Финпол авиачипта нархларининг асоссиз оширилганлиги юзасидан текширув бошлади

Молия полицияси авиачипта нархларининг асоссиз оширилганлиги юзасидан текширув бошлади. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Текширув доирасида Финпол ходимлари пойтахтдаги кассалардан бирида расмий текширув ўтказиш учун Бишкек-Москва йўналиши бўйича 67 800 сомга чипта сотиб олишган. Натижада, туроператор томонидан чипта нархи сунъий равишда оширилганлиги аниқланди. Таъкидланишича, улар чипталарга талаб катта бўлганидан фойдаланиб, авиачипталар нархини ноқонуний равишда қимматлатган.

Ушбу факт Жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг ягона реестрида рўйхатдан ўтказилиб, судгача бўлган процесслар очилган. Таъкидланишича, айни пайтда бутун мамлакат бўйлаб шунга ўхшаш ишлар тергов қилинмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ