Қирғизистонда муддатидан олдинги президент сайловлари ва референдум якунланди

Бугун, 10-январь куни Қирғизистон Президентлика муддатидан олдин сайловини ва бошқарув шаклини (президентлик ёки парламентлик) аниқлаш учун референдум бўлиб ўтди. Сайлов участкалари соат 08:00 да очилиб, 20:00 да ёпилди. Хориждаги сайлов комиссиялари маҳаллий вақт билан ишлайди.

 

Бу сафар Марказий сайлов комиссияси 17 номзодни рўйхатдан ўтказди.

Мамлакатда 2474 сайлов участкаси очилиб, 3 миллион 563 минг 574 фуқаро сайловчиларнинг якуний рўйхатларига рўйхатдан ўтказилди. Чет элда 48 сайлов участкаси ташкил этилди ва 49 минг 479 сайловчи рўйхатга олинди.

Мустақил Қирғизистон тарихида етти марта Президент сайловлари бўлиб ўтди ва ўтиш даври президенти бир марта референдум орқали тайинланган.

 

Мустақил Қирғизистоннинг Президенти этиб сайланганлар:

Асқар Акаев (1991-1995-2000);

Қурманбек Бакиев (2005-2009);

Алмазбек Атамбоев (2011);

Сўўрўнбай Жэнбеков (2017);

Роза Ўтунбаева 2010 йилда ўтказилган референдум натижасида президент бўлган.

 

 

 

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ