Қирғизистонда эрта никоҳ қурганлар сони камайиб, ажралишлар сони кўпаймоқда

Ўтган йили Қирғизистонда эрта никоҳ қурганлар камайганига қарамай, ажрашган оилалар сони кўпайган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси  хабар берди.

Ўтган йили ҳар бешинчи никоҳдан бири ажрашиш учун ариза берган ёки 1000 та никоҳга 222 та ажралиш. Қишлоқ жойларда 1000 та никоҳга тахминан 154 та ажралиш тўғри келади, шаҳарларда бу кўрсаткич 2,4 баравар юқори.

Қирғизистонда аёллар эркакларникидан кўпроқ. 2019-йилда ҳар 100 аёлга 99 эркак тўғри келган. Бу эркакларда эрта ўлимнинг юқори даражаси билан боғлиқдир.

 

 

Шунингдек, аёллар эркакларникига қараганда ўртача саккиз йил кўпроқ умр кўришади. Аёлларнинг ўртача умр кўриш давомийлиги 76 ёш, эркаклар эса 68 ёш.

Аёлларнинг атиги 90 фоизи ва эркакларнинг 70 фоизи пенсия ёшигача яшаши мумкин.

2019-йилда ўғил болалар қизларга қараганда деярли 5 фоиз кўпроқ туғилди. (88765 нафар ўғил болалар, 84.719 нафар қизлар).

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ