Қирғизистонда яна 144 кишига тожливирус ташхиси қўйилди

6-январь ҳолатига кўра Қирғизистонда яна 144 кишига тожливирус ташхиси қўйилди. Республика штаби маълумотларига кўра, мамлакатда вирус юқтирганлар сони 81656 нафарга етган.

Сўнгги 24 соат ичида Бишкекда бир киши тожливирусдан вафот этди, ўлимларнинг умумий сони 1361 кишини ташкил қилади.

Бир кун ичида яна 215 киши тожливирусдан соғайди,  соғайганларнинг умумий сони 77170 кишига етди.

Бугунги кунда касалхоналарда 912 бемор даволанмоқда, 1288 киши уйида даволанмоқда.

Бир кун ичида 2 нафар тиббиёт ходими тожливирусни юқтирди ва 12 нафар ходим соғайиб кетди.

Пандемия бошланганидан бери 4128 тиббиёт ходими тожливирус билан касалланган бўлиб, улардан 3966 нафари соғайиб кетган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ