Қирғизистонда йиллик кўмир қазиб олиш 2,46 млн. тоннага етди

2010-йилдан бери Қирғизистонда йиллик кўмир қазиб чиқариш ҳажми 570 мингдан 2 миллион 460,2 минг тоннагача ошди. Бу ҳақда ҳукумат матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бугун Бош вазир ўринбосари Равшанбек Сабиров кўмир саноатининг ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларига бағишланган йиғилиш ўтказган.

 

Саноат, энергетика ва ер ости бойликларидан фойдаланиш қўмитасининг маълумотларига кўра, кўмирни йирик ҳажмда қазиб олиш қуйидаги сабабларга кўра бошланган:

Бишкек ИEСга маҳаллий кўмир етказиб беришни кўпайтириш асосида Қора-Кеча ва Минг-Қуш кўмир конларининг салоҳиятини ошириш;

Қирғизистон кўмирини Хитой ва Тожикистонга экспорт қилиш бўйича алоқаларни тиклаш. Ўзбекистон томонидан газ экспортини тежаш мақсадида қабул қилинган кўмирдан фойдаланиш сиёсати;

 

Мамлакат жанубидаги цемент заводларига технологик фойдаланиш учун кўмирни етказиб берилиши.

2019-йилнинг 22-май ҳолатига кўмир конларига 187 та рухсатнома берилган. Шулардан 114 та лицензиялар ишлатишга олинган, 71 таси лойиҳалаш босқичида.

Расмий маълумотларга кўра, Қирғизистонда таҳминий захиралари 6,4 миллиард тоннадан ортиқ бўлган 70 та кўмир конлари мавжуд.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ