Дунёдаги «энг кучли паспортлар». Қирғизистоннинг рейтингдаги ўрни

Швейцариянинг Henley&Partners консалтинг компанияси «дунёдаги энг нуфузли паспортлар» рейтингини янгилади. Қирғизистон 80-ўринда жойлашган.

Рўйхат 200 дан ортиқ мамлакатларнинг виза қоидалари, таҳлилидан сўнг, https://ru.henleyglobal.com/passportindex визасиз кириш мумкин бўлган мамлакатлар сонидан келиб чиқиб тузилади.

 

Қирғизистон эгаллаган ўрнини Арманистон ва Сьерра-Леоне билан баҳам кўрган. Ушбу мамлакат фуқаролари 63 давлатга визасиз киришлари мумкин.

Рейтингнинг юқори қисмида Япония (109 мамлакат), Сингапур (190), Германия ва Жанубий Корея (189 мамлакатдан) жойлашган.

Сўнгги учта ўринни (108 дан 110-ўрингача) Сурия (29 мамлакат), Ироқ (28) ва Афғонистон (26) эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон ўтган йилги рейтингда худди шу 80-ўринда эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ