Қирғизистонда қимматбаҳо металл рудалари экспорти тонналарга ошди

Ўтган йилнинг ўн ойида Қирғизистон 223 148,9 тонна қимматбаҳо металл рудалари ва концентратларини экспорт қилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар бермоқда.

Тахминан уларнинг барчаси 11,7 миллиард сомга ёки 154 миллион доллардан ошиқроққа баҳоланмоқда.

Руда ва концентратлар қайси мамлакатларга экспорт қилинган?

Германия – 0,2 (тоннада);

Қозоғистон – 209,9 минг;

Канада – 0,1 минг;

Хитой – 9,8 минг;

Туркия – 3,5 минг;

Ўтган йилнинг январь-октябрь ойларида қиймати 125 миллион доллардан зиёд бўлган 171,5 минг тонна руда ва концентрат экспорт қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда ноябрь ойидан бошлаб таркибида олтин бирикмалари бўлган концентратларни ташқарига ташиган кон қазиб олиб ва қайта ишлаш корхоналарининг даромад солиғи оширилган эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ