Қали Сулайманов Жаҳон кубогининг бронза медалига сазовор бўлди

Қирғизистонлик полвон Қали Сулайманов Белградда бўлиб ўтган Жаҳон кубогининг бронза медалига сазовор бўлди. Унинг вазни 63 килограммни ташкил этди. Учинчи ўрин учун курашда Қали Сулайманов озарбайжонлик полвон Талах Мамеддов билан тўқнаш келди. Сулаймонов рақибини 7: 5 ҳисобида мағлуб этди. Айни пайтда Сербиянинг Белград шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон кубогида Қирғизистон спортчилари учта медалга эга бўлди. Қали Сулаймонов (63 кг) бронза, Жўламан…

Батафсил...

Айсулуу Тинибекова бугун Жаҳон кубоги финалида куч синашади

Қирғизистонлик полвон қиз, уч карра Осиё чемпиони, жаҳон чемпиони Айсулуу Тинибекова бугун, 15-декабрь куни Сербиянинг Белград шаҳрида кураш бўйича Жаҳон кубоги финалида жанг ўтказади. Унинг рақиби латвиялик Анастасия Григорьева бўлади. Тинибекова ярим финалда россиялик Любовь Овчаровани 13: 2 ҳисобида мағлуб этган эди. Мустақил Қирғизистон тарихида биринчи марта Айсулуу Тинибекова кураш бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди. Айни…

Батафсил...

Қирғизистон ФИФАнинг янги рейтингида 96-ўринни эгаллади

Қирғизистон футбол терма жамоаси Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) янгиланган рейтингида 96-ўринни эгаллади. Янги рейтинг 10-декабрь куни эълон қилинди. Қирғизистон миллий футбол терма жамоаси Осиё Футбол Конфедерацияси рейтингида 16-ўринни эгаллаб турибди. Бу йил терма жамоа тожливирус пандемияси сабабли бирорта ҳам ўйин ўтказгани йўқ.

Батафсил...

Қирғизистон футбол иттифоқининг ижроия қўмитаси янгиланади

Бугун, 10-декабрь куни Қирғизистон футбол иттифоқининг (КФИ) навбатдаги конгресси бўлиб ўтади. Бу ҳақда КФИ матбуот хизмати хабар бермоқда. Йиғилишда ташкилотнинг юқори лавозимли расмийлари ва Ижроия қўмитаси аъзолари 2020-2022 йиллар учун сайланади. «Кейинги конгрессда КФИ президенти томонидан 2020 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисобот тингланади. Биринчи вице-президент, учта вице-президент ва футбол иттифоқининг ижроия қўмитаси аъзолари сайланади», – дейилади хабарда. Футбол ташкилотида…

Батафсил...

Айсулуу аёллар кураши тарихидаги энг яхши курашчи деб тан олинди

Қирғизистонлик полвон қиз Айсулу Тинибекова аёллар кураши тарихидаги энг яхши курашчи деб топилди. Бу ҳақда Бирлашган кураш дунёси (UWW) ташкилотининг Instagram саҳифасида эълон қилинди. Қирғизистонлик жаҳон чемпиони ҳиндистонлик Винеш Пхогат билан финалга чиққан эди. «Биз билан биргаликда Айсулуу Тинибековани табриклангиз. У UWW ташкилотининг Кураш тарихидаги энг зўр полвон қиз» танловида ғолиб бўлди. Тинибекова 292 896 мухлиснинг 58 фоиз овозини олди»,…

Батафсил...

Қирғизистонлик футболчи Муролим Аҳмедов фаолиятини Бангладешда давом эттиради

 Футбол бўйича Қирғизистон терма жамоасининг ярим ҳимоячиси Муролим Аҳмедов фаолиятини Бангладеш чемпионатида давом эттиради. Футболчи «Бангладеш Полcе» клуби билан шартнома имзолади. 2019-йилги мавсумда Аҳмедов Бангладешнинг «Саиф Спортинг» жамоасида ўйнади. Бангладеш чемпионати коронавирус пандемияси сабабли тўхтатилган эди,  кейинчалик 2019 йилги мавсум бекор қилинди. Аҳмедов Қирғизистонга қайтиб келиб, Қўчқор-Отанинг «Нефтчи» жамоасида фаолият қилаётган эди.

Батафсил...

Эркин кураш бўйича Жаҳон кубогида иштирок этадиган қирғизистонлик курашчилар (рўйхат)

12-18 декабрь кунлари Сербиянинг Белград шаҳрида кураш бўйича Жаҳон кубоги бўлиб ўтади. Ёшлар ишлари, жисмоний тарбия ва спорт агентлигининг хабар беришича Қирғизистон шарафини қуйидаги спортчилар ҳимоя қилади. Бекбўлўт Мирзаназар ўғли (57 кг) Улукбек Жўлдўшбеков (61 кг) Эрназар Акматалиев (65 кг) Ислом Ўрўзбеков (70 кг) Саяқбай Усупов (74 кг) Арсалан Будажапов (79 кг) Суймўнқул Таабалди ўғли, бош мураббий Руслан Мажинов, катта…

Батафсил...

«Олай» футбол жамоаси Марказий Осиёдаги энг машҳур клубларнинг сафига қўшилди

Бугун, 1-декабрь куни Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) сайтида бўлиб ўтган «Марказий Осиёдаги энг машҳур клуб қайси?» деб номланган сўровноманинг натижалари чиқди. Сўровномада Ўшнинг «Олай» футбол клуби 20 фоиз овоз билан иккинчи ўринни эгаллади. 1.  «Насаф» ФК 28%; 2.  «Олай» ФК 20%; 3.   «Пахтакор» ФК 18%;

Батафсил...

Оқ уйдан чемпионлик камарлари йўқолиб қолди

Президент девони ташқи сиёсат бўлимининг собиқ раҳбари Даниёр Сидиқовнинг айтишича, октябрь воқеалари пайтида спортчи Азиз Сатибалдиевга тегишли чемпионлик камарлари Оқ уйдаги иш жойидан йўқолган. У бу ҳақда ўзининг Инстаграм саҳифасида ёзган ва чемпионлик камарларини топишда ёрдам беришга чақирган. «Мен ўзимнинг ишхонамда аралаш жанглар бўйича чемпион Азиз Сатибалдиевнинг учта камарини ғурур билан сақладим. Чемпион менга ирим қилиб, сақлаш учун учта камарини…

Батафсил...

Қирғизистон сузувчилари Ўзбекистонда 11 та медални қўлга киритишди

Сузиш бўйича Қирғизистон миллий терма жамоаси 11 та медални (3 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза) Ўзбекистон Очиқ кубогида қўлга киритди. Мусобақада жами 300 нафар спортчи иштирок этди. Уларнинг олти нафари Қирғизистон спортчилари. Қолганлари Чехия ва Ўзбекистон сузувчилари. Қирғизистон спортчиларнинг натижалари: Денис Петрашов: – 50 метрга брасс усулида сузиш, олтин медал; – 100 метрга брасс усулида сузиш,…

Батафсил...

Ўшнинг «Олай» жамоаси Қирғизистон Кубоги финалига чиқди

Бугун, 19-октябрь куни Қирғизистон футбол кубогининг ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди. Унинг доирасида Ўшнинг «Олай» жамоаси Қўчқоротанинг «Нефтчи» жамоасига қарши майдонга тушди. Ўйиннинг асосий вақтида жамоалар 1: 1 ҳисобида дуранг ўйнашди ва пенальтилар сериясида 5: 3 ҳисобида «Олай» жамоасининг ғалабаси билан якунланди. Айтганча, Қирғизистон футбол кубогининг финал учрашуви 22-октябрь куни бўлиб ўтади. Унда «Олай» жамоаси Қантнинг «Абдиш-Ата» жамоаси билан ўйнайди.

Батафсил...

Қирғизистонлик жангчи UFC турнирида Нурмагомедов ўрнини эгаллаши мумкин

Қирғизистонлик боксчи Азиз Сатибалдиев UFCдаги илк жангини Абу-Дабидаги (Бирлашган Араб Амирликлари) Яс боксчилар оролида ўтказиши мумкин. Аввалроқ Азиз Сатибалдиев UFC билан 4 та ўйинга шартнома имзолагани ҳақида хабар тарқалган эди. Кейинчалик Сатибалдиев биринчи ўйинини Бирлашган Араб Амирликларида ўтказиладиган турнирда ўтказиши мумкинлигини бир неча маротаба айтган эди. Бир ҳафта олдин Сатибалдиев ва унинг жамоаси Яс оролига жўнаб кетишди. UFC 254 турнири…

Батафсил...

Қирғизистонлик футболчи Германия чемпионатида гол урди

Футбол бўйича Қирғизистон терма жамоаси ўйинчиси Виктор Майер Германия чемпионатининг янги мавсумидаги биринчи голини урди. 17-октабрь куни Ғарбий минтақавий лиганинг тўққизинчи тури доирасида Майернинг «Вайденбрук» жамоаси ўз уйида Кёльн шаҳридаги «Фортуна» га қарши ўйин ўтказган. 53-дақиқада Майер гол уриб,  жамоаси олдинга ўтиб олди – 4: 3. 71-дақиқада Майер алмаштирилди. 85-дақиқада «Фортуна» ҳисобни тенглаштирди. Учрашув 4: 4 ҳисоби билан якунланди.

Батафсил...

Ўш шаҳрида янги спорт зали очилди

Кеча, 23 сентябр куни Ўш шаҳрида янги спорт зали очилди. Бу ҳақда шаҳар мэрияси хабар бермоқда. Маълумотларга кўра, бу ерда 150 нафар бола машғулот ўтказиши мумкин. Тадбиркор Хашим Ахматжонов спорт залида бокс машғулотлари ўтказилишини айтиб, яқинда кикбоксинг жамоалари очилишини айтди. Ушбу спорт даргоҳида 6 ёшдан 22 ёшгача бўлган одамлар машқ қилишади.

Батафсил...

FIFA футбол жамоалари рейтингини янгилади, Қирғизистон бир поғонага кўтарилди

Қирғизистон терма жамоаси Халқаро футбол федерациясининг (FIFA) янгиланган рейтингида 95-ўринни эгаллади. Бу ҳақда ташкилот сайтида маълум қилинди. Қирғизистон ҳеч бир ўйин ўтказмаганига қарамай, рейтингда бир поғонага кўтарилди (жамоа август ойида 96-ўринни эгаллаган эди). Биринчи ўринни Бельгия, иккинчи ўринни Франция эгаллади. Учинчи ўринда Бразилия, ундан кейин Англия билан Португалия. Қўшни мамлакатлар рейитинги қуйидагича, Ўзбекистон 85-ўринда, Қозоғистон 118-ўринда, Тожикистон 122-ўринда жойлашган.

Батафсил...

Қирғизистонда қумли футбол бўйича мамлакат кубоги бўлиб ўтмоқда

Иссиқкўлнинг Тўсўр овулида қумли футбол бўйича Қирғизистон кубоги бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон футбол иттифоқи матбуот хизмати хабар бермоқда. Мусобақада мамлакатимиз вилоятларидан жами саккизта жамоа ўзаро куч синашмоқда. Бугун гуруҳ ўйинлари якунланади ва ярим финалга чиқадиган жамоалар аниқланади. Ярим финал ўйинлари 29 август куни бўлиб ўтади. Мусобақа ғолибини аниқловчи финал учрашуви 30 августга белгиланган. Қумли футбол бўйича Қирғизистон кубоги тарихда…

Батафсил...
1 2 3