Сапар Исаковнинг адвокати нега киргизилмаяпти?

Собиқ премьер-министр Сапар Исаковнинг адвокати Замир Жоошев 27-апрелда фейсбук саҳифасида уни №8 колонияга мижози билан учрашувга киргизмай қўйишганини билдирди. «Афсуски, Сапар Исаков билан учраша олмадик. Маълум бўлишича, ЖИДХ етакчисининг  COVID-19 пандемияси сабабли қамоқдагиларга адвокат ҳамда яқин қариндошларига учрашишни тақиқловчи 1-апрелда чиққан №207 буйруғи бор экан», — деб ёзган Жоошев. Жоошев бу  буйруқ колония ҳамда ТИЗОдаги фуқароларнинг ҳуқуқий ёрдам билан суд…

Батафсил...

ҚРда биометрик паспортлар тайёрлаш бўйича тендер ғолиби эълон қилинди

Қирғизистонда биометрик паспорт бланклари тайёрлаш бўйича эълон қилинган тендерда Германиянинг Mühlbauer ID Services GmbH компанияси ғолиб бўлди. Мазкур фирма ўзининг хизмати учун 655 миллион 645 минг сом (8,2 млн доллардан кўпроқ) таклиф қилди. Тендернинг иккинчи финалчиси – 800 миллион сом таклиф қилган «Банкнотная фабрика Национального банка Республики Казахстан» (“Қозоғистон Республикаси Миллий банки Банкнот фабрикаси”) иккинчи ўринни олди. Давлат регистрация хизматининг…

Батафсил...

Атамбаев соғлиги сабаб судга келмади

Атамбаев соғлиғи ёмон бўлгани сабабли Қўй-Тошдаги воқеалар бўйича судда қатнашишдан бош тортган. 7-8-августлардаги Қўй-Тош воқеалари бўйича суд йиғини адвокатнинг ҳамда айбланувчининг йўқлиги сабаб қайта жилдирилди. Бу иш бўйича айбланувчи қатори собиқ президент Алмазбек Атамбаев ўтмоқда. Энди суд йиғини 29-апрелда ўтади. КСДП партиясининг расмий вакили Кундуз Жолдубаева ўзининг фейсбук саҳифасида «Атамбаевнинг соғлиги унга суд йиғинига қатнашишга йўқ бермаслигини» ёзган. Атамбаевнинг адвокати…

Батафсил...

Олий суд Саймаитига ҳужжат берган паспорт бўлимининг ходимини оқлади

Олий суд 16-мартда Айэркен Саймаитига қирғиз фуқаролигини беришга боғлиқ иш бўйича қарорни кучда қолдирди. Ишнинг материалларига кўра, Саймаити 2014 йили қиғиз фуқаролигини ноқонуний олган. Бу ҳужжатларни олиш учун Саймаити бегона ИННни берган. Саймаити 2019 йилнинг охирида Туркияда ўлдирилиб, ундан қирғиз ID-картаси ҳамда Эркин Самятовнинг номига берилган умумий фуқаролик паспорти топилган. 2020 йили мартда прокуратура Олий судга мурожаат қилиб, Саймаитига паспортни…

Батафсил...

Ҳукм қилинган собиқ амалдорлар колонияга этап қилинди

2013 йилда Бишкек ИЭМни модернизация қилиш чоғида коррупцияга йўл қўйиш айби билан ҳукм қилинган Қирғизистоннинг икки собиқ бош вазири турли колонияларга ўтказилди. Жазони ижро этиш давлат хизматининг 22 апрел куни хабар беришича, 15 йилга озодликдан маҳрум қилинган собиқ бош вазир Сапар Исаков мамлакат шимолидаги Петровка қишлоғидаги №8 колонияга этап қилинди, яна бир собиқ бош вазир Жанторо Сатибалдиев етти ярим йиллик…

Батафсил...

Ғофур Раҳимов АҚШ судида ютқазди

АҚШ суди ўзбекистонлик тадбиркор, Халқаро бокс уюшмаси – AIBA собиқ президенти Ғофур Раҳимовни уюшган халқаро жиноий гуруҳ етакчиларига қарши санкциялар рўйхатидан чиқармади. Бу ҳақда 21 апрель куни бир қатор ахборот агентликлари ва газеталар хабар тарқатди. Маълум қилинишича, Ғофур Раҳимов АҚШнинг қора рўйхатига ноқонуний киритилганини ва ўзини бу рўйхатдан чиқаришни илтимос қилиб ариза киритган. Аммо Колумбия округ суди Ғофур Раҳимовнинг бу…

Батафсил...

Хитой нашри: «Қирғизистон Хитойнинг ери бўлган»

Хитойнинг toutiao.com сайтида Қирғизистон ҳақида мақола эълон қилинди. Унда Қирғизистон қадимда Хитойга тегишли бўлган деб айтилган. Қозоғистонлик блогер ва фаол Серикжан Билаш материалдаги ҳар бир сўзни қозоқчага таржима қилиб, видеога чиқарган. Хитой мақоласининг мазмуни қуйидагича: “Қирғизистон мустақиллик олгандан кейин нима учун Хитойнинг қарамоғига қайтгани йўқ?” Мақолада Қирғизистон Хан династиясининг давридан бошлаб минг йил давомида Хитой ҳудудига кирар эди, аммо Рус империяси бу ерларни босиб олган деб айтилади. “1864 йили…

Батафсил...

Кимсанов: Матраимов «Азаттык»нинг журналистини «тирик ёки ўлик» олиб келишни буюрган

Собиқ божхоначи Эмилбек Кимсанов билдиришича, божхона етакчисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов “Азаттык” радиосининг суриштирувчи журналисти Али Токтакуновни “тирикми-ўликми менга олиб келасизлар” деган буйруқларни берган. Бундай билдирувни у Санкт-Петербургда қўлга олиниб, Қирғизистонга экстрадиция бўлгандан кейинги илк видеомурожаатида тарқатди. Видеомурожаат Кимсанов ТИЗО-1га ўтказилган куннинг эртасига пайдо бўлган, аммо у тергов изоляторида ёзилмагани аниқ. Кимсанов исбот қатори Матраимов билан хат ёзишув дейилган чатни ва Токтакуновга алоқадор Прагадаги…

Батафсил...

Санкт-Петербургдаги теракт бўйича судланган Қирғизистонликлар ҳақида «Дождь» нашрининг фильми

«Дождь» нашри Санкт-Петербург метросидаги теракт учун судланганлар ҳақида фильм тасвирга олди — портлаш 2017-йили бўлган. Портлашда 16 киши, жумладан ҳудкуш деб ҳисобланган Қирғизистоннинг фуқароси Акбаржон Жалилов вафот этган. Бундан ташқари, аксарияти Қирғизистонда туғилган 11 нафар киши айбдор деб топилиб, узоқ жазо муддатига, аниқроғи 19 йилдан умрбод муддатларга судланишган. Ҳуқуқ ҳимоячилари, журналистлар ва юристлар тергов кўрсатаётган далилларга шубҳа қилмоқда. «Дождь» нашрининг…

Батафсил...

ТИВ: Чет давлатда коронавирус юқтирган 23 қирғизистонлик бор

Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Нуран Ниязалиев маълум қилишича, чет давлатда коронавирусга чалинган 23 қирғизистонлик бор. У Қирғизистоннинг бошқа мамлакатлардаги элчиликлар ва консулликлари фуқаролар билан доимо алоқада бўлаётганини қўшимча қилди. COVID-19га чалинган етти қирғизистонлик Покистонда. Яна тўрт нафари Малайзияда, уларнинг бири тузалиб, касалхонадан чиққан. Яна уч фуқаро БААда, бири Ҳиндистонда ва яна бири Испанияда уй карантинида. Ниязалиев 6-апрелда Қирғизистонга Екатеринбургдан 17…

Батафсил...

Бош вазир уй карантинига юборилди

Қирғизистон бош вазири Мухаммедқали Абилгазиев ва у билан Ўш ҳамда Жалолобод вилоятларига келиб кетган делегациянинг барча 12 аъзоси уч кунлик уй карантинига жўнатилди. Вилоятларга қилинган сафардан сўнг делегациянинг барча аъзолари коронавирус инфекциясига  экспресс-тест топширди. Уларнинг ҳеч биридан вирус топилмаган Бош вазир ҳамда у билан бирга Қирғизистон жанубига борган делегация санитария постларини текширишган ва инсонпарварлик ёрдамини олиб боришган эди.

Батафсил...

Қирғизистонда коронавирусдан яна икки киши вафот этди

Республика штабининг маълумотига кўра, Ўш вилоятида коронавирус сабаб икки киши вафот этди. Шу билан Қирғизистонда коронавирусдан вафот этганларнинг сони тўрт кишига етди. Аввал Ўш вилоятининг Новқат ҳудудий касалхонасида 61 ва 80 ёшдаги икки бемор вафот этган. Соғлиқни сақлаш вазирлигидан уларнинг бирида қанд диабети, иккинчи беморда эса «инфаркт кўрсаткичи» бор бўлган деб билдирган. Қирғизистонда 6-апрелга келиб коронавируснинг 69 янги ҳолати қайд…

Батафсил...

Қирғизистонда коронавирусга чалинган иккинчи бемор вафот этди

4 апрел куни Ўш вилоятининг Новқат туман шифохонасида COVID-19 вируси аниқланган 80 ёшдаги бемор вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди. Вазирлик ҳориждан келган беморга барча керакли тиббий ёрдам кўрсатилгани, бироқ унинг соғлиги кескин ночорлаб, юрак ҳуружига учраганини билдирди. Бунгача коронавирусга чалинган бир бемор вафот этган. 5 апрелда республикада яна уч одам бу ҳасталикни юқтириб олгани аниқланган. COVID-19…

Батафсил...

Қирғизистонда коронавирус юқтирганларнинг сони 147 кишига етди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, сўнги бир кун ичида Қирғизистонда коронавирусни юқтиришнинг яна 3 ҳолати қайд этилди. Коронавирусни янги юқтириб олганларнинг барчаси Бишкек шаҳрининг яшовчилари. Шу билан COVID-19 вирусини юқтирганларнинг сони 147 кишига етди —  тўққиз нафари тиббиёт ходимлари. Вирус юқтирганларнинг 20 нафари Бишкекда, 12 нафари Ўш шаҳрида, 35 киши Ўш вилоятида, учи Баткен вилоятида, 67 киши Жалолобод вилоятида, тўрт киши…

Батафсил...

Қирғизистонда коронавирус юқтирганлар орасида 9 тиббиёт ходими бор

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Касимбек Мамбетов 4-апрелда Қирғизистонда коронавирусдан 14 янги ҳолати қайд этилганини хабар қилди. Касаллик юқтирганлар орасида тўққиз нафар тиббиёт ходими бор.  «Афсуски, коронавирус юқтириб олганларнинг орасида тиббиёт ходимлари ҳам бор, кеча улар 8 киши эди, бугун яна бири қўшилиб тўққиз кишига етди. Уларнинг бари коронавирус олиб юрувчилар», — деди Мамбетов. Коронавирусни янги юқтириб олганларнинг олти нафари Жалолобод…

Батафсил...

Қирғизистонда коронавирус юқтирганларнинг сони 144 кишига етди

Республика штабидан 4-апрелда билдирилишича, эрталабки соат 10га келиб коронавируснинг янги 14 ҳолати қайд этилди.  Коронавирусни янги юқтириб олганларнинг олти нафари Жалолобод вилоятида, беш нафари Ўш вилоятида, иккиси Ўш шаҳрида ҳамда бири Бишкек шаҳрида аниқланди.  Шу билан COVID-19 вирусини юқтирганларнинг сони 144 кишига етди —  тўққизи тиббиёт ходимлари. Унинг 15 нафари Бишкекда, 12си Ўш шаҳрида, 35 нафари Ўш вилоятида, олтиси Чуй…

Батафсил...

Коронавирус: Қирғизистонда илк ўлим ҳолати қайд этилди – Koronavuris, Mintaqa

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, 3 апрелда коронавирус билан касалланган бемор вафот этган. У Новқат туман касалхонасида даволанаётган бўлган. «Бемор 61 ёшдаги эркак киши. У хориждан келган ва стационар кузатувда бўлган. Текширув таҳлиллари олинганида COVID-19 хасталигига чалингани тасдиқланган. Марҳум юрак томирлари, юрак ҳуружидан кейинги кардиосклероз ва иккинчи даражали қандли диабет хастлигидан ҳам азият чеккан», дейилади вазирлик маълумотида. Шунингдек, яна…

Батафсил...

Коронавирус: Ўзбекистон Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдами юборди

Дунё бўйлаб кенг тарқалаётган коронавирусга қарши курашишда Ўрта Осиё давлатлари ўзаро ёрдам қўлини чўзишмоқда. Қирғизистонда уч ҳафталик фавқулотда ҳолат эълон қилиниши ортидан, асосан тадбиркорлик билан шуғулланувчи аҳоли ўз фаолиятини тўхтатган. Бу эса ўз навбатида давлат ғазнасига тушувчи солиқ маблағини камайтирган ва иқтисодиётни заифлашига олиб келган. Расмийлар коронавирусга қарши курашиш ва бюджетдаги камомадни тўлдириш учун хорижий давлат ва ташкилотлардан ёрдам сўрамоқда.…

Батафсил...

Нега Қирғизистонга бориб ўқишни истаётган Ўзбекистон ёшлари кўпаймоқда?

Сўнгги йилларда Қирғизистон олийгоҳларида таҳсил олаётган Ўзбекистонлик талабалар сони уч баробарга ошди. Шавкат Мирзиёев келганидан сўнг чегараларнинг очилиши ва Қирғизистондаги олий ўқув юртларига киришнинг осонлиги ҳамда арзонлиги талабалар сонини кескин кўпайтирган. Уларнинг асосий қисмини Фарғона водийси вилоятларидан келган ёшлар ташкил этади. Ўзбекистон олий ўқув юртларида ўқиш учун имтиҳон топшириб, баллари етмаган ёшлар имтиҳон баллари нисбатан пастроқ бўлган Қирғизистон жанубидаги университетларда…

Батафсил...

Get more nutrition in every bite

Fusce non nunc mi. Integer placerat nulla id quam varius dapibus. Nulla sit amet tellus et purus lobortis efficitur. Vivamus tempus posuere ipsum in suscipit. Quisque pulvinar fringilla cursus. Morbi malesuada laoreet dui, vitae consequat arcu vehicula vel. Fusce vel turpis non ante mollis bibendum a ac risus. Morbi ornare ipsum sit amet enim rhoncus, sed eleifend felis tristique. Mauris…

Батафсил...
1 21 22 23 24