Ўшдаги эпидемиологик вазият барқарор эмас

Ўшдаги эпидемиологик вазият барқарор эмас. Шу сабабли, жамоат транспорти ҳозирча жорий этилмайди, дейди мэр ўринбосари Асилбек Топчубаев. «Шаҳар ичида одамларнинг бир жойдан иккинчи жойга боришлари қийинчиликларни яратмоқда. Аммо халқаро амалиёт шуни кўрсатадики, жамоат транспорти тожливирус юқтириб олиш ҳавфини оширмоқда. Ўш шаҳридаги вазият барқарор эмас. Шунинг учун биз жамоат транспортини ишга туширмай турамиз. Шаҳримиз бўйича жами 238 ҳодим жамоат транспортида фаолият…

Батафсил...

Қирғизистонда ёқилғи мойлари нархи арзонлади

Қирғизистонда ёқилғи мойи нархи арзонлади. Бу ҳақда “ринг.кж” сайти ёзмоқда. Маълум бўлишича, бензиннинг Аи-92 тури 0,2-3 сомга, шунингдек Аи-95 тури 0,4-2, 2 сомга ва дизель нархи 0, 6-3 сомга арзонлаган. Умуман олганда 2020-йилнинг 4 ойининг натижаси бўйича мамлакатда ёқилғи мойларининг улгурча баҳосининг арзонлагани кузатилмоқда. Мисол учун, январь-апрель ойларида республика бўйлаб, бензин нархи 2 сом 80 тийинга ёки 6,7 фоизга арзонлади,…

Батафсил...

Боткенда ёш ўсмирларга қурол ўқталиб қўрқитган турғун ва унинг отаси қўлга олинди

Боткен вилоятининг Қадамжой туманининг Кўк-Тала қишлоғининг 27 ёшдаги турғуни ва унинг отаси қўлга олинди. Вилоят милициясидан у 10-майда тўрт ёш ўсмирга қурол ўқталиб таҳдид қилиб, оёқларига икки марта ўқ отганини билдиришди. Отаси эса қуролни рухсатсиз сақлагани аниқланган.  «Ёш ўсмирларнинг соғлигига зарар етмаган. Болаларни фикр келишмовчили сабаб қўрқитган. Яна бошқа тафсилотлар тергов давомида аниқланади», — деб тушунтирди «Клооп»га Баткен вилоят ИИБининг…

Батафсил...

Қирғизистонда тожливирусдан 6 киши зарарланди

Қирғизистонда 16 май куни коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 6 та ҳолат аниқланди. Янги касалланиш ҳолатлари асосан, Бишкекда уч нафар, Ўш шаҳрида бир, Ўш вилоятида бир, Боткен вилоятида бир кишида аниқланган.  Шунингдек 2020 йил 16 май ҳолатига кўра, Қирғизистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1117 нафарни ташкил қилмоқда.  Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди.…

Батафсил...

Қирғизистон бюджетига 10 миллард сомдан зиёд даромад тушмай қолди

Жорий йилнинг 4 ойида режалаштирилган маблағдан ҳазинага 10 млрд сомдан зиёд фойда тушмай қолган. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари  Эркин Асрандиев маълум қилди. Унинг айтишича, Қирғизистоннинг ялпи ички маҳсулотининг кўлами ўтган йилга нисбатан 3,8 фоизга камайган. — Миллий статистика қўмитасининг 1-май кунги берган маълумоти бўйича, Қирғизистоннинг ЯИМти 148 млрд сомни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 3,8 фоизга камайган. Иқтисоддаги салбий кўринишлардан…

Батафсил...

Ҳукуматнинг Ўшдаги вакили Рамазон ҳайити муносабати билан исрофгарчиликка йўл бермасликка чақирди

Ҳукуматнинг Ўш вилоятидаги мухтор вакили Узарбек Жилқибаев Рамазон ҳайити муносабати билан фуқароларни тўпланмасликка ва исрофгарчиликка йўл қўймасликка чақирди. Бу ҳақда Республика штабидан хабар қилинди.  «Яқинда Рамазон ҳайити муносабати билан қуръон ўқитиш, йиллик ўтказиш маросимлари бўлиши мумкин. Кўп одамларнинг тўпланишини уюштирмасликка ва ҳудуддан-ҳудудга қатнамай туришни, шунингдек 2-3 от сўйиб, исрофли чиқимларга йўл бермаслигингизни илтимос қиламан», — деб билдирган у. Шунингдек Жилқибаев…

Батафсил...

Қирғизистонда Интернет ва ижтимоий тармоқлар назоратга олиниши таклифи берилди

Қирғизистон парламенти депутати Гульшат Асилбаева «Ахборотни бошқариш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. Ҳужжат умумхалқ муҳокамасига қўйилди. Парламент депутатининг таъкидлашича, «қонун лойиҳаси Қирғизистоннинг амалдаги қонунчилиги интернетда маълумот тарқатиш билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатларни тартибга солмаслиги туфайли ҳам долзарб аҳамият касб этади». Унинг сўзларига қараганда, Интернет тармоғидан фойдаланиш билан боғлиқ салбий томонлар кенг манфаатларга: маҳфий маълумотларнинг сиёсатгача, жамоат тартибига ва давлат миллий хавфсизлигигача…

Батафсил...

Бишкекда 27 ёшдаги аёл ўзини деразадан улоқтирди

Пойтахда 27 ёшли аёл ўзини кўп қаватли бинонинг 6-қаватидан ташлаб юборган. Бу ҳақда “elgezit” сайти ёзмоқда.  Воқеа кеча, 14-май куни таҳминан соат 16:00 атрофида Бўкўнбаев ва Абдраҳманов кўчасининг чорраҳасидаги кўп қаватли турар жойларнинг бирида содир бўлган. Аёл бошидан олган жароҳати туфайли «Тез ёрдам» машинаси билан шифохонага бораётган жойида жон таслим қилган. Воқеа жойига келган милиция ҳодимлари аёл ўзининг тенгдошлари билан…

Батафсил...

Истанбулдан 330 қирғизистонлик ўз юртига қайтарилди

Бугун, 15-майда Истанбулдан яна 330 қирғизистонлик Бишкекга парвоз қилди. Бу ҳақда тожливирусга қарши Республика штабидан маълум қилишди.  Маълум бўлишича, Бугун Манас халқаро аэропортида Истанбул-Бишкек чартер рейсини кутиб олишди. «330 ватандошимиз ўз юртига қайтди. Ҳукумат барча юртдошларимизни ватанга қайтариш учун барча чора тадбирларни кўрмоқда», — деб ёзилади маълумотда. Эслатиб ўтамиз, 14-майда Россиядан — 147, Германиядан 59 қирғизистонлик юртга қайтарилган.

Батафсил...

Қирғизистонда яна икки киши коронавирусдан вафот этди

Қирғизистонда сўнгги бир сутка ичида коронавирусга чалинган яна 2 бемор вафот этди. Бу ҳақда 15 май куни Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди. Унга кўра, Норин вилоят касалхонасида вафот этган аёлнинг ёши 84да бўлган. Республика юқумли касалликлар касалхонасида эса 55 ёшли эркак жон берган. Айни пайтда бир сутка ичида коронавирусга чалинган 10 бемор соғайган. 29 кишида эса коронавирус…

Батафсил...

Қирғизистонга Қатар ва Қувайтдан 107 киши қайтарилди

Бортида 107 қирғизистонлик билан 31 қозоғистонлик бор бўлган самолёт Бишкекдаги аэропортга қўнди. Қирғизистонликлар обсервацияга олиниб, қозоғистонликларни эса махсус транспорт билан қозоқ тараф тўсиб олиб, юртига олиб кетди.  Бу ҳақда республика штаби билдирди. Аввалроқ, 10-майда Қирғизистонга БААдан 177 қирғизистонлик учиб келган, 17-майда эса 400га яқин қирғиз мигрантлари Россиядан қайтиб келиши керак.  Чет давлатдаги қирғизистонликлар чегаралар ёпиқ бўлаётгани сабабли қўлида самолёт чиптаси…

Батафсил...

Апрелда икки мингдан кўп одам ўз пенсиясини олмади

Новқат туманида 1050, Сузоқ туманида 2200 пенсионер апрел ойининг пенсиясини олмай қолган. Бу ҳақда Олий Кенгашнинг депутати Зиядин Жамалдинов парламентнинг 14-майда бўлиб ўтган мажлисида маълум қилди. -Бу икки туманга бирданига фавқулотда вазият тартиби жорий қилинган. Ҳудудларда пенсиясиясини кутаётган бир қанча одамлар бор эди. Фавқулотда вазиятда озиқ-овқат ола олмай ўтирган пенсионерларга пулини етказиб беришмабди. Энди уларга зудлик билан пулларини етказинглар!, — деди Жамалдинов.…

Батафсил...

Қирғизистоннинг 43 фуқароси Япония ва Кореядан олиб келинди

14-май куни, Япония ва Кореядан Қирғизистоннинг 43 нафар фуқароси Бишкекка келтирилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати маълум қилди. Ушбу ишлар, Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Ҳукуматнинг фармони асосида, COVID-19 тарқалиши сабабли, халқаро парвозларнинг тўхтаб қолгани учун хориждан Қирғизистон фуқароларини олиб келиш бўйича юргизилаётган ишлар доирасида ташкил қилинмоқда. Келган фуқароларнинг барчаси белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтиш учун кузатувга олинди. Ҳорижда…

Батафсил...

2019-йили Қирғизистонда 26,1 тонна олтин қазиб олинди

2019-йилда Қирғизистонда 26,1 тонна олтин қазиб олинган. Бу кўрсаткич 2018-йилга нисбатан 2,9 тоннага кўпдир. Давлат ҳазинасига 12,9 млрд сом солиқ тушди. Маҳсулотни ишлаб чиқаришнинг ҳажми 19,9 млрд сомни ташкил қилди. Бу ҳақда бош вазир Муҳаммедқалий Абилғазиев 13-майда Олий Кенгашнинг мажлисида маълум қилди. Вазирнинг айтишича, Қумтўрдан қарамликни камайтириш, давлат улушини кўпайтириш ишлари олиб борилди. Қумтўрдан бошқа конларда 7,4 тонна олтин ишлаб чиқарилди.…

Батафсил...

Олойда кучи беш баллга тенг бўлган зилзила содир бўлди

Қирғизистон ҳудудида кучи беш баллга тенг зилзила содир бўлди. Сейсмология институтининг маълум қилишича: «14-май соат 03:09 да Ўш вилоятининг Олой тумани Нура, Эркечтом овулларида беш балл, Икизяк овулида 4,5 балл, Кўк-Сув овулида тўрт балл, Қора-Киндик овулида уч баллгача сезилган». Маълум бўлишича, зилзила оқибатида жабрланганлар ва талофатлар қайд қилинмаган. Нура овулида 2008-йилнинг октябрь ойида кучи 8 баллга тенг бўлган зилзила оқибатида…

Батафсил...

Қирғизистон ҳукумати аэропортларни хусусий қўлларга топширмоқчи

Хукуматнинг 2019 йилги фаолияти юзасидан Ҳисобот муҳокама қилинган парламент мажлисида депутат Эмиль Токтошев аэропортларни хусусий компаниялар бошқарувига топшириш лойиҳаси қандай кетаётгани билан қизиқди. Депутат аэропортлар бошқарувини худди Тбилиси ёки Олмаотдагидек хусусий қўлларга топшириш кераклигини айтди. Бош вазир Мухаммедкалый Абилгазивнинг таъкидлашича, айни дамда бу борада муассасалараро комиссия иш олиб бормоқда. «Биз аэропортлар ривожланиши учун консультантлари энг яхши компанияни танлаб берадиган халқаро…

Батафсил...

Қирғизистонда яна 38 киши тожливирусга чалинди

Сўнги бир сутка давомида Қирғизистонда 38 нафар инсон тожливирусга чалинган. Уларнинг 15 нафари Норин вилоятида қайд қилинган. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Қаратаев маълум қилди. Беморларнинг энг кўпи Норин вилоятида 15 киши, Бишкекда 14, Жалолобод вилоятида 4, Чуй вилоятида 4 (уларнинг икки нафари Россиянинг Соль-Илецк шаҳридан қайтганлар) шунингдек Ўш шаҳридан бир нафар бемор қайд қилинди. Сўнги бир сутка…

Батафсил...

Ўш шаҳрининг ёшлари тунда кўчага асосиз чиқмоқда

Ўш шаҳрида ёшлар тунда кўп сайр қилишмоқда. Бу ҳақда  13-май куни Ўш шаҳридаги брифинг вақтида мэр Таалайбек Сарибашов маълум қилди. Унинг айтишича, Ўш шаҳрида фавқулотда ҳолат тартиби олинганидан буён тунда ёшларнинг кўчда сайр қилгани кузатилмоқда. «Ҳақиқатни айтишимиз керак. Кўп жойларда аввалгидек ташқарига чиқиб, сайр қилишмоқда. Тунда ёшлар асоссиз сайр қилишмоқда. Биз фавқулотда вазият, карантин тартибининг асосида фаолият юритмоқдамиз», – дейди…

Батафсил...

Олий суд Азимжон Асқаров бўйича ҳукмни ўз кучида қолдирди

Олий суд 2010-йилдаги июнь воқеалари бўйича умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилинган ҳуқуқ химоячиси Азимжон Асқаровнинг ҳукмини ўз кучида қолдирди. Ушбу қарорни Олий суд 13-майдаги  мажлисида чиқарган. Асқаровнинг кассация шикояти бўйича  аввалги мажлис 25-февралда бўлиб ўтган эди. 69 ёшли Азимжон Асқаров 2010 йилнинг 15-июнида Қирғизистон жанубида миллатлар аро жанжал вақтида қўлга олишган. Ҳуқуқ ҳимоячига “Оммавий тартибсизликларни уюштириш”, “Миллатлараро низо қўзиш” ҳамда…

Батафсил...
1 23 24 25 26