COVID-19: 304 бемор соғайди ва 304 янги ҳолат қайд этилди

Сўнгги сутка давомида Қирғизистонда 304 та янги COVID-19вируси қайд этилди. Бу ҳақда Республика штаби хабар бермоқда.

Бишкекда 73, Ўшда 19, Чуй вилоятида 24, Ўш вилоятида 32, Талас вилоятида 14, Норин вилоятида 5, Иссиқкўл вилоятида 56, Жалолобод вилоятида 39 ва Баткен вилоятида 42 ҳолат қайд этилди.

Шундай қилиб, Қирғизистонда тожливирус инфекциясини юқтирганларнинг  умумий сони (шунингдек зотилжам) 41,373 кишини ташкил қилди.

Шунингдек, сўнгги суткада 304 бемор COVID-19дан даволанди.

Улар, Бишкекда – 18, Чуй вилоятида – 30, Ўш шаҳрида – 27, Ўш вилоятида – 54, Талас вилоятида – 13, Норин вилоятида – 20, Иссиқкўл вилоятида – 39, Жалолобод вилоятида – 62, Баткен вилоятида – 41 нафар бемор тожливирусдан даволанган.

Мамлакатда тожливирус  касалини енгиб соғайган инсонлар сони 33 минг 622 кишини ташкил қилмоқда. Касаллик 1 491 кишининг ҳаётига зомин бўлди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ