Қирғизистонда фақат уч ойга етадиган шакар бор

Қирғизистонда фақат уч ойга етадиган шакар мавжуд. Бу ҳақда бугун Қишлоқ хўжалиги вазири вазифасини бажарувчи Тилек Тўқтўғазиев матбуот анжуманида айтиб ўтди.

 

Унга кўра, мамлакатда қум шакар ва ўсимлик мойининг  захиралари кам.

“Қайинди заводида 18000 тонна, фермерларда эса атиги 8000 тоннага яқин шакар бор. Ушбу дефицитнинг асосий сабабларидан бири бу контрабанда. Катта миқдордаги қум шакар Тожикистон ва Ўзбекистонга ташилиб кетилади.  Ўсимлик мойининг қолгани ҳам беш ойга етади », – дейди у.

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ