COVID-19: 165 бемор соғайди

Қирғизистонда 4-январь ҳолатига кўра COVID-19 касаллигидан Иссиқкўл вилоятида бир бемор вафот этди, ўлимларнинг умумий сони 1360 га етди.

Охирги суткада 83 кишига тожливирус ташхиси қўйилган. Шулардан 33 таси Бишкекда, 17 таси Чуй вилоятида, 17 таси Иссиқкўл вилоятида, бештаси Ўш вилоятида, бештаси Норин вилоятида, бештаси Талас шаҳрида, биттаси Жалолободда, биттаси Ўш шаҳрида ва Боткен вилоятида қайд қилинган.

Пандемия бошланганидан бери тожливирус билан касалланганларнинг умумий сони 81 минг 388 кишига етди.

Сўнгги 24 соат ичида COVID-19 дан 165 киши соғайди ва соғайганларнинг умумий сони 76 728 кишига етди.

Бир кун ичида 3 нафар тиббиёт ходими тожливирусни юқтириб олди. 1 шифокор касалхонадан, 4 нафари уй карантинидан чиқарилди.

Тожливирус билан касалланган шифокорлар сони 4123 кишини ташкил этди, шундан 3943 нафари соғайиб кетди.

 

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ