Қирғизистонда эркакларга қараганда аёллар ўқимишлироқ

Ишлаган фуқароларга назар солсак, Қирғизистонда касбий маълумоти бор эркакларга қараганда аёллар кўпчиликни ташкил қилади. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар бермоқда.

Хусусан, ишлайдиган аёлларнинг 27 фоизи олий маълумотга эга бўлса, эркаклар орасида ўқимшлилари атиги 18 фоизни ташкил қилади.

Бу шуни кўрсатадики, аёллар таълим олишга интилмоқда,  2019-2020 ўқув йилида университет талабаларининг 52 фоизини қизлар ташкил этган. Ўрта мактаб ўқувчиларининг 56 фоизини қизлар ташкил этади. Шунингдек, аспирантларнинг 59 фоизи ва докторантларнинг 67 фоизи аёллардир.

Бугунги кунда қирғизистонлик аёлларининг аксарияти таълим, истеъмол товарлари технологияси, соғлиқни сақлаш, маданият, санъат ва сервис каби мутахассисликларда таҳсил олишмоқда.

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ