COVID-19: Яна 122 кишида вирус аниқланиб, бири вафот этди

Сўнгги 24 соат ичида Қирғизистонда битта бемор тожливирусдан вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Вирус яна 122 кишида аниқланган. Улар: Бишкекда 43, Чуй вилоятида 39, Ўш вилоятида 7, Норин вилоятида 2, Иссиқкўл вилоятида 25, Жалолобод вилоятида 3 ва Боткен вилоятида 3 та.

Март ойидан бери 81156 киши вирусни юқтирган ва 1356 бемор вафот этган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ