COVID-19: Бир кунда 500 га яқин одам соғайди

9-декабрь ҳолатига кўра, COVID-19 касаллигидан икки нафар бемор вафот этиб, ўлганларнинг умумий сони 1303 кишига етди.

Бир кун ичида 322 киши тожливирус билан қайд қилинган, вирус юқтирганларнинг умумий сони 76 минг 12 тани ташкил этади.

Бир кун ичида 494 киши тожливирусдан соғайди ва вирусни енгганларнинг умумий сони 68 367 кишига етди.

Тиббий ходимлар орасида 10 та ҳолат қайд этилиб, 7 та ходим соғайди.

Пандемия бошланганидан буён 3999 нафар шифокор COVID-19 юқтирган, улардан 3702 нафари соғайган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ