Қирғизистонда яна 124 кишига COVID-19 ташхиси қўйилди

Қирғизистонда ўтган сутка давомида COVID-19 юқтирган 124 киши қайд қилинган. Март ойидан бери 81 минг 512 киши вирусни юқтирган.

Бугун мамлакатда тожливирус ўлими қайд этилмаган. Пандемия бошланганидан бери Қирғизистонда 1360 киши касалликдан вафот этди.

5-январь ҳолатига кўра, яна 227 нафар бемор COVID-19 дан даволанди. Касалликни енгганлар сони 76 минг 955 кишига етди.

Айни пайтда 888 бемор касалхоналарда даволанмоқда. Улардан 47 нафарининг аҳволи ўта оғир, 241 нафарининг аҳволи оғир, 585 нафарининг аҳволи ўртача, 15 кишининг аҳволи қониқарли.

Уй шароитида даволанаётган 1385 бемор бор.

Бир кун ичида мамлакат бўйлаб учта тиббиёт ходими тожливирусни юқтириб, 11 киши соғайди.

COVID-19 қайд қилинган шифокорлар сони 4126 га етди, улардан 3954 нафари соғайиб кетди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ