Давлат Думаси раиси: АҚШ Қирғизистон ва Қозоғистондан сайлов ўтказишни ўрганса бўлади

Россия Давлат Думаси Спикери Вячеслав Володин АҚШ Қирғизистон ва Қозоғистондан очиқ ва рақобатбардош сайловлар ўтказишни ўрганиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Володин Давлат Думаси депутатлари КХШТ ва МДҲ Парламент Ассамблеяси доирасида январь ойида Қирғизистон ва Қозоғистонда бўлиб ўтган сайловларни кузатганлигини эслатган.

«Натижада, сайлов миллий қонунчилик асосида ўтказилди. Рақобат кучли ва адолатли ўтди. Қўшма Штатлар бу борада улардан сабоқ олиши мумкин, чунки эски Америка тизимида кўп нарсалар ёпиқ ва халқаро кузатувчилар йўқ», – деди Володин.

 

 

Унинг таъкидлашича, ҳозирги пайтда КХШТ ва МДҲга аъзо бўлган собиқ Совет Иттифоқи мамлакатларида сайлов стандартлари жуда юқори.

Эслатиб ўтамиз, 10-январь куни Қирғизистонда муддатидан олдин президент сайловлари ва бошқарув шаклини танлаш бўйича референдум бўлиб ўтди. Дастлабки натижаларга кўра, номзод Садир Жапаров 79,25 фоиз билан пешқадамлик қилмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ