Қирғизистонда янги шаҳар пайдо бўлади

Президент Садир Жапаров Бозор-Қўрғон туманида Бозор-Қўрғон шаҳарини ташкил этиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қонун 20-январда Олий Кенгаш томонидан қабул қилинган.

 

«Ушбу қонунга биноан Бозор-Қўрғон қишлоқ округидаги Жети-Қўшқўн, Беш-Бодом ва Бозор-Қўрғон қишлоқлари, Оқ-Тайлоқ-Ата-1,2, Бобур-1,2, Эна-Сой ва Қўрғон қишлоғининг Сой-Қўрғон аҳоли пунктлари, шунингдек Кенгаш овул ҳудудининг Совет, Аук қишлоқлари, Қизил ва Ўрта-Сой аҳоли пунктлари чегараларида Бозорқўрғон қишлоқ округи негизида Бозорқўрғон туманидаги Бозорқўрғон шаҳрини маъмурий-ҳудудий бирлик сифатида ташкил этиш таклиф қилинмоқда», —дейилади маълумотда.

 

Қонун расмий эълон қилинганидан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.

Бозорқўрғон марказини шаҳарга айлантириш масаласи парламентда аллақачон муҳокама қилинган. Янги шаҳарда жами 58 842 киши истиқомат қилади.

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ