Тўқаев Жапаровни ғалаба билан табриклади ва уни Қозоғистонга ташриф буюришга таклиф қилди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Садир Жапаров билан телефон орқали суҳбатлашди ва уни сайловдаги ғалабаси билан табриклади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда. Тўқаев овоз бериш натижалари Қирғизистонни ривожланишига, ижтимоий-иқтисодий барқарорликни таъминлашга ва давлатни мустаҳкамлаш бўйича дастури бутун халқни қўллаб-қувватлашига лойиқ бўлганлигини таъкидлади. «Қозоғистон Президенти Қирғизистон билан дўстликда, қўшнилик ва биродарлик ҳамда стратегик шериклик муносабатларини ривожлантиришга қизиқишини билдирди», дейилади хабарда.…

Батафсил...

Жапаров Садир Нургўжўевич. Таржимаи ҳоли

Садир Жапаров 1968 йилда Иссиқкўлнинг Туп тумани, Кен-Сув қишлоғида туғилган. Иккита олий маълумотга эга. 1987-йилдан 1989-йилгача армияда хизмат қилган. Ҳаёт фаолияти: 1991-1994 йилларда – «Сўлтўнқул» деҳқон хўжалиги раҳбари; 1994-1996 – Кергей нефть компанияси директори; 1996-1997 йилларда – Иссиқкўл вилояти милициясининг махсус ротадаги инспектори; 1997-2001 йилларда – Нефт маҳсулоти ташийдиган Гузель компаниясининг бош директори; 2001-2005 йилларда – Балиқчидаги «Нурнефтгаз» нефт компаниясининг…

Батафсил...

Номзод Курсан Асанов сайлов натижаларини тан олмайди

Президентликка номзод Курсан Асанов муддатидан олдин ўтган сайловнинг натижаларини тан олмаслигини айтди.   “Қонунбузарликлар бўлди. Овоз қалбаки берилгани ҳақида хабарлар келмоқда. Овоз бериш жараёни тенг шароитларда эмас, балки босим остида ўтди «, – деди К. Асанов.   Шунингдек, у ҳар бир овоз учун курашишини, сайлов натижаларига шикоят қилишини айтди.   Унинг сўзларига кўра, у ўзи ўсган Ўш вилоятида кўпроқ овоз…

Батафсил...

Янги президент қачон қасамёд қилади? МСКнинг жавоби

Марказий сайлов комиссияси раиси Нуржан Шайлдабекова 10-январь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Қирғизистоннинг янги сайланган президенти қачон қасамёд қабул қилишини айтди.   Унинг таъкидлашича, қонунга кўра, давлат раҳбарининг қасамёд қабул қилиш маросими сайловларнинг расмий натижалари эълон қилинганидан кейин бир ой ичида ўтказилиши керак.   «Натижалар овозларни қўлда ҳисоблаш, шикоятларни кўриб чиқиб, сўнгра барча низолар судда ҳал қилинганидан сўнг эълон қилинади»,…

Батафсил...

Жапаров: Дўстларим, ҳайдовчиларим эмас,  ўзим бошқараман

Президентлик сайловининг дастлабки натижаларида ғолиб бўлган Садир Жапаров матбуот анжуманида рақиблари ҳақида гапирди. У сиёсий рақибларидан қасос олмаслигини айтди.   – Мен рақибларимга ғаразгўйлик ҳам, қасос ҳам йўқлигини айтаман. Мен барчани мамлакатни ривожлантиришда ёрдам беришга чақираман. Бироқ, баъзи номзодлар сўроқ қилинмаслик учун сайловда қатнашди. Жапаров қонун олдида ҳамма тенг бўлиши кераклигини огоҳлантирди. Жапаров конституциявий ислоҳотлар ҳақида ҳам гапирди. Унинг таъкидлашича,…

Батафсил...

Равшан Жээнбеков: Мен сайлов натижаларини тан оламан

Президентликка номзод Равшан Жэнбеков Озодлик билан суҳбатда 10-январь куни бўлиб ўтган президентлик сайловлари натижаларини ҳақиқий натижа сифатида қабул қилишини айтди. «Ҳозир энди барча натижалар қоғозга чиқмоқда. Эҳтимол, бироз фарқ бор. Бундан кейин биз қандай сиёсат юритсак ўша йўл билан давом эттираверамиз. » Қирғизистонда 10-январь куни бўлиб ўтган муддатидан аввалги президентлик сайловларининг дастлабки натижалари эълон қилинди. Марказий сайлов комиссиясининг веб-сайти овозларнинг…

Батафсил...

Мадумаров: Президент сайловлари ҳақиқатдан ўта олис ўтди

Президентликка номзод Адахан Мадумаров 10-январь куни бўлиб ўтган президентлик сайловлари ва референдум натижаларига изоҳ берди. «Бу сайловлар ҳақиқатдан йироқ», деди у дастлабки натижалар тўғрисида. Биз қонунийлик учун курашамиз. Бошқа номзодлар билан учрашамиз ва улар билан келишамиз. Тахминан 700 минг кишининг битта номзодга овоз бериши ҳақиқий эмас. «Мен ўз ҳуқуқларимни митинглар орқали ҳимоя қилмайман, ҳақиқатни фақат қонуний равишда оламан.»   Шунингдек…

Батафсил...

Президент сайловида Садир Жапаров ғолиб чиқди. Дастлабки натижалар

Марказий сайлов комиссиясининг дастлабки натижаларига кўра Садир Жапаров президентлик сайловида ғолиб чиқди. Бугунги кунда мамлакат бўйлаб 2474 та, чет элда 48 та сайлов участкалари очилган. 20.00 да уларнинг барчаси ёпилди. Ҳаммаси бўлиб 3,563,574 Қирғизистон фуқароси овоз бериш ҳуқуқига эга эди. Президентликка жами 17 номзод қатнашди.      

Батафсил...

Қирғизистонда муддатидан олдинги президент сайловлари ва референдум якунланди

Бугун, 10-январь куни Қирғизистон Президентлика муддатидан олдин сайловини ва бошқарув шаклини (президентлик ёки парламентлик) аниқлаш учун референдум бўлиб ўтди. Сайлов участкалари соат 08:00 да очилиб, 20:00 да ёпилди. Хориждаги сайлов комиссиялари маҳаллий вақт билан ишлайди.   Бу сафар Марказий сайлов комиссияси 17 номзодни рўйхатдан ўтказди. Мамлакатда 2474 сайлов участкаси очилиб, 3 миллион 563 минг 574 фуқаро сайловчиларнинг якуний рўйхатларига рўйхатдан…

Батафсил...

Шайлдабекова: Бу сайлов номзодлар томонидан найрангсиз ўтказилмоқда

Ушбу сайловлар номзодлар томонидан ҳар қандай найрангсиз ўтказилмоқда. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси раиси Нуржан Шайлдабекова матбуот анжуманида айтиб ўтди.   Матбуот анжуманида журналистлар «Бу сафар қоидабузарликлар камроқ, бунинг сабаблари таҳлил қилинганми?» дея савол беришди.   Шайлдабекованинг айтишича, бунга сайловлар адолатли ўтгани, номзодлар ифлос усуллардан фойдаланмаганлиги ва маъмурий ресурслардан фойдаланмаганлиги сабаб бўлганини айтди.        

Батафсил...

18:00: Референдум ўтди

Марказий сайлов комиссияси раиси Нуржан Шайлдабекова соат 18:00 га қадар сайловчилар сони тўғрисида маълумот берди. Шу соатгача референдумда сайловчиларнинг 33,08 фоизи ёки 1 178 656 фуқаро овоз берди. Бу сафар жами 3 563 574 сайловчи рўйхатга олинган. 18:00 да маълумот: – Бишкек шаҳрида 31,49% (131,035); – Ўш шаҳрида 37,49% (56,659); – Жалолобод вилоятида 33,6% (224,010); – Иссиқкўл вилоятида 39,09% (120,319);…

Батафсил...

Садир Жапаров олдинда. Владивостокда сайлов натижалари эълон қилинмоқда

Россиянинг Владивосток ҳудудида муддатидан олдин ўтказилган президентлик сайловлари ва референдум натижаларини эълон қилмоқда. Бу ҳақда Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси хабар бермоқда. » Президентлик сайловларида №9004  участка сайлов комиссиясида аниқроғи Владивостокда  234 қирғизистонлик иштирок этди, шунингдек референдумда ҳам 234 фуқаро қатнашди. Жами 709 сайловчи рўйхатига рўйхатдан ўтказилди. Натижалар эълон қилинмоқда», дейилади элчихона хабарида.

Батафсил...

Сайловнинг тўлиқ натижалари 20 кун ичида эълон қилинади

Сайловнинг тўлиқ натижалари 20 кун ичида эълон қилинади. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси раиси Нуржан Шайлдабекова бугун матбуот анжуманида айтиб ўтди.   Унга кўра овоз беришнинг дастлабки натижалари 11-январь куни эрталаб соат 6: 00гача тўлиқ келиб тушади. У 20 кунгача қўлда ҳисоблаб чиқилади, ундан сўнг тўлиқ натижа олинади. Бугун, соат 20: 00да Қирғизистондаги ва чет элдаги баъзи сайлов участкаларининг дастлабки…

Батафсил...

Новиков: Агар тартибсизликлар юз берса, ҳукумат чора кўришга тайёр

Бош вазир вазифасини бажарувчи Артем Новиковнинг айтишича, ҳукумат тартибсизликлар юз берганда чора кўришга тайёр. Бу саволни журналистлар сўрашди. «Умид қиламанки, тартибсизликлар бўлмайди, чунки қонунбузарликлар кўп эмас. Кеча 61 та маълумот келиб тушди. Уларнинг ҳар бири текширилиб, Жиноятларнинг ягона реестрида рўйхатдан ўтказилди. Милиция ҳамма нарсани текширмоқда. Ҳукумат мумкин бўлган провокацияларга тайёр», – деди Новиков. У барча президентликка номзодларни сайлов натижаларини тан…

Батафсил...

Жапаров: Мен сайлов натижаларини қандай бўлса ҳам тан оламан

Президентликка номзод Садир Жапаров сайлов натижаларини нима бўлишидан қатъий назар тан олишини айтди. Шунингдек, у ҳамма бир хил муносабатда бўлиши кераклигини таъкидлади, бу  тинчлик учун муҳимдир. Шунингдек, у журналистлар саволларига жавоб бериб, унинг қўллаб-қувватловчиси ҳисобланган Мелис Аспеков ҳақида гапирди.   – Қонун олдида ҳамма тенг бўлиши керак. Айбдорлар жазоланиши керак. Бу менинг штабимга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Биз бу борада…

Батафсил...

Жээнбеков: Сайлов икки босқичда бўлиб ўтади

Президентликка номзод Равшан Жээнбеков Бишкекдаги №1343 сайлов участкасида овоз берди. Биринчи марта президентлик сайловида қатнашмоқчи бўлган сиёсатчи сайлов аввалгидан кўра адолатли ўтганини айтди. Шу билан бирга, у қонунбузарликлар қайд этилаётганини қўшимча қилди. Шунингдек, у сайлов икки босқичда ўтказилишига ишонишини айтди.      

Батафсил...

Собиқ президент Сўўрўнбай Жээнбеков №1327 сайлов участкасида овоз берди

Собиқ президент Сўўрўнбай Жээнбеков бугун муддатидан аввалги президентлик сайловларида қатнашди.  . Унинг сўзларига кўра, экс-президент биринчилардан бўлиб Бишкекдаги 5-сонли мактаб-гимназияда жойлашган сайлов участкасига ташриф буюрган. Эслатиб ўтамиз, Сўўрўнбай Жээнбеков 15-октябрда истеъфога чиққан. У Қирғизистоннинг бешинчи президенти бўлиб ҳисобланада.

Батафсил...

МХДҚ сайловдан кейин революция уюштиришни муҳокама қилаётган сиёсатчининг овозини текширади

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ижтимоий тармоқларда тарқалаётган президентликка номзод ва унинг тарафдорлари ўртасида суҳбатнинг аудио экспертизага юборишини маълум қилди. Аудиоёзув Facebook саҳифасида жойлаштирилиб, унда 2021-йилда  революция қилиш ҳақида сўз боради. Шунингдек, аудиода Қанат Исаев ва унинг тарафдорлари ўртасидаги суҳбат акс этган.   Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси вакили Раҳат Сулаймонов Sputnik Қирғизистонга Канат Исаев ва Хавфсизлик Кенгашининг собиқ котиби Кеңешбек Дуйшабоев…

Батафсил...

МХДҚ: Сайлов арафасида айрим номзодлар ёлғон маълумот тарқатмоқда

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси баъзи номзодлар президентлик сайловлари олдидан ёлғон маълумот тарқатаётганини айтмоқда. Бу ҳақда маҳкаманинг матбуот хизмати хабар берди. Унда ижтимоий тармоқларда «Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари президентликка номзодлардан бири тўғрисида муҳим баёнот беришмоқчи» деган маълумот сохта эканлиги айтилган. Маҳсус хизмат интернетда тарқатилган маълумотларнинг номзодлардан бирини атайлаб обрўсизлантириш мақсадида ҳисоблашини қўшимча қилди. «МХДҚ сиёсий кучларга хизмат қилмайди ва айрим гуруҳларнинг…

Батафсил...

МХДҚ: Курсан Асановнинг рафиқаси фирибгарликда гумон қилинмоқда

Президентликка номзод Курсан Асановнинг рафиқаси фирибгарликда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълумотларга кўра, чет эллик сармоядор У.К.га қарши шикоят билан мурожаат қилган ва ишни тергов қилишни сўраган. Шу муносабат билан судгача бўлган тергов жараёни бошланди. «У.К.   чет элнинг А.О. исмли фуқаросидан биргаликда бизнес бошлаш учун 5 миллион доллар олган. У.К. уни қайтариб беришдан…

Батафсил...
1 3 4 5 6 7 23