Қирғизистон Президенти Администрацияси: Биз оммавий ахборот воситаларини дўст ва душманга ажратмаймиз

Президент маъмуриятининг Ахборот сиёсати хизмати раҳбари Олтинбек Жумаевнинг айтишича, амалдаги ҳукумат «ОАВни дўст ва душманга ажратмайди».

Бу ҳақда у журналист Майраш Базлакунованинг YouTube каналида чоп этилган интервьюсида айтиб ўтди.

Жумаев президент маъмуриятининг ахборот сиёсати хизмати барча журналистлар билан ишлашга тайёр эканини таъкидлаб, аввалги президентлар даврида ахборот хизмати раҳбарлари кўпинча журналистларни «дўстлар ва душманлар»га бўлишганини қўшимча қилди.

Жорий йил бошидан Қирғизистонда бир қатор мустақил ОАВ ва журналистлар –Kaktus.Media, Next TV телеканали, журналист ва Temirov.LIVE канали асосчиси Болот Темировга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Next TV телеканали директори Таалай Дуйшембиев икки ойга қамалди, телеканал эса кўрсатувларини тўхтатиб, офисини ёпди.

Медиа Полиcи Институти жамоат фонди 2020 йил октябрь ойидан 2022 йил мартигача Қирғизистондаги сўз эркинлиги билан боғлиқ вазиятни кузатиб, сўз эркинлиги билан боғлиқ вазиятнинг ёмонлашув тенденциясини эълон қилди. Human Rights Watch ва Хелсинки қўмитаси халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Қирғизистон ҳукуматини мустақил журналистлар ва оммавий ахборот воситаларини таъқиб қилишни тўхтатишини сўради.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ