Интерпол Қирғизистон фуқароларини йўқолган паспортлар бўйича огоҳлантиради

Интерполнинг Қирғизистондаги миллий маркази фуқароларни чет элда яроқсиз паспортлардан фойдаланиш салбий оқибатларга олиб келиши ҳақида огоҳлантирди.

 

Гап аввал йўқолган ҳужжатлар ҳақида кетмоқда.

 

«Сиз умумий фуқаролик паспортингизни ёки ID-картангизни йўқотиб қўйиб, бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига хабар бердингиз дейлик. Аммо, кейинроқ уни қайта топган вақтингизда ҳам, чет элга кетаётганда ундан фойдаланмаслигингиз керак», дейилади хабарда.

 

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, Давлат рўйхатга олиш хизмати Халқаро жиноий полиция ташкилотига (Интерпол) аъзо бўлган барча мамлакатларга у ёки бу ҳужжатнинг йўқолиши тўғрисида хабар беради. Йўқотилган ҳужжат ёрдамида кейинчалик бирор мамлакатга кирмоқчи бўлган шахс ҳибсга олиниши мумкин.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ