Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси 8 тоннадан ортиқ сут дарёга тўкилганидан сўнг фермерлар муаммоси билан «қизиқди»

3 май куни Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Бахит Тўробоев Чуй вилояти фермерлари ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари вакиллари билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабар берди.

Йиғилишда фермерлар ва сут маҳсулотларини қайта ишловчилар ўртасидаги мавжуд вазият, сут сифати ва нархи масалалари муҳокама қилинди.

«Томонлар ўртасида сутни қабул қилиш ва сифатини баҳолаш бўйича стандартлар мавжуд эмас, бу кўпинча баҳсли муаммоларни келтириб чиқаради. Иккита ишчи гуруҳ тузишга қарор қилинди, биринчиси сутни қабул қилади ва сифат стандартларини шакллантиради, иккинчиси фермерлар ва маҳсулот сотувчи шахслар ўртасидаги иш тартиби ва шартларини белгилайди», — дейилади Вазирлар Маҳкамаси хабарида.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда сут дарёга тўкилаётгани акс этган видео тарқалган эди.

Кейинчалик Чуй ИИБ воқеа тафсилотлари ҳақида хабар берди. Маълум бўлишича, Сўқулук туманида яшовчи фуқаро 8 тоннадан ортиқ сутни дарёга тўкиб юборган ва бу жараённи видеога олган. Тадиркор ўз ҳаракатини аҳоли пунктларидан йиғилган сут маҳсулотининг Юқори Чуй хусусий сут корхоналари томонидан «тегишли талабларга жавоб бермагани»ни сабаб, қабул қилинмагани билан изоҳлади.

Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Бакит Тўробоев ўзининг Facebookдаги саҳифасида сутни қайта ишловчи “Умут Жана Ко” ва “Ак сут» корхоналарида текширувлар бошланганини таъкидлади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ