, шунинг учун журналистга қандай айбловлар…

Батафсил...

Бишкекда ўзбекистонлик журналист Бобомурод Абдуллаев қўлга олинди

Ўзбекистонлик журналист Бобомурод Абдуллаев 9 август оқшомида Қирғизистон пойтахти Бишкекдаги кафелардан бирида Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари томонидан қўлга олинган. Журналистнинг адвокати Тимур Карабаев ўз мижозининг қўшни Ўзбекистондан келган сўров асосида ушланганини билдирди. Маълумотларга кўра, Бобомурод Абдуллаев Қирғизистонга шу йил февралида Марказий Осиёдаги Америка университети таклифи билан 4 ойлик ўқишга келган. Аммо коронавирус пандемияси туфайли чегаралар ёпилиб қолгани важидан у…

Батафсил...

Суриядаги қирғизистонлик аёлларнинг қариндошлари Бишкекда акция ўтказди

Бишкекда Сурия ҳудудида бўлиб турган қирғизистонлик аёлларнинг қариндошлари акция ўтказди. Улар аёлларни ватанга қайтаришга ёрдам беришни сўраб президент Сўўрўнбай Жээнбековга мурожаат қилдилар. Акция иштирокчиларининг сўзларига қараганда, Суриянинг қочоқларга мўлжалланган «Ал-Ҳол» лагерида айни дамда юздан ортиқ қирғизистонлик аёл бор, уларнинг ҳар бирининг бир нечта фарзандари бор. Бундан аввал Суриядаги қирғизистонлик аёлларнинг қариндошлари бир неча бор мамлакат ҳукуматига мурожаат қилиб ҳукумат ўз…

Батафсил...

Бир умр қамоққа ташланган ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаров оғир касалланиб қолган

Қирғизисонда бир умрлик қамоқ жазосига маҳкум қилинган ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаров оғир касалланиб қолган. Бу ҳақда 20 июль куни «Фарғона» халқаро ахборот агентлигининг Бош директори Даниил Кислов Facebookдаги саҳифасида хабар беради. Кисловнинг манбасига кўра, Асқаровнинг тана ҳарорати ўн кундан бери юқори даражада, нафас олиши қийинлашиб, ўрнидан турмай қўйган. Маҳкумнинг нима дардга чалингани номаълум, унга тиббий ёрдам кўрсатилмаяпти. Ҳозирги кунда Қирғизистонда COVID-19 билан боғлиқ…

Батафсил...

Қирғизистон Жээнбековга импичмент учун петиция қўйилган сайтга тўсиқ қўйди

Қирғизистонда “Change.org” сайтига тўсиқ қўйилди, унда интернет фойдаланувчилар республика президенти Сўўрўнбай Жээнбековнинг импичменти учун имзолар тўплашни бошлаган эдилар. Бунга ижтимоий тармоқларда эътибор бердилар. Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари тўсиқ қўйишни давлат раҳбарининг жамоаси уюштирган, дея тахмин қилмоқдалар. Президент аппаратидан шарҳ олишнинг иложи бўлмаяпти, дея хабар беради Vesti.kg. Уяли алоқа операторларининг кўпчилиги, шу жумладан, «MegaCom ва Beeline ҳамда «Акнет » ва Homeline интернет-провайдерлари сайтга тўсиқ қўйдилар,…

Батафсил...

Бишкекда “Сўз эркинлигига” бағишланган акция бўлмоқда

Бугун, 29-июнда Бишкек шаҳрида сўз эркинлигига бағишланган акция бўлиб ўтмоқда. Эркинлик хиёбонидаги М.Фрунзенинг ҳайкали олдида  «#REакция 3.0» акцияси марш билан тамомланади. Марш Оқ уйнинг ёнида тамомланиб, иштирокчилар Олий Кенгаш қабул қилган  «Ахборотни манипуляция қилиш тўғрисидаги» қонунга қарши мурожаатномани имзолашади. Ҳозирда акцияга таҳминан 100 га яқин инсон тўпланди. Модератор Эркин Нурбаев билан Урмат Жанибаев тожливирусдан сақланиш қоидаларига риоя қилиб, масофани сақлаб,…

Батафсил...

Олий Кенгаш «Ахборотни манипуляция қилиш тўғрисидаги» қонун лойиҳасини қабул қилди

Бугун, 25-июнда Олий Кенгаш мажлисида «Ахборотни манипуляция қилиш тўғрисидаги» қонун лойиҳасини иккинча ва учинчи ўқувда қабул қилди. Ташаббус депутатлари Гулшат Асилбаева («Ўнугу-Прогресс») ва Айнура Ўсмўнова (ҚСДП). 79 депутат қонун лоҳиҳасини қабул қилишга розилигини берган, 10 депутат қарши овоз берди. Парламент матбуот хизматининг маълумоти бўйича, қонун лойиҳаси фуқароларнинг, мансабдор шахсларнинг, давлат ҳуқуқлари ва эркинликларининг, уларни интернет оламида тарқалаётган ёлғон ёки аниқ…

Батафсил...

Оқ уй олдида митинг бўлмоқда

Бишкекда Олий Кенгаш биноси олдида ахборотни манипуляция қилиш ҳақидаги қонунга қарши митинг бўлиб ўтмоқда. Эслатиб ўтамиз, депутатлар бугун  шов-шувга сабаб бўлган ушбу қонун лойиҳасини иккинчи ва учинчи ўқувда кўриб чиқишади. Митинг иштирокчилари қонунга киргизилган ўзгаришларни бекор қилишни талаб қилишмоқда. Уларнинг айтишича, бу қонун сўз эркинлигини йўқ қилишлик бўлиб ҳисобланади. «Бир дунё Қирғизистон» ташкилотининг раҳбари Тўлеқан Исмаилованинг айтишича, қирғизларнинг қадимдги  «бош…

Батафсил...

Эльвира Сурабалдиева:«Чегарадош ҳудудларда телеканаллар орқали тожик ва ўзбекларнинг мафкураси ёйилмоқда»

Олий Кенгашнинг 10-июндаги мажлисида Жамоат телерадиоэшиттириш    корпорациясининг 2019-йилдаги фаолияти ҳақида Кузатувчи кенгашнинг ҳисоботи муҳокама қилинди. Муҳокама чоғида Эльвира Сурабалдиева миллий хавсизликни таминлаш муҳимлиги ва давлатнинг ахборот сиёсати ҳақида гапирди. У чегарага яқин жойлашган ҳудудларда 13 нафар Ўзбекистон, 5 нафар Тожикистон телеканаллари фаолият олиб бориб, улар ўз мафкураси ёйилаётганини айтди. -Ҳудудларга хизмат сафари билан борганимизда ушбу телеканалларнинг материаллари ёшларга салбий таъсир…

Батафсил...

Муфтиятнинг депутатга жавоби: «Масжидлар барча талаб ва таклифларни инобатга олган ҳолда очилди»

Қирғизистон мусулмонлар диний идораси Бишкек шаҳар кенгашининг депутати  Сайдахмат Исмаиловга раддия берди. Республика тезкор штабининг қарори билан кеча, 8-июндан бошлаб Қирғизистонда диний маҳкамалар — масжидларга, черковларга ва намозхоналарга боришга қўйилган чекловлар олинди. Бишкек шаҳар кенгашининг депутати Сайдахмат Исмаилов ушбу қарор эрта қабул қилинди деган фикр билдирган эди. У Бишкек шаҳридаги масжидларда жума намозига ярим миллион одам боришини такидлаб: «Уларни ҳеч…

Батафсил...

Таласда номаълум шахслар «3 канал» идорасига ўт қўйди

7 июнь куни эрталаб номаълум шахслар Талас шаҳридаги «3 канал» идорасига ўт қўйди. Талас вилоят Ички ишлар бошқармаси (ИИБ)нинг хабар қилишича, ёнғин факти бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда. ОАВ раҳбари Жаннат Тоқтосунованинг «Азаттиқ» радиосига хабар беришича, ёнғин қасддан содир этилган ва аввалдан режалаштирилган, аланга туфайли офис техникаларининг ҳаммаси ёниб кетди: «Менинг фикримча, буларнинг ҳаммаси атайлаб содир этилган, номаълум шахслар дераза…

Батафсил...

HRW: «Қирғизистон ҳукумати фаол Рузиевнинг ҳукмини бекор қилиб, МХДҚнинг таҳдидларига йўл бермаслиги керак»

Иссиқкўл вилоят судига «Вентус» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти раҳбари Камил Рузиев ноқонуний ҳибсга олиниб, унга нисбатан иш қўзғалгани бўйича апелляция шикояти берилди. Бу ҳақда ҳуқуқ ҳимоячисининг ўғли Азат Рузиев хабар қилди. Унинг сўзларига кўра, адвокатга иш материаллари «охиригача» берилмаган. «Кеча кечқурунгина ололдик, бугун эса соат 17.00га қадар апелляция ёзиб, уни топширишга улгуришимиз керак. 31 майдан протоколини бугунги кунгача ололмаяпмиз. Бир неча бор ариза…

Батафсил...
1 2