Комендант: Журналист қалбаки пропуск қоғозини сотишни фош этишга ёрдам берди

Бишкекнинг комендатураси қалбаки пропуск билан ишлайди деган маълумотномани сотган шахс қўлга олинганини хабар қилди. Гумондорни топишга маҳаллий телеканаллардан бирининг журналисти ёрдам берган. Журналист «Спутник»га берган суҳбатида ҳужжатларнинг ноқонуний сотилаётганини билгани заҳоти милицияга мурожаат қилганини айтиб берган. «Менга маълумот етиши билан Патрул милициянинг ходимларига мурожаат қилдим. Биргаликда иш олиб бориб, унинг эртасига сохта пропуск тайёрлаган йигит билан учрашадиган бўлдик. […] Учрашувга…

Батафсил...

Ўш милицияси шашлик билан пикник уюштирганларни текширмоқда

Ўш шаҳрининг бир неча турғунлари фавқулодда ҳолатга қарамай шашлик тайёрлаб, пикник уюштирди. Милиция мазкур факт бўйича «Фавқулодда вазият, махсус ёки ҳарбий ҳолат тартиби талабларини бузиш» моддаси бўйича судгача тергов бошлади. Ўш шаҳри ва Ўш вилоятининг Новқат, Қорасув туманлари комендатурасининг маълумот марказининг ходими Жениш Аширбаев воқеа бир ҳафта аввал бўлганини хабар қилди. Текширув натижасида, кўп қаватли уйнинг яшовчилари пул тўплаб, озиқ-овқат…

Батафсил...

Қирғизистонда коронавирусга чалинганлар сони 665 кишига етди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, сўнги бир кунда коронавирус  юқтиришнинг тўққиз янги ҳолати қайд этилган. Улар Бишкек ва Ўшда тўрт, яна бир киши Чуй вилоятида. Бу хасталикдан саккиз киши вафот этган ва 345 бемор шифо топган. Ҳозирда 312 киши касалхонада қолмоқда, олти киши эса жонлантириш бўлимида. Сўнги кунларда шифо топганларнинг сони юқтирганларнинг сонидан ортган. Бу яхши кўрсаткич экани айтилмоқда. Аввалроқ,…

Батафсил...

Туркиядан Бишкекка яна 350га яқин фуқоро олиб келинди

24 апрел куни Бишкекка бортида 351 нафар Қирғизистон фуқороси бўлган чартер рейси Туркиядан келди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати хабар берди. Республика оператив штабининг хабар қилишича, фуқоролар Қирғизистон ва Туркия ўртасида авиақатновлар тўхтатилганидан бери мана шу рейсни кутишган эди. Ташқи ишлар вазирлигининг хабар беришича, чартер рейсида 349 киши келди. Аввал хабар берилганидек, хориждан келган қирғизистонликларнинг ҳаммаси обсервацияга жойлаштирилади.…

Батафсил...

Туркиядан аввал олиб келинганларда коронавирус аниқланди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, Туркиядан қайтиб келган қирғизистонликларда коронавирус аниқланган. Коронавирусни юқтирганларнинг аниқ сони айтилмай, фақатгина улар касалхонага ётқизилиб, қолганлари уй карантинга жўнатилгани маълум қилинди.  17-апрелда Истанбулдан Бишкекка олиб келинган 210 фуқаро обсервацияга ётқизилган. Уларнинг таҳлиллари текширилмоқда.

Батафсил...

Қирғизистонга яна 760 тонна буғдой олиб келинди

Ҳукуматнинг матбуот хизмати хабарига кўра, шартнома асосида Россиядан сотиб олинган буғдойнинг иккинчи партияси Қирғизистонга келди. У 11 вагондан иборат 760 тонна дон маҳсулотларидан иборат. Хабарларга кўра, яқин кунларда ўлка ҳудудига яна 53 вагон буғдой келтирилади. Бунгача давлат моддий резерв жамғармаси Россиядаги озиқ-овқат корпорацияси билан 33 минг тонна буғдой сотиб олиш бўйича шартнома тузган. Унинг 1800 тоннаси Қирғизистонга олиб келинган. Ҳукумат томонидан…

Батафсил...

Қирғизистонда коронавирус билан боғлиқ 19та ҳолат аниқланди

Сўнгги бир кеча кундузда республикада коронавирус инфекцияси билан боғлиқ 25та янги ҳолат қайд қилинган. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усенбаев маълум қилди. Ўпка касалига Ўш шаҳрида ҳамда вилоятида уч нафардан, Норин вилоятида тўққиз, Чуй вилоятида тўрт ва Бишкек шаҳрида олти киши чалинган. Уларнинг ўн нафари тиббиёт ходимлари. Шунингдек, 48 киши коронавирусдан соғайган ва шифохонадан чиқарилган. Бугунги кунда коронавирус…

Батафсил...

Коронавирус: Ўшда ароқ сотиш тақиқланиб, яна рухсат берилди

Коронавирус хавфи ортидан жорий қилинган фавқулодда ҳолат пайтида одамларни спиртли ичимликлар ичиб, роҳатланиб, маст бўлиши ва юз бериши мумкин бўлган турли кўнгилсизликларни олдини олиш мақсадида бундай қарорга келингани айтилмоқда. Куни-кеча, Ўш шаҳри, Новқат ва Қорасув туманлари коменданти Малик Нурдинов дўкон сотувчиларига спиртли ичимликлар сотмаслик тўғрисида буйруқ чиқарган. Бироқ у орадан кўп ўтмай ўз буйруғини бекор қилишга мажбур бўлган. Нурдиновнинг таъкидлашича,…

Батафсил...

Вазирлик: Коронавирусга чалинганлар даволанаётган касалхоналар харитаси тузилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қирғизистонда коронавирусни тарқалишининг харитасини ишлаб чиқди. Энди бу харита бўйича инфекцияси бор одамлар қайси касалхоналарда даволанаётганини кўриш мумкин. Вилоятлар ва туманлар бўйича вирусга чалинганларнинг, тузалганларнинг, оғир аҳволда ётганларнинг ҳамда обсервация олинган шахсларнинг  статистикасини реал вақт давомида кўриш мумкин. Харитани бу ҳавола орқали ўтиб кўриш мумкин. Харитадаги маълумотлар бўйича, мамлакатда коронавирус юқтириб олганлар 23 касалхонада даволанмоқда. Уларнинг аксарияти Бишкекдаги Республика…

Батафсил...

Россия ва Туркиядан Қирғизистонга 500 дан ортиқ ватандош келмоқда

22 ва 24 апрел кунлари қирғизистонликларнинг Россия ва Туркиядан келиши кутилмоқда. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Кубатбек Боронов Республика оператив штабининг мажлисида маълум қилди. Бугун Россиянинг Новосибирск шаҳридан келадиган авиарейсда 176 киши олиб келинади. 24 апреля куни Истамбул-Бишкек чартер авиарейси режалаштирилган бўлиб350 қирғизистонлик олиб келинади. Республика штабининг маълум қилишича, келганларнинг ҳаммаси Бишкекдаги обсервация пунктларига жойлаштирилади. «Обсервация пунктлари, тиббиёт муассасалари тайёр…

Батафсил...

Қирғизистонда коронавирус юқтирганлар сони 631 кишига етди. Бир киши вафот этди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, сўнги бир кунда республикада СOVID-19 инфекциясини юқтирган 19та янги ҳолат аниқланди. Улар: Бишкек шаҳрида 8та, Чуй вилоятида 4, Ўш шаҳрида 4 ва Ўш вилоятида 3 нафарни ташкил қилади. Бишкекдаги юқумли касалликлар клиник касалхонасида 22-апрель куни коронавирусга чалингани тасдиқланган 53 ёшли аёл оламдан ўтган. Бемор аёл касалхонага оғир аҳволда 5-апрель куни олиб келинган ва жонлантириш бўлимига…

Батафсил...

Қирғизистонда милиция ходимларига ҳам коронавирус юқди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, ҳуқуқ тартибот идораларининг 12 нафар ходими коронавирус юқтириб олган. “Ички ишлар ходимларидан 12 нафари коронавирус юқтирди. Уларнинг биттаси жонлантириш бўлимида ётибди”, – дейди вазир муовини Нурболот Усенбаев. Унинг сўзларига кўра, милиция ходимлари COVID-19 инфекцияси бор кишилар билан алоқада бўлиб, хизмат вазифасини бажариш чоғида вирус юқтирган.

Батафсил...

Қирғизистонда ун танқис бўлмайди

Қирғизистонда коронавирус сабабли озиқ-овқат маҳсулотлари, айниқса унга бўлган талаб кескин ошган. Ҳукумат эса, ун заҳиралари етарли эканини таъкидлаб, давлат моддий резервлар жамғармасида 60 минг тонна ун сақланаётганини маълум қилган. Шу билан бирга бу йили экин майдонларини кенгайтириш устида иш олиб борилаётганини қўшимча қилишди. Ўлкадаги эпидемиологик ҳолатга кўра, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, Ўш вилоятида баҳорги дала ишларида жорий йили 57 130 гектар…

Батафсил...

Ўшда коронавирус касаллигини яшириш бўйича жиноий иш очилди

Ўш шаҳрида коронавирус тарқалиши даврида касаликни яширгани учун уч кишига нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят коменданти Малик Нурдинов маълум қилди. У Россиядан келиб Ўшдаги турар-жой мавзеларида истиқомат қилаётган фуқоро ўз оиласига коронавирусни юқтирганини мисол сифатида келтирди. «У Россиядан келиши билан тиббий кўрикдан ўтмади. Маълум бўлишича, у атайлаб касаликни яширган ва оиласига юқтирган. Унинг 10 нафар бошқа қариндошлари ҳам…

Батафсил...

Қирғизистонда коронавирусга чалинганлар сони 612тага етди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги республикада коронавируснинг янги 22 ҳолати қайд этилганини маълум қилди. Уларнинг ўн нафари тиббиёт ходимлари. Ўпка касалига Ўш вилоятида тўрт, Жалолобод вилоятида тўрт, Норинда бир киши ҳамда Ўш шаҳрида тўрт киши чалинган. Шу билан касаллик аниқланганларнинг умумий сони 612га етган. Иллат юқтирганларнинг тўртдан бирини, яъни 157 нафарини тиббиёт ходимлари ташкил этмоқда. Ҳудудлар бўйича: Жалолобод вилоятида 109 , Ўш…

Батафсил...

Ҳукумат ёрдам олувчилар маълумотларини яширган

Ҳукумат 4-апрелда муҳтожлар учун молиявий инсонпарварлик ёрдамлари тушаётгани бўйича маълумот жойлаштирилган сайтни ишга киргизди. Сайтда олувчилар ҳақида маълумотлар бўлган. Агар пуллар жисмоний шахсларга ўтказилган бўлса, у ҳолда уларнинг исм-фамилиясини билиш мумкин эди, ўз навбатида бу маълумот ёрдамлар ўз манзилига етиб-етмаганини кўришга имконият берган. Бироқ бир муддатдан кейин сайтда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўз ҳисобидан маблағ жўнатаётган ёрдам олувчиларнинг маълумотлари яширилган. Ахборот технологиялари ва…

Батафсил...

Ўшда коронавирусга чалинган шифокор соғайди

Ўш шаҳрида коронавирусни юқтириб олиб, жонлантириш бўлимида ётган тиббиёт ходими соғайиб уйига чиқарилди. «Болалар юқумли касалликлари бўйича шифокор 3-апрелда Ўш вилоятлараро касалхонасига оғир аҳволда ётқизилган эди. Бишкек ва Ўш шаҳридаги ҳамкасбларининг ёрдамида у касалликни енгга олди», – дейилади соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотида. Қирғизистонда коронавирусни юқтириб олган тиббиёт ходимларининг сони 147 нафарга етди. Бу умумий беморларнинг тўртдан бир қисмини ташкил этади.…

Батафсил...

Бишкекда фавқулотда ҳолат режимини бузганлардан велосипедлар олиб қўйилмоқда

Қирғизистон пойтахтида комендатура фавқулотда ҳолат режимни бузганлардан икки ғилдиракли транспорт воситасини олиб қўйишга қарор қилди. «Шаҳарда велосипедларда айланишни тавсия қилмайман. Агарда кўчага чиқсангиз, у ҳолда фавқуотда ҳолат тартиби қоидаларини бузиш сифатида сизнингвелосипедингиз вақтинча олиб қўйилади», – дея баёнот берди Бишкек коменданти Алмазбек Орозалиев. Рейдлар бошланди. Велосипед эгаларининг ушлангани борасидаги видео ва фотолар пайдо бўлди. Бу қирғизистонликлар орасида норозиликларга сабаб бўлди…

Батафсил...

Қирғизистонада яна 22 киши коронавирусни юқтириб олган

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, сўнги бир кунда Бишкекда саккиз, Ўш вилоятида уч, айни шаҳарда беш ва Норин вилоятида беш нафар одамда коронавирус аниқланган. Бугунги кунда, республика бўйича коронавирус юқтирганларнинг умумий сони 590 нафарга етди. Улардан етти нафари вафот этиб, 216таси соғайган. Коронавирус сабаб 25-мартдан 15-апрелгача Бишкек шаҳри, Ўш ва Жалолобод вилоятларининг айрим туманларида фавқулотда холат эълон қилинган. Мазкур холат…

Батафсил...

Вазирлик: Ҳусусий мактаблар ўқув ҳаққига аралаша олмаймиз

Таълим вазирлиги ота-оналарни ҳусусий мактабларнинг етакчилари билан ўзаро суҳбатлашиб, икки томон учун ҳам қулай бўлган шартга келишиб олишга чақирди. Бу ҳақда вазирликнинг матбуот хизмати билдирди. Ўлкадаги вазият сабаб мулкнинг турига қарамай, барча таълим масканлари ўқитиш жараёнини масофадан олиб бормоқда. Вазирлик матбуот хизмати билдиришича, масофавий билим беришга ўтгандан бошлаб, фарзандлари ҳусусий мактабларда билим олаётган ота-оналардан ўқув ҳаққини камайтириш, ҳусусий таълим ташкилотлари…

Батафсил...
1 26 27 28 29 30