Қирғизистон-Қозоғистон чегарасида яна иккита назорат пункти очилди

Қирғизистон-Қозоғистон чегарасидаги «Кен-Булун» ва «Тўқмоқ» назорат-ўтказиш пунктлари қайта тикланди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизмати хабар қилмоқда.

Уларни ҳам ҳисобга олган ҳолда, ҳозирда Қирғизистон ва Қозоғистон чегарасида бешта назорат-ўтказиш пункти ишламоқда («Оқ-Тилек», «Чалдибар», «Кен-Булун», «Тўқмоқ», «Чўнг-Қапқа»). Темир йўл йўналишларида «Қайинди» назорат пункти очиқ.

 

 

Шуни таъкидлаш керакки, янги очилган «Кен-Булун» назорат-ўтказиш пункти транспорт воситалари ва одамлар учун очиқдир. Бироқ, юк машиналарига Қозоғистон томонга фақат бўш бўлганда киргизилади. Тўқмоқ назорат-ўтказиш пункти орқали товарларни олиб ўтиш мумкин эмас.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон-Қирғизистон чегарасидан ўтишда бир нечта чекловлар мавжуд. Масалан, ҳар қандай мамлакат фуқароси сўнгги 72 соат ичида тожливирус билан касалланмаганлигини тасдиқловчи ПЗР тестидан ўтиши керак.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ