Хорватия президенти Зоран Миланович Садир Жапаровни табриклади

Хорватия Республикаси Президенти Зоран Миланович Садир Жапаровни Қирғизистон Республикаси Президенти сайловидаги ғалабаси билан табриклади. Бу ҳақда бугун, 19-январь куни С. Жапаровнинг сайлов штаби хабар берди.

 

“Сизга ушбу муҳим лавозимда муваффақиятлар тилайман. Ишончим комилки, сиз мамлакатингиз равнақи ва халқингиз фаровонлиги йўлида виждонан хизмат қиласиз.

 

Бундан ташқари, Хорватия ва Қирғизистон ушбу қийин пайтларда ҳам ўзаро муносабатлар ва ҳамкорликни мустаҳкамлашда ва чуқурлаштиришда давом этишига аминман. Шу нуқтаи назардан, иқтисодий ҳамкорликни такомиллаштириш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатлар айниқса муҳимдир », – дейилади Президент Зоран Милановичнинг табрик телеграммасида.

 

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ