Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарасида зилзила содир бўлди

Қирғизистоннинг Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудида яна бир зилзила содир бўлди, деб хабар беради Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

 

Қирғизистон Республикаси Сейсмология институтининг маълумотларига кўра, бугун, 29-декабрь куни соат 07:49 да   4 балли зилзила содир бўлган. Унинг кучи Ўш шаҳрида ва Ўш вилоятининг Қора-Сув туманининг Наримон, Шарқ, Қашқар-Қишлоқ, Янги-Қишлоқ қишлоқларида 4 баллни ташкил этди. Қора-Сув шаҳрида, Оқ-Тош, Болшевик, Ўттиз-Адир, Қаҳрамон, Қирғиз-Чек, Тошлоқ, Мади, Деҳқон-Қишлоқ ва Жапалак қишлоқларида 3 баллгача сезилган.

Қурбонлар ва вайронагарчиликлар қайд қилинмади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ