Депутат ўзини худо деб эълон қилган одамни даволаш кераклигини айтди

Бугун, 21-январь куни Олий Кенгаш мажлиси бўлиб ўтмоқда. Мажлисда депутат Самат Исманов Қирғизистонда ўзини худо деб эълон қилган одамни даволаш кераклигини айтди.

 

“Президент сайлови бўлиб ўтди. Номзодларни кўрдик. Агар насронийлик ва ислом динига назар ташласангиз, битта худо бор, бошқа худо ҳақида ёзув йўқ дейишади. Ҳеч бир пайғамбар 2-3 та худо бўлади деб айтмаган. Аммо бизнинг бир фуқаро барча одамларга мен худоман дея эълон қилмоқда. Минглаб аёлларни, оддий одамлар бошини қотирмоқдалар. Агар у касал бўлса, ўша касаллигини аниқлаб унга ташхис қўйиб, даволамайсизларми? Агар у касал бўлмаса, демак бу экстремизмдир. Сиз ким ҳақида айтаётганимни тушунмоқдасиз ”, – деди Исманов.

 

Қирғизистонда Арстан Алай ўзини худо деб даъво қилиб келмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ