Қирғизистонда яшаш минимуми 5,3 минг сомни ташкил этди

2020-йилда мамлакатда яшаш минимуми 5 358,53 сомни ташкил этди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан бу кўрсаткич 11,5 фоизга ошган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Яшашнинг энг юқори даражаси Жалолобод, Ўш ва Бишкекда кузатилган. Шу билан бирга, яшаш даражасининг 2019-йилга нисбатан энг катта ўсиши Талас вилояти (14,8 фоиз), Боткен (14,6 фоиз) ва Иссиқкўлда (13,8 фоиз) кузатилди.

Озиқ-овқат саватининг энергия қиймати 2101 ккални ташкил қилади, унинг кимёвий таркиби 73 грамм оқсил ва 71 грамм ёғини ўз ичига олади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ