Норин шаҳар мэри ўринбосари коронавирусга чалинди

Норин шаҳар мэри ўринбосари коронавирусга чалинди. Бу ҳақда Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усенбаев маълум қилди. Қирғизистонда 20 май куни энг кўп касалликка чалиниш ҳолати Норин вилоятида аниқланди– 27та ҳолатнинг 19 таси вилоят ҳиссасига тўғри келади. «Касалликка чалинганлар орасидашаҳар мэри ўринбосари ва 9 нафар тиббиёт ходими бор. Улар билан мулоқотда бўлганларнинг ҳаммаси аниқланмоқда. Тадқиқот натижаларига кўра уларда коронавирус аниқланди.…

Батафсил...

Қирғизистонда тожливирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 1270тага етди

Қирғизистонда 20 май куни коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 27 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди. Янги қайд қилинган 27 ҳолатнинг ҳудудларга тақсимланиши: Бишкек шаҳри – 4; Чуй вилояти — 1 ; Ўш вилояти — 2; Норин вилояти — 19; Иссиқкўл вилояти — 1 ; Қирғизистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1270 нафарни ташкил қилмоқда, 910 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан…

Батафсил...

Қирғизистонда бузилган сунъий нафас олиш ускуналарининг 77 донасини таъмирлаб бўлмайди

Қирғизистон бўйича 649 дона сунъий нафас олиш ускунаси мавжуд. Уларнинг 479 нафари ишлайди. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Қубатбек Бўрўнўв матбуот анжуманида маълум қилди. Бўрўнўвнинг айтишича, 134 ускунани таъмирласа бўлиши аниқланган. Ускуналар орасида 41 донаси таъмирланиб, ишлатилмоқда. 77 нафар ускунанинг эса муддати ўтиб, яроқсиз ҳолга келган.  «Ҳозирда ускуналарни таъмирлашга буйруқ берилди. 93 ускуна таъмирланмоқда», – деди Бўрўнўв. Булардан ташқари саккиз…

Батафсил...

Қирғизистонда жамоат транспорти 25-майдан бошлаб аҳолига хизмат қилади

Шаҳарлардаги жамоат транспортлари 25-майдан бошлаб фаолиятини бошлайди. Бу ҳақда брифинг пайтида бош вазир ўринбосари Қубатбек Бўрўнўв маълум қилди. «Жамоат транспортлари аҳолига хизмат қилиши учун ҳайдовчиларга бир қанча вазифалар юклатилади. Биринчидан ҳайдовчилар ва йўловчилар юзқоп тақиши зарур. Иккинчидан, масофа сақланиши зарур. Буларни бажариш учун маъсулият  транспорт хизматини кўрсатаётган компанияларга юкланади», — деди Бўрўнўв. Эслатиб ўтамиз, аввал жамоат транспорти 11-майдан бошлаб ишга…

Батафсил...

Германия Қирғизистонга 500 000 евро беради

БМТнинг Ривожланиш дастури (ПРООН) билан Германия элчилигининг ўртасидаги имзоланган битимга мувофиқ, олмон ҳукумати 500 000 евро ажратиб бермоқда. Келишув БМТнинг Ривожлантириш дастурининг Қирғизистондаги доимий вакили Луиза Чемберлен ва Германиянинг элчиси Моника Айверсен Марказий сайлов комиссиясининг раисаси Нуржан Шайлдабекованинг иштирокида имзоланган. Бу ҳақда БМТнинг Қирғизистондаги ваколатхонаси маълум қилди. Маблағлар БМТ томонидан амалга оширилаётган «Қирғизистондаги сайловларни қўллаб-қувватлаш» дастури доирасида тақдим қилинмоқчи. Дастур…

Батафсил...

Қирғизистонда парламент қўмитаси сайлов барьерини 5%гача камайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини рад қилди

Қирғизистон Жоғорку Кенешининг конституцион қонунчилик, давлат қурилиши, суд-ҳуқуқий масалалар ва регламент бўйича қўмитаси 19 май куни сайлов барьерини 5%гача камайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини муҳокама қилди. Депутатлар гуруҳи президент ва Жоғорку Кенеш депутатлигига сайлов тўғрисидаги конституцион қонунга ўзгартиш киритиш таклифини берди, унга кўра сайловларда сайловчиларнинг5% овозини олган партиялар парламентга ўтади. Бундан ташқари, депутатлар сайлов кафиллигини 5 млн сомдан 1 млн сом…

Батафсил...

Европарламент Қирғизистонни умрбод қамалган Азимжон Асқаровни озод қилишга чақирди

Европа парламенти депутатлари Қирғизистон ҳукуматини умрбод қамалган ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаровни қамоқдан озод қилишга чақирди. Европарламентдаги Renew Europe фракциясининг 6 аъзоси, жумладан, Европарламентнинг Марказий Осиё давлатлари билан алоқалар делегацияси раҳбари Атиже Алиева Қирғизистон адлия вазири Марат Жаманкуловга бу борада мактуб йўллади. Мактбуда 69 ёшли Азимжон Асқаровнинг саломатлиги ёмонлашгани, у коронавирусга чалиниш хавфи остида экани таъкидланади, шунингдек, Олий суднинг Асқаров масаласида…

Батафсил...

Қирғизистонда 25-май дам олиш куни деб эълон қилинди

25-май дам олиш куни деб эълон қилинди. Бу ҳақда Меҳнат ва ижтимоий ривожлантириш вазирлигининг матбуот хизмати маълум қилди. Маълум бўлишича, 24-май Рамазон ҳайити якшанба кунига тўғри келганлиги сабабли, Меҳнат кодексига биноан кейинги иш куни дам олиш ҳисобланади. 5 кунлик иш тартиби билан ишлаганлар учун 23-24-25-май, олти кунлик иш тартиби билан ишлаганлар учун 24-25-май дам олиг кунлари бўлиб ҳисобланади.

Батафсил...

Қирғизистонда тожливирус яна 28 кишида аниқланди

Қирғизистонда 19 май куни коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 28 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг вакили маълум қилди. Янги қайд қилинган 27 ҳолатнинг ҳудудларга тақсимланиши: Бишкек шаҳри – 6 + 1 (Санкт-Петербург ш. қайтганлар); Чуй қилояти — 3 (Соль-Илецк ш. қайтганлар); Нарин вилояти — 11; Ўш вилояти — 6. Шунингдек бир кеча кундуз давомида 71 нафар бемор шифохонадан соғайиб чиқди: Бишкек шаҳри – 55; Жалолобод…

Батафсил...

Қирғизистоннинг беш фуқороси Эрондан Бишкекка қайтди

Бишкекка Машҳад (Эрон) шаҳридан бортида беш нафар қирғизистонлик ва гуманитар ёрдам бўлган чартер авиарейси келди. Бу ҳақда хукумат матбуот хизмати хабар берди. Таъкидланишича, гуманитар юклар (ниқоблар, қўлқоплар, ҳимоя либлослари, ҳимоя кўзойнаклари, дори-дармонлар)ни расмий топшириш маросими «Манас» аэропортида соғлиқни сақлаш вазири Сабиржан Абдикаримов ва Эроннинг ҚРдаги Фавқулотда ва Мухтор элчиси Саид Харази иштирокида бўлиб ўтди. Қирғизистонликларнинг юртга қайтишлари билан боғлиқ тафсилотлар…

Батафсил...

Алмазбек Атамбаевнинг соғлиғи қониқарли ҳолатда

Собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг аҳволи қониқарли ҳолатда. Бу ҳақда 18-май куни, Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг матбуот хизмати маълум қилди. — Ҳозирда Алмазбек Атамбаевнинг  аҳволи қониқарли ҳолатда. У куни-туни шифокорларнинг назорати остида бўлмоқда,  — деб айтилади маълумотда. Аввалроқ, Алмазбек Атамбаевнинг тарафдорлари унинг қон босими тушиб кетганини билдиришган эди.

Батафсил...

Боткен чегарасида икки миллион сомлик ноқонуний олиб ўтилаётган товар қўлга олинди

Боткен вилояти, Қадамжой туманига қарашли Марказ овулида божхона ходимлари томонидан “Мерседес-Бенц 1840 LS 4x” русумли трансорт воситаси текширилган ва транспорт воситаси Қирғизистон фуқароси  “А.Ш.Б.” исмли шахсга тегишли эканлиги аниқланган. Автомобиль воситасининг юкларини текшириш чоғида қўшни мамлакатдан ноқонуний ўтаётган жами 14 тонна қуритилган мева борлиги аниқланди. Мусодара қилинган маҳсулотнинг ўртача бозор нархи 1 миллион 900 минг сомни ташкил қилади. Мазкур факт…

Батафсил...

Қирғизистонда депутатлар мустақил равишда ГЭС қуришга чақиришди

Қирғизистонда депутат Умбетали Қадиралиев парламентнинг бюджет ва молия қўмитаси мажлисида ҳукуматига мурожаат қилиб Қамбарота-2 ГЭСи иккинчи гидроагрегатини қуриш ва ишга тушириш лойиҳаси учун ички манбалардан молия қидиришга чақирди. Депутатлар бу лойиҳани молиялаштириш учун Евроосиё тараққиёт ва барқарорлаштириш жамғармасидан инвестицион кредит тақдим қилиш борасидаги Битимни муҳокама қилдилар. Мазкур Битимга 2017 йилда эришилган эди. «ГЭС лойиҳалари Қирғизистон учун мақбул, аммо бошқа давлатлар…

Батафсил...

Кузатувда ётган инсонлар қўзғолон қилмоқда

«Манас» аэропортининг ёнидаги кузатувда ётганлар у жойдан чиқаришларини талаб қилишмоқда. «Бизни қўйиб юборинг» деган талаблар айтилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда. Вазирликнинг маълум қилишича «у жойда муаммо мавжуд». Вазирликнинг вакиллари норози бўлганлар билан тушунтириш ишларини олиб бориш мақсадида кузатув жойига кетгани маълум бўлди. Интернет тармоқларида Кузатувга ётқизилганлар кўчага тўпланиб чиқиб олишгани ҳақидаги видеолавҳа тарқалган эди. Қирғизистонда 18 май…

Батафсил...

Олойда 60 минг сом жарима тўлаб қўйиб, меҳмон чақираман деганлар чиқмоқда

Олой туманида 60 минг сом жарима тўлаб, меҳмон чақираман деганлар бўлмоқда. Бу ҳақда бугун, 18-май куни Ўш шаҳридаги онлайн брифингда маҳаллий аҳоли вакили маълум қилди. Онлайн брифинг чоғида ҳукуматнинг Ўш вилоятидаги вакили Узарбек Жилқибаев аҳоли вакилларининг ва журналистларнинг саволларига жавоб берди. Савол: – Олойнинг Жўшўлу овулуда икки қўшнимиз йилқиларни бойлаб, меҳмон чақирамиз дейишмоқда. Жонлиқни сўйиб, гўштини тарқатинглар, халқни тўпламанглар десак,…

Батафсил...

Коронавирусни яна 78 одам юқтириб олди, кўпчилиги Россиядан келган меҳнат муҳожирлари

Қирғизистонда 18 май куни коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 78 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди. Беморларнинг 43 нафари – Россиянинг Соль-Илецк шаҳрдан қайтган меҳнат муҳожирларидир. Уч нафари эса – Санкт-Петербургдан қайтган курсантлар. Бундан ташқари Норин вилоятида 14, Ўш вилоятида олти, Ўш шаҳрида беш, Бишкек шаҳрида уч, Чуй вилоятида уч ва…

Батафсил...

Ўшда йўловчини ҳақорат қилган милиция вазифасидан олинди

Ўш шаҳрида йўловчи ва ҳайдовчини уят сўзлар билан ҳақорат қилган милиция ҳодими вазифасидан озод қилинди. Бу ҳақда шаҳар ички ишлар бўлимининг матбуот котиби Замир Сидиқовга таяниб  «Азаттиқ» сайти ёзмоқда. Сидиқовнинг айтишича ҳодим жиноятни таҳлил қилиш гуруҳида фаолият олиб борган, унинг ёнида бўлган ҳодимларнинг ҳати ҳаракатига ҳам ҳуқуқий баҳо берилишини маълум қилди. Шаҳар милицияси ишдан бўшатилган ҳодим ИИВни «шарманда қилди» деб, фуқароларга…

Батафсил...

Қирғизистонликлар Туркияга даволаниш учун бориши мумкин

Дунёнинг 31 мамлакати фуқаролари, шу жумладан қирғизистонликлар учун Туркия Тиббиёт муасасаларида даволаш учун эшикларини очишини муълум қилди.  Бу ҳақда Anadolu агентлиги ҳукуматнинг қарори асосида ёзмоқда. Туркияга киришга бўлган чекловлар 20 майдан олиб ташланиши кутилмоқда. Қирғизистон фуқароларидан бошқа, Озарбайжон, Россия, Украина, Грузия, Туркманистон, Қозоғистон, Германия, Буюк Британия, Ҳолландия, ва бошқа тизмадаги мамлакатларнинг фуқаролари даволаниш учун бу мамлакатга киришлари мумкин. Аммо бу…

Батафсил...

Болалар боғчаси июндан бошлаб ишга тушиши мумкин

Қирғизистонда болалар боғчалари июнь ойидан бошлаб ишга тушиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда 15-май куни бош вазир ўринбосари Эркин Асрандиев “Ата Мекен” фракциясининг мажлисида маълум қилган.  «Агар тожливирус кейинчалик кескин турда кўпайиб кетмаса корхоналар режа бўйича ўз фаолиятини бошлайверади. Бола боғчалари ва таълим муасасалари  июннинг бошларида ишга киришади деб умид қилмоқдамиз». Депутат Сайдулла Нишанов эса болалар боғчаси ўз ишини бошламаса карантиндан сўнг…

Батафсил...

Жалолободда кучи 3,5 баллга етган ер силкинди

Жалолобод вилоятининг ҳудудида ер силкинди. Бу ҳақда Фавқулотда вазиятлар вазирлигининг матбуот хизмати маълум қилди. Сейсмология институтининг хабарига кўра, ер силкиниши бугун, 17-май куни, соат 12:57да Жалолобод вилоятининг ҳудудида қайд қилиниб, ўчоғида кучи 3,5 баллга етган. Ер силкиниши Тўқтўғул туманининг Кетмон-Тепа, Уч-Терак овулларида 3 балл, Тўқтўғул шаҳрида 2,5 баллгача сезилган. Ер силкинишидан жабрланганлар ёки талофатлар қайд қилинмади.

Батафсил...
1 22 23 24 25 26