Қирғизистон билет нархини пасайтириш учун Россиядан мунтазам рейсларни кўпайтиришни сўради

Авиабилетларни арзонлатиш учун Қирғизистон Россиядан мунтазам рейсларни кўпайтиришни сўради. Ҳозирча Россия ҳукумати жавоб бермаяпти.

Бу ҳақда Фуқаро авиацияси агентлиги директори Сталбек Шаршеев бугун Бишкекда бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтиб ўтди:

 

“Ҳозирда Бишкек-Москва рейси ҳафтада бир марта, фақат жума кунлари амалга оширилмоқда. Рейсларни Қирғизистоннинг «Авиа Траффик»  авиакомпанияси ва Россиянинг «Аэрофлот» компанияси амалга оширмоқда. 80 дан ортиғи чартер рейслари. Уларни мунтазам рейсларга ўтказиш бўйича Бош вазир ўринбосари билан учрашув бўлиб ўтиб, Россиянинг Коронавирусга қарши штабига мурожаат қилишга қарор қилинган. Биз Россиядан жавоб кутаяпмиз».

 

Сталбек Шаршеевнинг айтишича, пандемия харажатларини қоплаш учун авиакомпаниялар чипталар нархларини оширишга мажбур бўлишган. У Фуқаро авиацияси агентлиги чипталар нархларини назорат қила олмаслигини қўшимча қилди. Унга кўра, авиакомпаниялар чипталар нархини танлов асосида белгилайдилар. Қирғиз авиакомпаниялари эконом-класс чипталарини 32-33 мингга сотишади. Россия томонининг йўл кираси 50 минг сомгача. Бизнес-класс чипталари нархи 70 мингдан 300 минггача сотилмоқда.

Коронавирус пандемияси сабабли ўтган йилнинг март ойида тўхтатилган парвозлар август-сентябрь ойларида қайта тикланди. Жамоатчилик орасида чипталар нархи аввалгидан анча юқори эканлиги ҳақида норозилик мавжуд.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ