Тиббиёт ходимларидан мурожаатларни қабул қилувчи онлайн-ресурс ишга туширилди

Қирғизистонда тиббиёт ходимлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида онлайн-ресурс ишга туширилди. Республика оператив штабининг маълум қилишича, бевосита мазкур портал орқали тиббиёт ходимлари «соғлиқни сақлаш ташкилотини шахсий ҳимоя воситалари, тиббиёт анжомлари, жиҳозлари ва дори-дармонларбилан таъминлаш юзасидан ариза беришлари, шунингдек ишда юзага келган муаммо ва мураккабликлар (рухсатнома олиш, озиқ-овқат таъминоти, маош ва бошқалар) юзасидан маълумот беришлари мумкин». Аризалар http://med.tunduk.kg. бўйича расмийлаштирилиши мумкин. Таъкидланишича, ҳар…

Батафсил...

Қирғизистонга Хитойдан шифокорлар гуруҳи келди

20 апрел куни Қирғизистонга Хитойдан бир гуруҳ тиббиёт мутахассислари келди. Ҳукумат матбуот хизматининг хабар беришича, хитойлик шифокорлар коронавирус инфекциясига қарши курашда ёрдам беради, ўз тажрибалари билан ўртоқлашадилар, шунингдек беморларни даволашдаги энг яхши амалиёт ва усулларни ўргатишади. Яқинда Қирғизистонга Польшадан бир гуруҳ мутахассислар келган эди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, шифокорлар БишкекдагиРеспублика клиник инфекция шифохонасида ишга киришди, улар бу ерда 27…

Батафсил...

Қирғизистонда коронавирусга чалинганлар сони 568 нафарга етди

Республикада 20 апрелга келиб коронавируснинг янги 14 ҳолати қайд этилган. Ўпка касалини юқтирганларнинг олти нафари тиббиёт ходимлари. Янги қайд этилган ҳолатларнинг тўрттаси Ўш шаҳрида, учи Жалолобод вилоятида, тўрти Бишкек шаҳрида, бири Норин вилоятида ҳамда иккиси Чуй вилоятида. Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаевнинг айтишича, коронавирусни юқтириб олган тиббиёт ходимларининг уч нафари Жалолободда, бири Ўш шаҳрида, бири Бишкек ҳамда иккиси Норин вилоятида ишлаётган эди.…

Батафсил...

Картошка, ун йўқ, бўлса, қиммат, бошимиз қотиб қолган – коронавирус ва Ўшдаги ҳаёт

Қирғизистонда ҳам коронавирусни юқтириш ҳоллари кўпайиб борар экан, мамлакатда фавқулодда вазият эълон қилинган ва аксар ўрта ва кичик бизнеслар фаолиятини вақтинчалик тўхтатган. Бу эса ишсизлар сони ортишига ва кундалик ҳақ олиб, рўзғор тебратиб келган инсонларнинг даромади озайишига сабаб бўлган. Расмийлар давлат ғазнасида аҳоли учун етарли озиқ-овқат маҳсулотлари борлиги, мамлакатда очарчилик бўлмаслиги, бироқ иқтисодиёт заифлашиб бораётганини айтаётган бир паллада, дўконлардаги нарх-наволар…

Батафсил...

Қирғизистонда коронавируснинг янги 48 ҳолати қайд этилди

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев, республикада коронавирусни юқтириб олган яна 48 киши аниқланганини маълум қилди. Охирги суткада 3 киши тузалиб, касалхонадан чиқарилган. Хасталикка чалинганлар Норин вилоятида 11, Ўш вилоятида 7 ва Ўш шаҳрида 9 киши, Чуйда 2, Жалолободда 9, Боткенда бир, Иссиқ-кўлда икки, Бишкекда 9 кишини ташкил қилади. Шу билан COVID-19 вирусини юқтириб олганлар сони 554га етди. Уларнинг 134 нафари тиббиёт…

Батафсил...

Рамазон ойи 24-апрелда бошланади

Қирғизистон мусулмонлар дин бошқармаси бу йил Рамазон ойи 24-апрелдан бошланиши ҳақида маълум қилди.   Идора Ўрта Осиё мусулмонлари учун халқаро астрономия обсерваториялари тажрийбасига таяниб, қўшни Ўзбекистон ва Қозоғистон давлатлари дин бошқармалари билан маслахатлашиб шундай қарорга келган. Кун ойнинг кўринишига қараб бир кунга фарқ қилиши мумкин. Шунингдек, диний идора бу йил Рамазон ойида берилувчи  Фитр-садақа ва Закот кўлами, баҳосини ҳам маълум…

Батафсил...

Туркиядан Бишкекка 211 нафар қирғизистонлик олиб келинди

17 апрел куни Истамбулдан Бишкекка бортида 211 нафар йўловчи бўлган самолёт келиб қўнган. Бу ҳақда Республика оператив штаби маълум қилди. Таъкидланишича, олиб келинган фуқороларнинг ҳаммаси “Оқ Кема” меҳмонхонасига обсервацияга жойлаштирилган. Бундан аввалроқ Жоғорку Кенеш депутатлари ҳукуматга хорижда қолган қирғизистонликларни қайтариб олиб келиш учун зудлик билан транспорт йўлаклари ва чартер рейслари ташкилаштириш борасида зарур чоралар кўришни топширган эди. Вазирлар маҳкамасининг маълумотига…

Батафсил...

“Интимоқ” телеканали ўзбек мактаб ўқувчилари учун теледарслар кўрсатади

Қирғизистон жанубида дарслар ўзбек тилида олиб борилувчи мактаб ўқувчилари, яқин кунларда “Интимоқ” телеканали орқали масофадан ўқиш имкониятига эга бўлади. Бу ҳақда Ўш  таълим институтининг ўзбек тили бўлими раҳбари Зулфия Нўмонова  маълум қилди. Маълумотга кўра, коронавирус сабаб, мактаблар ёпилиши ортидан, давлат каналларида рус ва қирғиз тилида масофадан ўқитиш усули бошланган эди. Эндиликда ўзбек ўқувчилари учун ҳам она тили ва адабиёти теледарслари…

Батафсил...

Қирғизистонда коронавирусга чалинганлар сони 500дан ортди

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев 18-апрелдаги брифингда Қирғизистонда коронавируснинг янги 17 ҳолати қайд этилганини маълум қилди. Шу билан COVID-19 вирусини юқтириб олган фуқароларнинг сони 506га етти. Сўнги бир кунда ўпка касалига Норин вилоятида 11, Ўш вилоятида 5 ва Ўш шаҳрида бир киши чалинган. Касалга чалинганларнинг 270 нафари аёл, 236 нафари эркак. Уларнинг 116 нафари тиббиёт ходими. Ҳудудлар бўйича: Жалолобод вилоятида 93та, Ўш вилоятида 140,…

Батафсил...

Қирғизистонда 359 мингдан ортиқ оила озиқ-овқат ёрдамига муҳтож

Бугунги кунда Қирғизистонда 359 минг 703 та оила озиқ-овқат маҳсулотлари кўринишда ёрдамга муҳтож. Бу ҳақда маданият, ахборот ва туризм вазири Азамат Жаманқулов маълум қилди. Унинг таъкидлашича, давлат идоралари томонидан хайрия жамғармалари билан ҳамкорликда муҳтожларга ёрдам кўрсатувчи штаб ташкил этилди ва эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатмоқда. «Бугунги кунда мамлакатда 170 минг 16та эҳтиёжманд оила инсонпарварлик ёрдамларини олди, бу 70-75% оила демакдир.…

Батафсил...

Қирғизистонда коронавирусга чалинганлар сони 489 нафарга етди.

Республикада 17 апрел ҳолатига кўра, коронавирус юқтирган 23 одам аниқланди. Беморларнинг 135 нафари Ўш вилоятида, 102 нафари пойтахт Бишкекда, 73 нафари Ўш шаҳрида аниқланган. Шу билан Қирғизистонда корнавирусга чалинганларнинг сони 489 кишини ташкил қилди. Уларнинг 223 нафари эркак, 266 нафари аёллар. Ҳудудлар бўйича: Жалолобод вилоятида – 93, Ўш вилоятида – 135, Ўш шаҳрида – 73, Чуй вилоятида – 28, Бишкек…

Батафсил...

Қирғизистонда шифокорлар хавф остида. Коронавирус юққан ҳар бешинчи бемор – доктор

Қирғизистонда коронавирус юққан 21% одам – тиббиёт ходими. Бу дегани ҳар бешинси бемор – шифокор. Бу дунёдаги зртача ҳолатдан анча баланд. Мамлакатдаги шифокорлар ўзларини вирусдан ҳимоялаш учун ижтимоий тармоқларда ёрдам сўрашмоқда. Уларнинг айтишича, тиббиёт ходимларига ҳимоя кийимлари ва воситалари етишмайди. Ҳозир ҳолатни ўрганиш учун қадамлар қўйилмоқда.

Батафсил...

Депутатлар ҳукуматга хориждаги қирғизистонликларни зудликда олиб келишни топширди

Парламент депутатлари коронавирус пандемияси туфайли хорижий мамлакатларда қолиб кетган Қирғизистон фуқороларини қайтариш борасида хукумат етарлича чора кўрмаётганини таъкидлади. 15 апрел куни бўлиб ўтган мажлисда парламент аъзолари томонидан қабул қилинган қарорда вазирлар маҳкамасига фуқороларни қайтариш мақсадида транспорт йўлаклари ва чартер рейсларни ташкиллаштириш, шуниндек хорижда қолиб кетган фуқороларга ёрдам бериш мақсадида давлат бюджетидан маблағ ажратиш топширилди. Бундан аввалроқ бош вазирнинг биринчи ўринбосари…

Батафсил...

Ўшда спиртли ичимликларни сотиш таъқиқланди

Ўш шаҳри, Новқат ва Қорасув туманлари коменданти Малик Нурдинов дўкон сотувчиларига спиртли ичимликлар сотмасликни буюрди. Нурдиновнинг таъкидлашича, спиртли ичимликлар муаммоси аввал ҳам жамиятда бўлган. Фавқулотда холат, коментдантлик соати жорий этилиши билан бу нарса яна алоҳида назоратни талаб қилади. “Ҳозир роҳатланиб, айланиб юриш пайти эмас. Аммо баъзилар спиртли ичимликлар ичади, иккинчи ва учинчи шишани олгани боради. Шу тариқа одам комендатлик соати…

Батафсил...

Қирғизистонда коронавирусни юқтирганлар сони 17тага кўпайди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, сўнги бир кунда коронасируснинг 17та янги холати қайд этилган. Вирус юқтирганларнинг сони 466га етди Бу хасталикка чалинган беморларнинг 11 нафари Норин вилоятида, Бишкек шаҳрида 5та ва Ўш вилоятида 1тани ташкил қилади. Уларнинг 7 нафари аёл, 10 нафари эркак киши. Шунингдек, коронавирусни 5 нафар тиббиёт ходими ҳам юқтириб олган. Уларнинг 4 нафари Бишкек шаҳрида, бир нафари…

Батафсил...

Ўш ва Жалолободда комендантлик соати вақтлари ўзгарди

Ўш шаҳри, Қорасув ва Новқат туманларида комендантлик соати вақтлари ўзгарди. Мазкур буйруқни Ўш шаҳрининг коменданти Малик Нурдинов имзолади.  Хабарларга кўра, комендантлик соати энди аввалгидай 20:00 – 07:00 оралиғида эмас, 21:00дан эрталаб 06:00гача бўлади. Жалолобод шаҳри ва Сузоқ туманида ҳам ҳудди шундай тартибда ўзгарди. Буйруқни эса, мазкур ҳудуд коменданти Жениш Жоробеков имзолади. Бу буйруқлар эртага, 16-апрелдан кучга киради.

Батафсил...

Қирғизистонда коронавирус юқтирганларнинг сони 449га етди

15-апрелга келиб мамлакатда коронавирус юқтирганларнинг янги 19 ҳолати қайд этилди. Унинг беш нафари Бишкек шаҳрида, ўн иккиси Ўш шаҳрида, икки нафари Ўш вилоятида. Уларнинг ичидан 14 нафари аёл, беш нафари эркак.  Янги касал юқтирганларнинг ўн беши тиббиёт ходимлари.  Шу билан вирусни юқтириб олганларнинг сони 449 кишини ташкил қилди. Уларнинг 224 нафари аёл, 205 нафар киши эркак. Ҳудудлар бўйича: Жалолобод вилоятида…

Батафсил...

Мамлакатда коронавирус юқтирган шифокорларнинг сони 83 кишига етди

Бош вазир ўринбосари Кубатбек Боронов парламент қўмиталарининг йиғинида 83 шифокорнинг коронавирус юқтиргани тасдиқланганини билдирди. Унинг айтишича, инфекцияни юқтирган 430 кишининг ичидан 18,5% шифокорлар. Коронавирус 26 шифокорга, ўрта тибперсоналнинг 35 (ҳамшира, лаборант, ёрдамчилар), кичик ва техперсоналнинг 22 ходимига юқди. «Юқтиришнинг ҳар бир ҳолати бўйича комиссия ишламоқда. Бу борада иш давом этмоқда», — деб қўшимча қилди Боронов. Ҳукумат шифокорларга, агар улар коронавирус…

Батафсил...

Вазирлик: Коронавирус тарқалишининг юқори чўққиси апрелнинг охирига тўғри келади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги билдиришича, Қирғизистонда 2020 йилнинг 20-апрелининг 24-апрелигача коронавируснинг тарқалиши чўққига чиқиши кутилмоқда. Мазкур тахминни муассасага қирғиз мутахассисларидан иборат гуруҳ берган. Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев маълум қилишича, мамлакатдаги коронавирус вазиятини кузатиш учун идора махсус гуруҳ тузиб, унинг таркибига илғор мутахассислар ҳамда қирғиз зиёлилари кирган. “Бунга эртароқ эришиб, ўтиб кетсак дейман, чунки ундан кейин албатта пастлаш бўлади. Бу касалнинг олдини олишга…

Батафсил...

Қирғизистонда фавқулотда холат муддати 30-апрелгача узайтирилди

Республиканинг кўпчилик ҳудудларида коронавирус сабаб жорий қилинган фавқулотда холат апрел ойининг сўнгигача давом этади. Бу тўғрисидаги фармонни президент Сўўрўнбай Жээнбеков имзолаб, Жўғўрқу Кенгашга тасдиқлаш учун юборди. Бугун, республикада коронавирусни юқтириб олганларнинг яна 11 холати қайд этилиб, 18-мартдан бери бу хасталикка чалинганлар сони умумий 430 одамга етди. Улардан беш нафари вафот этган, 71 одам эса соғайган. Жорий йилнинг 22-мартидан давлатда фавқулотда…

Батафсил...
1 27 28 29 30