Ўзбекистон билан ҳамкорликда Қирғизистонда 3000 га яқин автомобил ишлаб чиқарилди
Қирғизистон ва Ўзбекистон икки мамлакат иқтисодиёти бир-бирини тўлдириб тургани сабабли саноат ҳамкорлигини ривожлантирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Қирғизистондаги элчиси Саидикрам Ниёзхўжаев радиода маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳамкорлик доирасида қўшма ишлаб чиқаришни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. “Бугунги кунга келиб, саноат ҳамкорлигининг ушбу соҳасини ривожлантириш бўйича алоҳида вазифа қўйилди,...