Қирғизистон ялпи ички маҳсулоти 8,6 фоизга камайди

2020 йилда Қирғизистоннинг ялпи ички маҳсулоти дастлабки ҳисоб-китобларга кўра   598 миллиард сомни ташкил этади. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитасининг матбуот анжуманида маълум қилинди.

 

Ўтган йилга нисбатан бу кўрсаткич 8,6 фоизга камайди. Ушбу пасайиш саноат, қурилиш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида ишлаб чиқаришнинг пасайиши билан боғлиқ.

Таъкидланишича, «Қумтўр» саноат корхонасини ишлаб чиқаришини ҳисобга олмаганда, ўтган йили ялпи ички маҳсулот 530 миллиард сомни ташкил этиб, ўз навбатида 9 фоизга камайган.

Бу сўнгги 25 йил ичидаги ялпи ички маҳсулотнинг энг катта қулаши, 1994 йилда ЯИМнинг пасайиши 20,1% даражасида бўлган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ