Ҳиндистонда номаълум касалликка чалинганлар сони ортиб бормоқда

Ҳиндистоннинг Андхра-Прадеш штатида номаълум касаллик билан касалланганлар сони 848 кишига етганлиги ҳақида Ҳиндистон ОАВлари хабар бермоқда.

Риа Новостининг ёзишича, 332 киши тузалиб, шифохонадан чиқарилган.

Аввалроқ 350 га киши касаллик юқтиргани ва бир киши вафот этгани ҳақида хабар тарқалган эди.

5 декабрь, шанба куни номаълум касаллик аломатлари билан жанубий Ҳиндистон аҳолиси касалхоналарга мурожаат қилишни бошладилар. Беморларда ҳушдан кетиш, бош айланиши, бош оғриғи ва эпилепция аломатлари сезилади, деди шифокорлар.

Эпидемия тожливирус билан боғлиқ эмас. Ҳокимият сувнинг ифлосланиши сабаб бўлиши мумкин деб тахмин қилмоқда. «Биз сувнинг оғир металлар, фосфат органик моддалар, пестицидлар билан ифлосланишидан гумон қиламиз», деди штат раҳбарлари.

Расмийлар касаллик сабабини аниқлашга, шунингдек, аҳоли ўртасидаги ваҳима билан курашишга ҳаракат қилмоқда. Шу билан бирга, барча беморлар компьютер томографиясини ўтказган ва тожливирус учун тестлардан ўтган, улар салбий натижа кўрсатган. «Шунинг учун бу касалликлар ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик йўқ», деб хулоса қилинмоқда.

Номаълум касаллик тарқалиши 6-декабр куни Ҳиндистоннинг Андҳра-Прадеш штатининг Элуру шаҳридан хабар қилинган. Беморлар бош айланиши, бош оғриғи, эпилепсия, тўсатдан ҳушидан кетиш, оғизда кўпик пайдо бўлиши, қалтирашдан шикоят қилишмоқда. Тожливирус учун тестлар салбий бўлмоқда. Маҳаллий ҳокимият одамлар ифлос ҳаводан ёки сифатсиз озиқ-овқатдан касал бўлиб қолишларини таҳмин қилишди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ