Ўктамбек Каримов: Олган маошим тушлик қилгани ҳам етмасди

Ўктамбек Каримовни ўшликлар журналист сифатида яхши билишади. Ҳалигача, “эсингдами…” деб, унинг репортажларини эслаб юришади. “Озодлик” тўлқинларида ажойиб эшиттиришлар билан янграган забардаст овоз эгаси Сарвар Усмон ҳам ўша ўзимизнинг Ўктамбек Каримов эканини ҳам яхши биладилар. Яқинда Ўшнинг биринчи ҳақиқий журналисти (айнан шудндай дегимиз келди) билан мухбиримиз чойлаши-иб суҳбатлашди. Шу суҳбатдан илинганимизни Сиз ҳам оз бўлсада кўп ўрнида кўриб, бир танишиб чиқинг.…

Батафсил...

Абдулқуддус Мирзаев: “Халқни диний туйғулар кўтариб чиқмайди”

“Ислом нури” веб-саҳифасининг хабар беришича 2007 йилнинг 26 сентябрь куни Мадинаи мунавара ва Маккаи мукарама ўртасидаги йўлда юз берган автоҳалокат туфайли Фарғона водийсида машҳур диний олим Абдували қори Мирзаевнинг рафиқаси Шарифахон опа, ўғли Абдулқуддус Мирзаев ҳамда нева-раси Абдулвадуд ҳалок бўлган. Хабарда айтилишича, улар Умра ибодатини бажо қилиш ниятида эҳром боғлаб кетаётган эдилар. 27 сентябрь куни Маккатул Мукаррамадаги Масжидул Ҳаромда бомдод…

Батафсил...

Маъмуржон Шокиров: “Андижон полькаси” – дадамнинг мусиқаси”

Бизнинг бу галги суҳбатдошимиз бастакор, журналист ва ишбилармон миллатдошимиз Маъмуржон Шокировдир. – Ҳожи ака, келинг, суҳбатимизни талабалик йилларингизни эслашдан бошласак. – Эллик ёшга қадам қўяётган одам учун озгина бачканароққа ўхшаб туюлса ҳам, бир нарсани айтиб бермоқчиман. Қисқаси, мактабда ўқиб юрган пайтимизда бир қиз бўларди. Шу қизни яхши кўриб қолганман. У (яхши кўришга хали ақли етмасмиди, бизнинг пайтимизда анча соддалик яхшийди)…

Батафсил...

Қирғизистоннинг 100 дона паспортини Туркияга олиб кетмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди

100 дан ортиқ Қирғизистон паспортини Туркияга олиб кетмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Рақамли ривожланиш вазири Талант Иманов маълум қилди. Унга кўра, аҳолини рўйхатга олиш ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими томонидан инвентаризация ишлари олиб борилмоқда, Ўзган вилоятида ўтказилган текширув давомида утилизация қилинадиган 1200 дона паспорт тақчиллиги аниқланган. Имановнинг таъкидлашича, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ушбу иш бўйича 7 кишини, жумладан,…

Батафсил...

Қирғизистон Россиядан «қора рўйхат»даги муҳожирларни амнистия қилишни сўради

Бу ҳақда Жеенбек Кулубаев 27 апрель куни Жогорку Кенеш йиғилишида Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазири лавозимига ўз номзодини кўриб чиқиш чоғида маълум қилди. (Бугун парламент Қулубоевнинг вазирликка номзодини қўллаб-қувватлади – таҳр.). “[Қирғизистонлик муҳожирлар учун] Амнистияга келсак… У 2019 йилда амалга оширилган эди. Ҳозир биз яна икки марта мурожаат қилдик. Яқинда Россиядан катта делегация келди, улар билан учрашувларда шу масалани кўтардик.…

Батафсил...

Қирғизистон ва Ўзбекистон умумий сувдан фойдаланиш муаммоларини биргаликда ҳал қилишга ҳаракат қилмоқда

Қирғизистон Республикасининг Боткен вилоятидаги Ширеч насос станцияси Ўзбекистон Республикаси билан ҳамкорликда таъмирланади. Боткен вилояти ҳокими Учқунбек Жўробоев Озодлик мухбирига 23 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Сўх вилояти ҳокими Саидбаҳор Саидмусаев билан учрашувда шундай келишувга эришилганини айтди. Унинг сўзларига кўра, 22 апрель куни Суу-Баши қишлоғи аҳолиси вилоят марказига йиғилиб, Ўзбекистондан сув оқиб чиқмай қолгани, қишлоқ хўжалиги экинлари зарар кўрганидан норозилигини билдирган. Сув…

Батафсил...

Қирғизистонда солиқ қарзи учун хорижга чиқиш тақиқи қўлланила бошланди

Қирғизистон Республикаси Давлат солиқ хизмати солиқдан қарзи бўлган 535 нафар солиқ тўловчининг мамлакатдан чиқишини чеклаб қўйди. Яна 1128 нафар солиқ тўловчига оид материаллар қарор қабул қилиш учун Адлия бошқармасига юборилди. Давлат солиқ хизматининг тушунтиришича, 2022 йил 1 январдан кучга кирган янги Солиқ кодексига кўра, солиқ органлари солиқ қарзи бўлган жисмоний шахс ёки ташкилот раҳбарининг саёҳатини чеклаш тўғрисида судга мурожаат қилиш…

Батафсил...

Қирғизистонда Ҳаж зиёрати нарҳи 4500 доллар бўлиши мумкин

Бу йилги Ҳаж сафари нарҳи 4500 доллар бўлиши мумкин. Бироқ, бу ҳозирча тахминий нарх. Бу ҳақда Ҳаж сафарини уюштириш бўйича штаб раҳбари Абибилла Қадирбердиев 21 апрелдаги матбуот анжуманида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бу нарх ўтган йилгига нисбатан 1000 долларга қиммат. Бу йил Қирғизистондан Ҳажга борувчилар учун 2766та ўрин берилган. Зиёратчилар пулни 25 апрелдан 30 апрелгача тўлашлари керак. Зиёратчиларни Ҳажга…

Батафсил...

Юртнинг асл ўғлон ва қизларининг ҳаёти тарих зарварақларига муҳрланмоқда

Яқин тарих битиклари акс этган «Мозийға қайтиб…» китобининг иккинчи жилди нашрдан чиқди. Китоб муаллифи Одилжон Дадажоновнинг сўзларига кўра, унда тўқсонга яқин таниқли қирғизистонлик ўзбекларнинг ҳаёти ва ижоди ёритилган бўлиб, тарихий суратлар билан безалган. “Иккинчи китобимиз кўриниши худди биринчиси каби. Ўзгачалиги, китобимизда ҳаёти ва ижоди ёритилган ҳар бир шахснинг иккитадан ортиқ суратлари жойлаштирилган. Биринчи китобда қаҳрамонларнинг фақат биттадан сурати бор эди.…

Батафсил...

Қирғизистоннинг Боткен вилоятидан эвакуация қилинган аҳоли ўз уйларига қайтмоқда

Боткен вилоятининг Лайлак ва Боткен туманларидан эвакуация қилинган қишлоқлар аҳолиси ўз уйларига қайтмоқда. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди. Қайд этилишича, пешин вақтидаги маълумотларга кўра, вазият барқарор. Мустақил равишда қариндошлари ҳузурига кўчиб ўтган 17 минг 799 нафар аҳолининг деярли ярми аллақачон уйларига қайтган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан эвакуация қилинганларнинг 500 дан ортиғи ҳам ўз уйларига қайтган. Қирғизистон ва Тожикистон…

Батафсил...

Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўлини қуриш бўйича музокаралар давом этмоқда

Пекин, Бишкек ва Тошкент Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўлини қуриш бўйича музокараларни давом эттирмоқда. Бу ҳақда 12 апрель куни қирғиз парламенти депутатларига ҳисобот берган Қирғизистон транспорт ва коммуникация вазири ўринбосари Таабалди Тиллаев маълум қилди. “Темир йўлни ким қуради, қурилиш қайси томондан бошланади ва унинг қиймати қанча бўлади деган саволлар атрофида музокаралар давом этмоқда. Бундан ташқари йўлнинг эни бўйича ҳам ҳал қилиниши лозим…

Батафсил...

Европа Иттифоқи Қирғизистон таълим соҳасини қўллаб-қувватлаш учун 32 миллион евро ажратади

6 апрель куни Қирғизистон ва Европа Иттифоқи ўртасида таълим соҳасига 32 миллион евро миқдоридаги грант шартномаси имзоланди. Бу ҳақда Молия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Қайд этилишича, бу бюджетни қўллаб-қувватлаш дастурининг учинчи босқичи бўлиб, унинг учун 27 миллион евро ажратилган, қолган 5 миллион евро техник ёрдам кўринишида ажратилади. Таълим ва фан вазирлиги грант «Қирғизистон Республикаси таълим соҳасини ислоҳ қилиш бўйича…

Батафсил...

Қирғиз-тожик можароси: Ўзбеклар жабрланганларга ёрдам юбормоқда

Қирғиз-тожик можароси: Ўзбеклар жабрланганларга ёрдам юбормоқда. Имконли бўлган маълумотлар қуролли низода энг кўп Қирғизистон томони жабр кўрганига далолат қилади. Можарода ҳар икки томондан жами юздан ортиқ уй вайрон бўлган, бизнеслар ва бошқа турли хил объектлар зиён кўрган. Ҳар икки томон ҳам ҳалича можаро оқибатида етган моддий зиённинг бор кўламига оид расмий маълумотларни очиқлашмаган, ҳануз ўрганиш ва аниқлаш ишлари давом этаётганини…

Батафсил...

Қирғизистонда рус тилидаги 44 та мактаб-интернат қурилиши режалаштирилмоқда

Қирғизистоннинг барча ҳудудларида рус тилидаги 44 та мактаб-интернатни очиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Президентнинг матбуот котиби Галина Байтерек маълум қилди.   Унинг сўзларига кўра, бу Садир Жапаровнинг Россияга ташрифи давомида келишилган.   «Таълим муассасаларининг қурилиши Россиянинг кўмаги билан амалга оширилади. Россиялик ўқитувчилар мактаб-интернатларга жалб қилинади», дейди у. Қирғизистоннинг етти вилоятида 40 та туман мавжуд.

Батафсил...

Жанубий Кореяда юрган 6000 қирғизистонликнинг 4000 нафари ноқонуний ҳисобланади

Депутат Бақтибек Турусбеков Олий Кенгашнинг 24-февралдаги навбатдан ташқари сессиясида ишлаш учун Жанубий Кореяга бориб, алданган фуқароларга ким ёрдам беришини сўради. «Бишкекда иш топиб берамиз деган фирмалар ташкил этилиб, Кореяга кетган фуқароларимизнинг на иши ва на пули йўқ бўлмоқда. Бизга ўз вақтида кўплаб шикоятлар келиб тушган «, – дейди депутат. Унга ҳукумат вакили Алмасбек Абитов, миграция хизмати орқали махсус тил имтиҳонини…

Батафсил...

 Ўш вилоятида ноқонуний савдо қилган 15 савдогар жаримага тортилди

Ўш вилоятида ноқонуний савдо қилгани учун 15 та савдогар жаримага тортилди Бу ҳақда Ўш вилояти йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси вакили Алтинбек Тенгизбоев маълум қилди.   Маълум бўлишича, 16-21 февраль кунлари Ўш вилоятида «Кўча савдоси» деб номланган тадбир ташкил этилган. Амалиёт давомида йўллар бўйлаб ноқонуний савдо-сотиқ билан шуғулланган 15 фуқаронинг ҳар бирига Ҳуқуқбузарликлар кодекси бўйича 3000 сомдан жарима солинган.

Батафсил...

Матраимовнинг аввалги савдо марказида янги аҳолига хизмат кўрсатиш маркази очилади

Бош вазир Улуқбек Марипов Бишкекдаги аҳолига хизмат кўрсатиш марказларидан бирини кўздан кечирди. Бу ҳақда ҳукумат матбуот хизмати хабар бермоқда.     Учрашув давомида Бош вазир яқин келажакда Бишкекда собиқ «Эльдорадо» савдо маркази биносида жойлашган яна бир аҳолига хизмат кўрсатиш маркази очилишини айтди.   Савдо маркази коррупцияда айбланаётган Райимбек Матраимов томонидан давлат мулкига ўтказилган.   «Ходимлар аниқланиб, тегишли ускуналар ўрнатилгандан сўнг…

Батафсил...

Қиризистонда покистонликлар кўпайиб, ҳиндистонликлар камайди

Қирғизистон университетлари талабаларининг 29 фоизга яқини чет эллик талабалардир. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.   Ҳисоботга кўра, 2020-2021 ўқув йилида мамлакатдаги университетларда 63 мингдан ортиқ чет эллик талабалар таҳсил олмоқда. Уларнинг 69% (44 мингга яқини) Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидан келганлар. Сўнгги беш йил ичида МДҲ мамлакатларидан Қирғизистонда таълим олиш учун келганлар оқими 5,4 фоизга ошган.   Бундан ташқари, 2016-йилдан…

Батафсил...

Россиядан ўқитувчилар маҳаллий мактабларда ишлаш учун Ўшга келишди

Ўш мактабларида рус ўқитувчилари ўз ишларини бошлайдилар. Бу ҳақда Россия фан ва маданият маркази хабар бермоқда.   Маълумотга кўра, 18-февралда Россия Таълим вазирлигининг «Чет элда рус ўқитувчиси» гуманитар лойиҳаси доирасида ўқитувчиларидан иборат 16 нафар делегация жанубий пойтахтга етиб келди.   Лойиҳа 2019-2020 ўқув йилидан бошланган. Ўшанда 17 нафар рус тили ва адабиёти, математика ўқитувчилари ва бошланғич синф ўқитувчилари Ўшга келишган…

Батафсил...

Ўш шаҳридаги автобуслар таъмирга муҳтож

Ўш шаҳридаги автобуслар таъмирга муҳтож. Бу ҳақда кеча шаҳар мэри Таалайбек Сарибашов шаҳар кенгашининг навбатдаги сессиясида депутатларнинг саволларига жавобан айтди.   Унга кўра, автобуслар таъмирга муҳтож бўлиб, қўшимча пул керак.   “Ушбу автобуслар режасиз олиниб келинган. Улардан бири бурилишдан бурилганда тирбандлик бўлишига олиб келмоқда. Мана автомобиль заводи иш бошлаган. Биринчи автобус чиқарилса, биз уни мэрияга берамиз дейишмоқда. Кейин ўшанда ҳам…

Батафсил...
1 2 3 27