Ҳиндистоннинг Ассам штатида исломий мактаблар ва мадрасалар тақиқланди

Ҳиндистоннинг бош вазир Нарендра Моди тарафдорлари бўлган миллатчилар томонидан бошқариладиган Ассам штатида ислом мактаблари ва мадрасалар “етарли даражада билим бермагани” баҳонасида ёпиладиган бўлди. Штат ҳукумати барча мусулмон мактабларини ёпиш тўғрисида қарор чиқарди.

Мухолифат ҳукуматнинг бу қарорини кескин танқид қилди ва уни “мусулмон озчиликка қарши қаратилган ҳужум” деб баҳолади.

30 декабрда қабул қилинган қарорга асосан 2021 йилнинг апрель ойигача штатдаги 700та ислом мактаби ва мадрасалар ёпилади. Қарорга асосан мадрасалар оддий мактабларга айлантирилади.

“Бизга мусулмон озчилик орасидан имомлар эмас, балки врачлар, полициячилар, амалдорлар, ўқитувчилар етишиб чиқиши муҳимроқ”,-деди штатнинг маориф вазири Химанта Бисва Сарма.

Мухолифатчи депутат Важед Али Чоудхури “қарордан кўзланган мақсад мусулмон озчиликни йўқ қилиш”, деб айтди.

Ҳиндситон бош вазири Нарендра Моди мамлакатдаги 200 миллион мусулмонни маргиналлаштиршга ҳаракат қилаётганликда айбланиб келинади.

Фаоллар ва ҳуқуқбонлар Ҳиндистондаги мусулмонлар турли даражадаги босимлар ва таъқибларга учраётганидан бонг урмоқда.

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ