Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида автобус қатновлари тикланади

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида автобус қатновлари тикланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

8-декабрь куни Фарғонада Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Қирғизистон Бош вазири вазифасини бажарувчи билан учрашди.

Учрашув чоғида томонлар икки мамлакат ўртасида йўловчилар ташишни қайта тиклашни тезлаштириш бўйича қўшма чораларни кўришга тайёр эканликларини билдирдилар.

Бундан ташқари, Андижон-Ўш-Иркештом-Қашқар йўналишидан Хитойдан Марказий Осиё давлатлари орқали Европага борадиган мультимодал транспорт тизимида самарали фойдаланишни таъминлаш зарурлиги таъкидланди.

Карантин режимининг жорий этилиши ва COVID-19 тарқалиши сабабли Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида йўловчилар ташиш тўхтатилган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ