Фарзанд асраб олувчи оилаларга 18 минг 757 сом тўланади

Фарзанд асраб олувчи оилаларга 18 минг 757 сом тўланади. Бу ҳақда Меҳнат ва ижтимоий ривожланиш вазири Ализа Сўлтўнбекова матбуот анжуманида айтиб ўтди.

 

Унга кўра, «Шароити қийин аҳволда бўлган бола учун оила» янги регламенти ишлаб чиқилди.

“Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар оилада тарбияланмай қолаётгани уларнинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатмоқда. Бундай ҳолда, давлат болага оилавий муҳитда болани тарбиялашни таъминлаш учун алтернативани яратишга мажбурдир. Фарзандликка олувчиларнинг ёши 35 дан 65 ёшгача бўлиши керак. Фарзандликка олувчи ва фарзанд асраб олувчи оила ўртасида фарқ бор. Асраб олувчи оила билан бола ўртасида қариндошлик ва ҳуқуқий муносабатлар ўрнатилади. Улар болага ўзининг исмини беришади. Шуниндек асраб олувчи оилага фарзанд вақтинча тарбия олиш учун келади », – дейди у.

Вазирнинг сўзларига кўра, ҳозирги кунда мамлакат бўйича 44 оилада 72 бола тарбияланмоқда.

«Уларнинг маошлари шартномани имзолаган пайтдан бошлаб тўланади. Масалан, бугунги кунда яшаш минимуми 6237 сомни ташкил этса, унинг бир ярмини олганда бола учун 9355 сомни ташкил этади. Шунингдек болага кетадиган ҳаражат  9402 сомни ташкил қилади. Ўшанда болани асраб олган оилага кетган харажатлар ва иш ҳақи билан бирга 18 757 сом берилади. Агар бошқа бола қўшилса, иш ҳақи яна қўшилади. Асраб олувчи ота-оналарга 5 тагача болани боқишга рухсат берилади ”, – дейди Алиса Сўлтўнбекова.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ