Қирғизистон коррупция бўйича халқаро рейтингида 124-ўринни эгаллади

Transparency International  халқаро ҳаракатининг 2020-йилги сўнгги рейтингига кўра, Қирғизистон 180 мамлакат ичида 124-ўринни эгаллади.

 

Хусусан, Қирғизистон коррупция даражаси кўп бўлган 180 мамлакат орасида 54-давлат сифатида қайд қилинган. Бу кўрсаткич ўтган йилларга нисбатан 2 поғонага яхшиланган.

 

Рейтингнинг юқори қисмида Дания (88), Янги Зеландия (88) ва Финляндия (85) жойлашган. Индекс қанчалик баланд бўлса, коррупция даражаси паст бўлади. Бинобарин, ушбу мамлакатларда коррупция деярли мавжуд эмас.

 

Украина ва Россия каби мамлакатлар бу ҳаракатнинг рейтинги «шубҳали» деб танқид қилишади.

Бундан ташқари, кучли 10ликка Финляндия, Сингапур, Швеция ва Швейцария (85 очко), Норвегия (84), Голландия (82), Германия ва Люксембург (80) киради.

Д

унёдаги коррупция даражаси бўйича энг кўп коррупцияга ботган мамлакатлар қаторига Сомали (12), Жанубий Судан (12) ва Сурия (14) мамлакатлари киради.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ